Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат /

Меҳнат шарт-шароитлари Давлат экспертизаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.07.1993 й. 378-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 29 июлдаги

378-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Меҳнат шарт-шароитлари давлат

экспертизаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа хил қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, бошқа меъёрий ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади, Ўзбекистон Республикасининг давлат назорат органлари билан ўзаро ҳамкорликда ишлайди.


2. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ноқулай меҳнат шароитларида ишлайдиган меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ишлаб чиқаришда меҳнат шароитлари, ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун имтиёзлар ва компенсациялар берилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

ноқулай меҳнат шароитлари учун бериладиган имтиёз ва компенсацияларни тартибга солувчи меъёрий-услубий асосларни ишлаб чиқиш ва мукаммаллаштириш.


3. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

меҳнат шарт-шароитлари бўйича иш жойларини аттестация қилишнинг сифати ҳамда имтиёзли нафақа, қўшимча таътил ва қисқартирилган иш куни белгиланадиган рўйхатлар ва кўрсаткичларнинг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

корхоналар, вазирликлар ва идораларнинг таклифлари асосида имтиёзли нафақа, қўшимча таътил ва қисқартирилган иш куни белгиланадиган рўйхатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида хулосалар тайёрлайди;

корхоналарнинг буюртмаларига кўра, аттестация асосида иш жойларидаги меҳнат шарт-шароитларини экспертиза қилади;

ўз ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича маъмурият ва корхоналар ходимлари ўртасидаги низоларни кўриб чиқади;

меҳнат шароитларини баҳолаш иш ўринларини аттестациядан ўтказиш усулларини ва меҳнат шароитларини экспертиза қилиш учун меъёрий асосларни ишлаб чиқади ва янгилайди;

меҳнат хавфсизлиги ва меҳнатнинг бошқа шарт-шароитлари масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишлари ўтказилишини ташкил этади.


4. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

ўз хизмат вазифаларини бажараётганда корхоналарга, уларнинг қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, белгиланган намунадаги гувоҳномани кўрсатиб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кириш (1-илова);

корхоналардаги меҳнат шароитларини экспертиза қилиш ва маъмуриятга МШЭ-1 шаклида хулоса бериш (2-илова);

экспертиза ўтказиш учун олим ва мутахассисларни белгиланган тартибда ҳақ тўлаб жалб этиш;

корхоналардаги ходимларга имтиёзли нафақалар, қўшимча таътиллар ва қисқартирилган иш куни белгилаш ҳужжатларини, шунингдек жамоа шартномаларида кўзда тутилган меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш бўйича тадбирларнинг бажарилишини текшириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун МШЭ-2 шаклида ёзма кўрсатма бериш (3-илова);

корхона маъмуриятига унинг имтиёзли нафақалар, қўшимча таътиллар ва қисқартирилган иш куни белгилаш бўйича амалдаги қонунларга мувофиқ келмайдиган қарорларини тўхтатиш тўғрисида МШЭ-3 шаклида тақдимнома бериш (4-илова);

корхоналар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларини меҳнат меъёрлари ва қоидаларини бузганлик учун амалдаги қонунларга мувофиқ жавобгарликка тортиш;

вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлардан меҳнат шарт-шароитлари бўйича зарур маълумотларни олиш;

меҳнат шарт-шароитлари бўйича иш жойларини назорат тариқасида аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, бунинг учун шартнома асосида зарур бўлган ташкилотлар ва мутахассисларни  жалб этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқишга тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига имтиёзли нафақалар, қўшимча таътиллар ва қисқартирилган иш куни белгиланадиган рўйхатларни тўлдириш, аниқлаш бўйича таклифлар киритиш;

давлат, жамоат ва халқаро ташкилотларда ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги номидан вакиллик қилиш,

Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси ўз вазифаларини бажараётган пайтда текширилаётган корхона маъмурияти унга ёрдам беришга мажбурдир.


5. Меҳнат вазирлигининг Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси таркибига қуйидагилар киради:

Меҳнат вазирлиги марказий аппаратининг Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси органи;

Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси республика марказий лабораторияси;

Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасининг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар) органлари ўз лабораториялари билан, шунингдек район ва шаҳар бандликка кўмаклашиш марказлари ҳузуридаги органлар;

Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси бўлинмаларининг тузилмаси ва ходимлари сони, тегишли равишда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.

Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасини молиявий таъминлаш республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.


6. Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизасига раҳбарлик қилиш, тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, ҳудудий бош бошқармалар, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан амалга оширилади.

Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси ўз номи ёзилган штампга эга бўлади.







































Время: 0.2174
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск