ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.04.2007 й. ПҚ-616-сон "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2007 й.

N ПҚ-616



АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ОШИРИШ ҲАМДА

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳоли даромадлари ва фаровонлиги даражасини ўстиришнинг ғоят муҳим омили сифатида унинг бандлигини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, меҳнат бозори инфратузилмасини янада ривожлантириш, одамларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш, ушбу масалаларни ҳал этишда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг ролини фаоллаштириш ҳамда жавобгарлигини кучайтириш, шунингдек улар фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 январдаги Ф-2654-сонли Фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Ишчи гуруҳи Дастур топшириқлари бажарилиши устидан қатъий мониторинг ўрнатсин ва унинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.


2. Республика шароитида аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишнинг самарали шаклларидан бири сифатида аҳолини хўжалик юритувчи субъектлар билан кооперациялашган ҳолда касаначилик меҳнатига кенг жалб этишни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли Фармонининг амал қилиши иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари, биринчи галда транспорт, алоқа, қурилиш ва қурилиш индустриясининг йирик корхоналарига, шунингдек тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат корхоналарига нисбатан ҳам жорий этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда, меҳнат бозорида вужудга келаётган тенденцияларни ва муайян ихтисосликлар бўйича кадрларга нисбатан талаб-эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда кадрларни касбий тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича йўналишлардаги ўзгаришларга оид таклифларни тизимли асосда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг туман (шаҳар) меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари негизида йирик қишлоқ фуқаролар йиғинлари (маҳаллалар)да меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича муқим пунктлари бўлган Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Қуйидагилар Бандликка кўмаклашувчи марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

иш билан банд бўлмаган аҳоли ҳисоби методикасига мувофиқ, ишсизлар тизимли равишда ҳисобга олиб борилишини, ишга жойлашишга муҳтожлар, шунингдек мавжуд бўш иш жойлари тўғрисида маълумотлар банки шакллантирилишини таъминлаш;

ишсизлар, биринчи навбатда ёшлар, хотин-қизлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш;

аҳоли бандлигининг самарали шаклларини ривожлантириш, жумладан касаначилик меҳнатини жорий этиш, мустақил иш билан бандлик, шу жумладан, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ҳамда бошқа турдаги иш билан бандликни рағбатлантириш;

ишсизларни касбга ўқитиш ва қайта ўқитишни ташкил қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини кенгайтириш;

меҳнат, аҳолининг бандлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини назорат қилиш, меҳнат муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирларини, моддий рағбатлантириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш механизмларини амалга ошириш.

7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги марказий аппарати бўлинмалари раҳбарларини, ҳудудий бош бошқармалар, шунингдек вазирликка бўйсунувчи ташкилотлар раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича Республика комиссияси 7-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Республика комиссияси икки ой муддатда мазкур тоифалардаги ходимларни уларнинг малака ва касб даражаларига нисбатан талабларни эътиборга олган ҳолда аттестациядан ўтказсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2007 йилнинг 1 июлига қадар:

ҳудудий бош бошқармалар таркибий бўлинмалари, шунингдек Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари ва туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлинмалари раҳбарларини уларнинг малака ва касбий савия-даражасига нисбатан қаттиқ талаблар қўйган ҳолда аттестациядан ўтказсин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ишсизлар касбга тайёрланадиган, қайта тайёрланадиган ва малакаси ошириладиган базавий касб-ҳунар коллежларини ҳудудлар бўйича белгиласин, шунингдек иш берувчилар ва меҳнат бозорининг малакали кадрларга бўлган талаб-эҳтиёжларини ҳисобга оладиган тегишли таълим дастурларини ишлаб чиқсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси бир ой муддатда Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан республиканинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб белгиланган нормалардан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар бўйича Ишга жойлашишга муҳтож, иш билан банд бўлмаган аҳоли ҳисоби методикасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлигининг меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

11. Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 6 апрелдаги

ПҚ-616-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг марказий аппарати ва

ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини аттестациядан

ўтказиш республика комиссияси

ТАРКИБИ

Р.С. Азимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири - комиссия раиси


А.А. Хаитов

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири вазифасини бажарувчи - комиссия раисининг ўринбосари


Ф.Х. Боқиев

-

Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари ҚАТД мудири


Н.Қ. Аллаёров

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош консультанти


Ж.А. Қўчқоров

-

Молия вазирининг ўринбосари


А.И. Комилов

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари


Р.М. Шоабдураҳмонов

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Е.С. Каньязов

-

Адлия вазирининг ўринбосари


Б.Х. Ходиев

-

Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг ректори


Т.М. Аҳмедов

-

Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар маркази директорининг ўринбосари



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 15-сон, 156-модда.





































Время: 0.2205
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск