Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.1993 й. 608-сон "Қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.1993 й.

N 608



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИ

МОЛ-МУЛКИНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ

СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА


"Суғурта тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкини табиий офатлар ва бошқа кутилмаган ҳодисалар оқибатидан кўпроқ даражада суғуртавий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазмрлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 1994 йилнинг 1 январидан бошлаб жамоа, хўжаликлараро ташкилотлар, давлат хўжаликлари ва Ўзбекистон Республикасининг барча вазирликлари ва идораларининг бошқа давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси жорий қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси Ўзбекистон Республикаси давлат суғурта органлари томонидан ўтказилади.

2. Белгилаб қўйилсинки:

қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили (боғлар ва узумзорлар ҳосилидан ташқари) қурғоқчилик, иссиқлик етишмаслиги, ортиқча намгарчилик, зах босиб чириш, моғорлаш, аёз, совуқ уриши, дўл, жала, бўрон, довул, сув тошқини, сел, сувсизлик ёки суғориш манбаларида сувнинг камайиб кетиши, мазкур жой учун хос бўлмаган об-ҳаво ёки бошқа табиий шароитлар натижасида, шунингдек ўсимликлар касалликлари, зараркунандалари ҳамда ёнғин туфайли нобуд бўлиши ёхуд зарарланиши ҳодисасидан;

6 ойлик ва ундан катта ёшдаги қорамоллар, қўй ва эчкилар, 4 ойлик ва ундан катта ёшдаги чўчқалар, 1 ёшлик ва ундан катта ёшдаги йилқилар, туялар, хачирлар, эшаклар - табиий офатлар, юқумли касалликлар, электр токи уриши ва ёнғин натижасида нобуд бўлиш (ҳаром ўлиш, мажбуран сўйиш ёки йўқ қилиш) ҳодисасидан давлат мажбурий суғуртасидан ўтказилиши керак. Наслдорлик гувоҳномаси бўлган ҳайвонлар юқумли касалликлар ва бошқа кўнгилсиз воқеалар туфайли нобуд бўлиш ҳодисасидан ҳам суғурта қилинган ҳисобланади;

6 ойлик ва ундан катта ёшдаги уй паррандалари, мўйнали ҳайвонлар, 4 ойлик ва ундан катта ёшдаги қуёнлар ҳамда асалари оилалари - табиий офатлар, юқумли касалликлар ва ёнғиндан нобуд бўлиш (ҳаром ўлиш, мажбуран сўйиш ёки йўқ қилиш) ҳодисасидан;

бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар, балиқ овлаш ва транспорт кемалари, бошқа мулклар - сув тошқини, бўрон, довул, жала, дўл, одатдагидан кўра кўп қор ёғиши, ўпирилиш, кўчки, ерости сувлари таъсир қилиши, сел, яшин уриши, зилзила, ер чўкиши, ёнғин, портлаш ва фалокатлар натижасида вайрон бўлиш ёки шикастлаииш ҳодисасидан, қурғоқчилик, аёз, ўсимликлар касалликлари ҳамда зараркунандалар туфайли нобуд бўлиши ҳодисасидан, пўртана, туман, муз қатлами натижасида зарарланиш, саёзликка ботиб қолиш ҳодисасидан давлат мажбурий суғуртасидан ўтказилиши керак.


3. Ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси учун суғурта тўловлари қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ҳисобга олиш ва ҳисобот маълумотлари асосида давлат суғурта органлари томонидан бир йилда икки марта ҳисоблаб чиқилади ва қуйидаги муддатларда тўланади:

30 фоизи - 1 июнгача

30 фоизи - 1 сентябргача

40 фоизи - 1 ноябргача

Тўлаш муддати ўтказиб юборилганда кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,05 фоиз миқдорида жарима (пеня) ундириб олинади.


4. Қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртасига доир суғурта тўловлари ставкаларининг миқдори 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Мол-мулкнинг муайян тури бўйича уч йил мобайнида суғурта қопламаси тўланмаган қишлоқ хўжалиги корхоналарига суғурта тўловлари бўйича 10 фоиз, тўрт йил мобайнида тўланмаган бўлса - 20 фоиз, беш ва ундан ортиқ йил давомида тўланмаган бўлса - 30 фоиз миқдорида имтиёзлар берилсин.


6. Қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкини суғурта қилиш бўйича Республика захира жамғармаси қуйидагилар ҳисобидан ҳосил қилинсин:

қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртасига доир тўловлардан 10 фоиз миқдоридаги ажратмалар;

қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси бўйича даромадларнинг харажатлардан ортиқ бўлган қисми.

Белгилаб қўйилсинки, захира жамғармаси маблағлари республика давлат суғурта Бош бошқармасининг махсус ҳисобида сақланади ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига суғурта қопламаси тўлаш учун маблағлар етишмаганда ундан фойдаланилади.


7. Қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртасига оид тўловлардан ажратмалар қуйидаги миқдорларда белгилансин:

суғурта қилиниши керак бўлган қишлоқ хўжалиги экинлари, ҳайвонлари ва бошқа мулкнинг нобуд бўлиши ва зарарланишининг олдини олиш тадбирлари учун - 1 фоиз;

давлат суғурта органлари ишини юритиш, оммавий тушунтириш ишларини олиб бориш ва қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг суғуртасини ўтказиш бўйича бошқа харажатлар учун - 4 фоиз.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда ушбу қарорнинг қўлланиши бўйича Йўриқномани ҳамда суғурталанган мол-мулкнинг нобуд бўлиши ва шикастланишининг олдини олиш тадбирлари рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


9. 2-иловага мувофиқ норматив ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Муталов

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 23 декабрдаги

608-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган норматив ҳужжатлар

РЎЙXАТИ


1. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг "Табиий офатлар ва бошқа ноқулай об-ҳаво шароитлари натижасида совхозлар ва бошца давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари кўрган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1978 йил 1 июндаги 499-сон қарори юзасидан 1978 йил 12 июлдаги 397-сон қарори;


2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Колхозлар, совхозлар ва бошқа давлат корхоналарининг мулкини давлат мажбурий суғуртасидан ўтказишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1978 йил 10 октябрдаги 596-сон қарори;


3. Ўзбекистон ССР Миниетрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1978 йил 10 октябрдаги 596-сон қарори билан тасдиқланган, суғурта қилиниши керак бўлган қишлоқ хўжалиги экинлари ва ҳайвонлар, бинолар, иншоотлар, мол-мулкнинг нобуд бўлиши ва зарарланишининг олдини олиш бўйича тадбирлари рўйхатини тўлдириш ва ўзгартириш тўғрисида" 1979 йил 13 сентябрдаги 648-сон қарори;


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг СССР Министрлар Советининг "Колхозлар, шунингдек совхозлар ва СССР Давлат агросаноат комитети системасидаги бошқа давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси бўйича тўловлардан ажратмалар миқдорини ўзгартириш тўғрисида" 1980 йил 6 ноябрдаги 995-сон қарори юзасидан 1980 йил 19 ноябрдаги 776-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1980 й., 11-сон, 41-модда);


5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Суғурта тўловларидан ажратмалар ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган суғурта қилиниши керак бўлган қишлоқ хўжалиги экинлари ва ҳайвонлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкнинг нобуд бўлиши ҳамда зарарланишининг олдини олиш тадбирларининг рўйхатини қисман ўзгартириш тўғрисида" 1986 йил 14 апрелдаги 190-сон қарори;


6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Колхозларнинг мол-мулкларини давлат мажбурий суғуртасидан ўтказиш тўғрисида" 1990 йил 17 октябрдаги 334-сон қарори;


7. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Колхозлар, совхозлар ва бошқа давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси бўйича тўловлар ставкаларининг миқдорлари ва тўлаш муддатлари тўғрисида" 1991 йил 10 январдаги 2-сон қарори;


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вззирлар Маҳкамасининг "Республикада деҳқон (фермер) хўжаликларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1991 йил 30 декабрдаги 315-сон қарори 8-бандининг учинчи хат боши.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 12, 44-модда.



























Время: 0.1310
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск