Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.1993 й. 377-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги учун объектлар қуриш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.1993 й.

N 377



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ УЧУН ОБЪЕКТЛАР

ҚУРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги учун объектлар қуришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Байналмилал кўчасидаги истироҳат боғи теграсидаги қурилиши тугалланмаган объектлар Ташқи ишлар вазирлиги учун чет эл делегацияларини қабул қилиш биноларига мослаштирилсин.


2. Байналмилал кўчасидаги истироҳат боғи теграсидаги объектлар ва 50 автомашинага мўлжалланган гараж қурилишини тугаллаш бўйича буюртмачи этиб Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш бош бошқармаси, бош пудратчи ташкилоти этиб "Тошкентқурилиш" давлат корпорацияси, бош лойиҳалаштирувчи этиб Ўзбекистон шаҳарлар қурилишини лойиҳалаштириш илмий-тадқиқот институти белгилансин.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини топширишни тугаллаш муддатлари - 1993 йил ноябрь ойи, қурилиш ишларини тугаллаш - 1994 йил июнь ойи деб белгилансин.


3. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги истироҳат боғи теграсидаги объектлар ва 50 автомашинага мўлжалланган гараж қурилишини 1994 йилда тугаллаш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш бош бошқармасига бюджетдан зарур капитал маблағлар, шу жумладан, хорижий асбоб-ускуналар ва материаллар, шунингдек расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш учун транспорт воситаларини сотиб олиш учун ҳисоб-китобларга мувофиқ эркин алмаштириладиган валютада маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.


4. Объектларни фойдаланишга топширишни жадаллаштириш мақсадида "Ўзсаноатқурилишбанкка мазкур қурилишга Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 июндаги 300-сон қарори билан ажратилган капитал маблағларни 1993 йилда имтиёзли равишда молиявий таъминлашга рухсат берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги объектларни чет эл делегацияларини қабул қилиш биноларига мослаштириш шартлари (лойиҳалаштириш учун топшириқ)ни келишиб олсин ҳамда лойиҳалаштириш ва қурилиш даврида халқаро стандарт меъёрларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширсин.


6. "Ўзшартномасавдо" ва "Ўзбексавдо" давлат уюшмалари, "Ўзқурилишматериаллари" концерни зиммасига ўз номенклатуралари бўйича зарур материаллар, асбоб-ускуналар ва транспорт воситаларини ҳисоб-китобларга мувофиқ етказиб бериш вазифаси юклатилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, "Ўздавтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Ҳукумат алоқаси хизмати Чет эл делегацияларини қабул қилиш уйига хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланишнинг техник шартларини берсинлар.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги капитал қурилиш бош бошқармаси қурилиш тугаллангандан кейин объектларни фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги балансига ўтказсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Муталов




























Время: 0.2021
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск