Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аудит /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.04.2007 й. ПҚ-615-сон "Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда улар кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни ошириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.2007 й.

N ПҚ-615



АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА УЛАР

КЎРСАТАЁТГАН ХИЗМАТЛАР СИФАТИ УЧУН

ЖАВОБГАРЛИКНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур қонуний-ҳуқуқий база шакллантирилгани, уни фаол ривожлантириш учун амалий иқтисодий рағбатлар ва солиқ имтиёзлари ҳамда преференциялар яратилгани, лицензиялар бериш тизими сезиларли даражада соддалаштирилгани ва либераллаштирилгани қайд этиб ўтилсин.

Шу билан бирга аудиторлик ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирлар суст ва баъзи ҳолларда сифатсиз татбиқ этилмоқда, аудит тизимидаги ишлар ҳолати ошган талабларга жавоб бермайди, аудит ҳали бизнес самарадорлигини реал баҳолашнинг амалий воситаси бўлиб қолгани йўқ. Аудиторлик текширувлари кўп ҳолларда юзаки ва паст профессионал даражада ўтказилади, аудит тизимининг ўзи молия бозорида ҳали етарлича ишонч қозонган эмас.

Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда мустақил аудит тизимини янада ривожлантириш, аудиторлик хизматлари сифатини ошириш, аудиторлик ташкилотлари фаолиятини самарали бошқариш усулларини қўллаш, аудиторлик текширувларининг натижалари ва холислиги учун уларнинг жавобгарлигини кучайтириш, шу орқали тадбиркорлик тузилмалари томонидан уларга нисбатан ишончни ошириш мақсадида:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига аудиторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус ваколатли давлат органи сифатида юклатилган вазифаларини бажариши қониқарсиз деб ҳисоблансин.


2. Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Фаолият юритаётган аудиторлик ташкилотлари 2008 йилнинг 1 январигача мазкур қарорда тасдиқланган аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги Низомда белгиланган устав капитали миқдорларига етказиш ва фаолиятни ташкил этиш ҳамда лицензия шартлари бўйича мажбурий талабларни бажаришни таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги 2008 йилнинг 1 январигача:

аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги Низом талаблари ва шартларига тўлиқ жавоб берадиган фаолият кўрсатаётган аудиторлик ташкилотларини белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказсин ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берсин;

Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги Низом талабларига жавоб бермайдиган аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатиш ва лицензиясини бекор қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда мамлакатнинг иқтисодиёт олий ўқув юртларида ихтисослаштирилган гуруҳларни тузиш, контингентни кенгайтириш ва юқори малакали аудитор мутахассисларни тайёрлаш сифатини ошириш, уларнинг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи ва бошқа молиявий ахборот ҳақида нотўғри маълумот баён этилган аудиторлик хулосасини тайёрлаши оқибатида зиён келтиргани учун аудиторлар ва аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текшируви буюртмачилари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар олдидаги жавобгарлигини ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда аудиторлик ташкилотлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

вазирликлар ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини мазкур қарор талабларига мос равишда мувофиқлаштирилишини таъминласин.


8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 15-сон, 155-модда.





































Время: 0.1957
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск