Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.1993 й. 508-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг бир йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИ ВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.1993 й.

N 508




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН

КУННИНГ БИР ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Мустақил Ўзбекистон Республикаси тарихида муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланган қутлуғ сана - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунни муносиб нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун - 8 декабрдаги умумхалқ байрамига тайёргарлик кўрувчи ва уни ўтказувчи Республика ташкилий қўмитаси рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ташкилий қўмитага бир ҳафта муддет ичида байрамни ўтказиш тадбирларини белгилаш вазифаси топширилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар ҳокимларининг раҳбарлигида жойларда шундай ташкилий қўмиталар тузилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, 1993 йил 6-7 декабрь кунлари Тошкентдаги "Туркистон" саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг бир йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳри меҳнаткашлари, вилоятларнинг вакиллари ва меҳмонлар иштирокида халқаро илмий конференция ўтказиш тавсия этилсин.


3. Ташкилий қўмита 1993 йил 7 декабрь куни "Халқлар дўстлиги" саройида умумхалқ байрами муносабати билан тантанали йиғилиш ҳамда санъат усталарининг концертини ўтказишни ташкил этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги, Давлат телерадиокомпанияси, Давлат матбуот қўмитаси, Давлат кинокомпанияси, барча оммавий ахборот воситалари ва ижодий ташкилотлар мустақил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмуни, демократик моҳияти ва тарихий аҳамиятини очишга ҳамда уни тарғиб этишга қаратилган дастурлар тузиб, тадбирлар белгиласинлар.


5. Ташкилий қўмита Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги байрам тадбирларида етук санъаткорлар, ижодий жамоалар, миллий-маданий марказлар ва болалар ижодий гуруҳларининг ўз дастурлари билан иштирок этишини таъминласин.


6. Жойларда ташкилий қўмиталар байрам муносабати билан меҳнат ва уруш фахрийлари, мўътабар отахон ва онахонлар, кўп болали оилалар, ногиронлар ва етим-есирлар, боқувчисиз қолган хонадонлар ҳамда болалар уйлари тарбияланувчиларининг ҳол-аҳволидан хабар олиш, уларни рағбатлантириш, байрам тадбирларига жалб этиш, уларга совға-саломлар тортиқ қилиш ишларини уюштирсинлар.


7. Умумхалқ байрами тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қоплансин.

"Маҳалла", "Наврўз", "ЭКОСАН", Шароф Рашидов номли ва бошқа жамғармалар, ташкилотлар ҳамда айрим фуқароларнинг байрам тадбирларини ўтказишга маблағ билан улуш қўшиш ҳақидаги таклиф-истаклари эътиборга олинсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                              Ш. Йўлдошев



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                   И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгаши Раёсати ва

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 20 октябрдаги

508-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган

куннинг бир йиллиги байрами тантаналарига тайёргарлик

кўрувчи ва уни ўтказувчи республика ташкилий қўмитаси

РЎЙXАТИ

Жўрабеков И. Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Халилов Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раисининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Умурзоқов М. Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Қорабоев М. Қ.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Фозилбеков А. И.

-

Тошкент шаҳар ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Абдуллаев Ж. А.



-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири


Алламуродов Б. А.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашинииг раиси


Алматов З.

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири


Аҳмедов Р. Ў.

-

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири


Боқибоев Э. Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири


Воҳидов Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ошкоралик қўмитасининг раиси, Ўзбекистон халқ шоири


Жўрабоев А. Ж.

-

"Халқ сўзи" - "Народное слово" газетасининг бош муҳаррири


Жўраев X. Р.

-

Ўзбекистон Давлат кинокомпанияси раиси


Йўлдошев Ж. Ғ.

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


Мардиев А.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири


Мирқосимов М. М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат назорати қўмитаси раиси


Мустафоев Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори


Орзиматов А. С.

-

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Қўмитаси биринчи котиби


Орипов А.

-

Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги раиси, Ўзбекистон халқ шоири


Раҳимов Б.

-

Ўзбекистон Республикаси уруш ва меҳнат фаҳрийлари кенгаши раиси


Раҳимов К.

-

Ўзбекистон Республикаси алоқа вазири


Саидов А. X.

-

Тошкент Давлат юридик институтининг ректори


Саидқосимов С. С.

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири


Салоҳиддинов М.

-

Ўзбекистон Фанлар академиясининг президенти


Темуров Ш.

-

Республика "Маҳалла" жамғармаси раиси


Усмонов М. З.

-

"Ўзбексавдо" уюшмасининг раиси


Файзуллаев Р. Ф.

-

"Тошкентшаҳарйўловчитранс" уюшмаси раиси


Худойбердиева Ҳ. У.

-

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг раиси, Ўзбекистон халқ шоири


Шоғуломов Р. Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг раиси


Яхёев Ш. Ғ.

-

Ўзбекистон Давлат телерадиокомпанияси раиси


Юсупова Б. А.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари


Ўразаев Ш. З.

-

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитасининг раиси


Қаюмов М. Қ.

-

Ўзбекистон кинематографчилар уюшмасининг раиси


Қориева Б. Р.

-

Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси


Ҳазратқулов М.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг бош директори


Ҳайитбоев Э. Қ.

-

Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазири


Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск