Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.07.1993 й. 378-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 29 июлдаги

378-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини

ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси (бундан кейин "инспекция" деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг таркибий бўлинмаси, жойлардаги давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциялари эса Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг қуйи бўлинмалари ҳисобланадилар.


2. Инспекция ва унинг жойлардаги бўлинмалари вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар, шунингдек қайси идорага қарашлилиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, барча корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва мулкдорлар томонидан меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларга қандай риоя қилинаётганлиги устидан давлат назоратини амалга оширадилар.


3. Инспекция ва унинг жойлардаги бўлинмалари ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек бошқа меъёрий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Низомга амал қиладилар.


4. Давлат меҳнат инспекторлари лавозимида олий юридик маълумотга ва мазкур мутахассислик бўйича камида уч йил иш тажрибасига эга бўлган шахслар ишлаши мумкин.


5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг давлат ҳуқуқ меҳнат инспекторларига хизмат гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан берилади.

6. Бандликка кўмаклашиш марказларининг давлат ҳуқуқ меҳнат инспекторларига хизмат гувоҳномалари Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан берилади.


II. ДАВЛАТ МЕҲНАТ ҲУҚУҚ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

(ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ) АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


1. Идоравий бўйсунишидан, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, вазирликлар, ҳокимликлар, концернлар, уюшмаларда маъмурият, мулкдор томонидан меҳнат қонунлари ва "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қандай риоя қилинаётганлиги устидан давлат назоратини амалга ошириш.


2. Меҳнат қонунлари ва "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини бузишларни маъмурият томонидан бартараф этиш ҳақидаги давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ёзма кўрсатмаларининг ҳуқуқий воситалар билан бажарилишини таъминлаш.


3. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг таркибий бўлинмаларига меҳнат қонунлари ва "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилишини назорат қилиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда кўмаклашиш.


4. Меҳнат қонунлари ва "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни бўйича аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш.


5. Меҳнат қонунлари ва "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини бажариш бўйича вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар ва муассасаларнинг иш тажрибасини ўрганиш, уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш.



III. ДАВЛАТ МЕҲНАТ ҲУҚУҚ

ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ

УМУМИЙ ҲУҚУҚЛАРИ


Давлат ҳуқуқ инспектори қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:


1. Меҳнат ҳақидаги қонунларга ҳамда "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонунга риоя қилинишини, шунингдек маъмурият томонидан жамоа шартномаси шартлари, меҳнат битимларининг бажарилишини ва уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилиш мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларни белгиланган тартибда текшириш.

2. Текшириш жараёнида пайдо бўладиган масалалар юзасидан мулкдорлар ва мансабдор шахслардан тегишли маълумотлар, ҳужжатлар ва тушунтиришлар олиш.


3. Назорат қилиш мақсадидаги барча ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар билан танишиш.


4. Мулкдорлардан ва бошқа мансабдор шахслардан Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунлар бузилишлари аниқланган ҳолларда уларни бартараф этишни талаб қилиш.


5. Меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларнинг йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш учун ваколатли мансабдор шахслар бажаришлари мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш (1-илова)*.


6. Меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларнинг бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларга амалдаги қонунларда белгиланган миқдорда жарима солиш (2 ва 3-иловалар).


7. Меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларнинг қўпол равишда бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш учун корхоналар ва ташкилотларнинг юқори органларига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдимномалар киритиш.


8. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларга зид бўлган буйруқлари ва бошқа меъёрий актларининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, зарур бўлган ҳолларда эса белгиланган тартибда уларни бекор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига таклифлар киритиш.



IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ДАВЛАТ МЕҲНАТ ҲУҚУҚ

ИНСПЕКЦИЯСИ (ИНСПЕКТОРЛАРИ)НИНГ

ВАКОЛАТЛАРИ


1. Инспекцияга Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

2. Инспекциянинг тузилмаси ва ходимлари сони Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан тасдиқланади.

3. Инспекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасм Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида амалга оширади.

4. Инспекция:

қуйи турувчи барча меҳнат инспекциялари (инспекторлари)га услубий раҳбарликни амалга оширади, ёрдам беради, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва йўналтиради;

вазирликлар, идоралар, корхоналар, шунингдек айрим фуқаролардан тушган аризалар, таклифлар ва шикоятларни кўриб чиқади;

қуйи турувчи барча меҳнат инспекторлари томонидан берилган ёзма кўрсатмаларни, жарима солиш тўғрисидаги қарорларни кўриб чиқади, ўзгартиради ва бекор қилади;

меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларни қўллашга доир муҳим масалаларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳайъатига кўриб чиқиш учун киритади;

қуйи турувчи меҳнат инспекциялари (инспекторлари)га ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг таркибий тузилмаларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар ва топшириқлар беради.



V. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ, ВИЛОЯТЛАР ВА

ТОШКЕНТ ШАҲАР МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БОШ БОШҚАРМАЛАРИ

ИНСПЕКЦИЯЛАРИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (бундан кейин вилоятлар деб аталади) Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциялари (инспекторлари) тегишли вилоятлар ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибда меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларга қандай риоя қилинаётганлиги устидан давлат назоратини амалга оширадилар.


2. Вилоят инспекциялари вилоят меҳнат бошқармаларининг таркибий бўлинмалари (секторлари) ҳисобланадилар ва уларга вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган бош инспектор раҳбарлик қилади.


3. Вилоят бошқармалари давлат меҳнат ҳуқуқ (бош) инспекторлари лавозимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги инспекцияси бошлиғи билан келишилган ҳолда вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан тайинланадилар.


4. Вилоят меҳнат инспекциялари (инспекторлари) Бандликка кўмаклашиш марказлари давлат ҳуқуқ инспекторлари томонидан қабул қилинган норматив ҳужжатларни кўриб чиқадилар, бекор қиладилар, ўзгартиришлар киритадилар, шунингдек уларга услубий ёрдам кўрсатадилар ва улар фаолиятини йўналтирадилар.

5. Вилоят меҳнат инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг давлат ҳуқуқ инспекциясига белгиланган тартибда ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларни тақдим этадилар.



VI. БАНДЛИККА КЎМАКЛАШИШ МАРКАЗЛАРИ

ДАВЛАТ ҲУҚУҚ ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

1. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларининг давлат ҳуқуқ инспекторлари тегишли туман доирасида меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларга қандай риоя қилинаётганлиги устидан давлат назоратини амалга оширадилар.

2. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларининг давлат ҳуқуқ инспекторлари лавозимга вилоят бошқармаси бош ҳуқуқ инспектори билан келишилган ҳолда бандликка кўмаклашиш маркази директори томонидан тайинланадилар ва бевосита меҳнат органси директорининг маъмурий бўйсунувида бўладилар.

3. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларининг давлат ҳуқуқ инспекторилари юқори турувчи меҳнат ҳуқуқ инспекторлари топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайдилар.

4. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларининг давлат ҳуқуқ инспекторлари меҳнат ҳақидаги ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунларни қўллаш ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритадилар, шунингдек йилнинг ҳар чорагида юқори турувчи меҳнат инспекциясига қилинган ишлар тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.


VII. ДАВЛАТ МЕҲНАТ ҲУҚУҚ

ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ

ЁЗМА КЎРСАТМАЛАРИ


1. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторининг ёзма кўрсатмасини олган мансабдор шахс унинг кўрсатилган муддатда бажарилганлиги ҳақида инспекторни хабардор қилиши шарт.


2. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларининг ёзма кўрсатмалари устидан ёзма кўрсатма берилган кундан бошлаб 10 кун муддат ичида юқори турувчи давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси (инспектори)га ёки халқ судига шикоят қилиниши мумкин.


3. Шикоят қилинган ёзма кўрсатмалар юзасидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси (инспектори)нинг хулосалари қатъий ҳисобланади ва бажарилиши мажбурийдир. Хулосалар бўйича шикоятлар суд тартибида кўриб чиқилади.



-------------------------

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
































Время: 0.1570
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск