Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мол-мулк суғуртаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.1993 й. 609-сон "Фуқароларга қарашли мол-мулкнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.1993 й.

N 609



ФУҚАРОЛАРГА ҚАРАШЛИ МОЛ-МУЛКНИНГ

ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА


Суғурта тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йилнинг 1 январидан бошлаб фуқароларга қарашли мол-мулкнинг давлат мажбурий суғуртаси жорий этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, фуқароларнинг қуйидаги хусусий мулклари давлат мажбурий суғуртасидан ўтказилиши керак:

иморатлар (уй-жойлар, квартиралар, шу жумладан, хусусийлаштирилган уй-жойлар, шунингдек хўжалик бинолари);

чорва моллари (қорамол - 6 ойликдан бошлаб, йилқилар ва туялар - 1 ёшдан бошлаб).

Чорбоғлар, эскирган иморатлар, шунингдек, қаердалиги номаълум бўлган фуқароларга қарашли иморатлар давлат мажбурий суғуртасидан ўтказилмайди.


2. Фуқаролар хўжаликларидаги иморатлар ва чорва молларининг давлат мажбурий суғуртаси бўйича суғурта пуллари 1-иловага мувофиқ ҳамда бир йил учун суғурта пулидан фоизлар ҳисобидан олинадиган суғурта тўловларининг табақалаштирилган ставкалари миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига фуқаролар хўжаликларидаги иморатларнинг суғурта пулини белгиланган суғурта пулидан 50 фоизгача ошириш ёки камайтиришга, айрим суғурталанувчиларни уларнинг аризаси бўйича, тегишли комиссияларнинг хулосасига биноан суғурта тўловларини тўлашдан батамом ёки қисман озод қилишга рухсат берилсин.


4. Бир йил учун ҳисобланган миқдордаги суғурта тўловларини тўлаш муддати 1 октябргача қилиб белгилансин.

Суғурта тўловларини тўлашнинг белгиланган муддати тугагач, тўланмаган сумма тўланмай қолган қарз деб ҳисоблансин ва тўлаш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун қарзнинг 0,5 фоизи микдорида жарима (пеня) қўшиб ҳисобланган ҳолда ундириб олинсин.


5. Фуқароларга қарашли иморатлар ва бошқа мол-мулкнинг нобуд бўлиши ва шикастланишининг олдини олиш чора-тадбирларини маблағ билан таъминлаш учун суғурта тўловларидан ажратмалар мицдори 2 фоиз қилиб белгилансин.


6. Фуқароларга қарашли мол-мулкни давлат мажбурий суғуртасидан ўтказиш бўйича суғурта пулларининг миқдори пулнинг қадрсизланиш даражасига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан индексация қилинади.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ҳафта муддат ичида:

фуқароларга қарашли мол-мулкни суғурта қилиш бўйича ҳисобга олиш, тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш ҳамда суғурта тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги Йуриқномани чиқарсин;

суғурталанган мол-мулкнинг нобуд бўлиши ва шикастланишининг олдини олиш чора-тадбирлари рўйхатини тасдиқласин.


8. 3-иловага* мувофиқ норматив ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Муталов



*) 3-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 23 декабрдаги

609-сон қарорига

1-ИЛОВА


Фуқароларга қарашли иморатлар ва чорва молларининг

давлат мажбурий суғуртаси бўйича суғурта пулларининг

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Мол-мулкнинг номи

Суғурта пулининг миқдори

(минг "Сўм-Купон")


1.

Иморатлар:


100,0


шу жумладан, хусусийлаштирилган квартиралар


30,0

2.

Қорамол:




6 ойликдан 1 ёшгача


1 ёшдан 2 ёшгача


2 ёшдан катта


1,5


3,0


4,0


3.

Йилқилар:




1 ёшдан 2 ёшгача


2 ёшдан катта


2,0


4,0


4.

Туялар:




1 ёшдан 2 ёшгача


2 ёшдан катта


2,0


4,0


Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 23 декабрдаги

609-сон қарорига

2-ИЛОВА


Давлат мажбурий суғуртаси бўйича бир йил учун суғурта

пулининг ҳар 100 "Сўм-Купон"идан суғурта тўловларининг

табақалаштирилган ставкалари

МИҚДОРЛАРИ


("Сўм Куноп"ларда)

Вилоятлар


Иморатларни суғурта қилиш


Чорва молларини

суғурта қилиш


шаҳарда


қишлоқда


Қорақалпоғистон Республикаси


0,7

1,0

5,0

Андижон


0,5

0,7

3,50

Бухоро


0,3

0,6

3,50

Жиззах


0,3

0,8

3,50

Қашқадарё


0,3

0,5

3,50

Навоий


0,3

0,6

3,50

Наманган


0,5

1,0

3,60

Самарқанд


0,4

0,7

4,0

Сурхондарё


0,4

0,7

3,50

Сирдарё


0,3

0,5

5,0

Тошкент


0,3

0,5

4,0

Фарғона


0,3

0,3

3,50

Хоразм


0,5

0,6

3,50

Тошкент шаҳри


0,3

-

1,0

Ўзбекистон Республикаси бўйича жами


0,39

0,65

3,6

Эслатма. Кўп қаватли уй-жойлардаги хусусийлаштирилган квартиралар учуп тариф ставкаси суғурта пулининг 100 "Сўм-Купон"идан 0,3 "Сўм-Купон" миқдорида белгилансин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 12, 45-модда.






















Время: 0.1981
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск