ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат /

Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 06.04.2007 й. ПК-616-сон Қарорига 8-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 6 апрелдаги

ПҚ-616-сон қарорига

8-ИЛОВА



Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини

рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини

мустаҳкамлаш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси (бундан кейин матнда - Жамғарма)ни ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилаб беради.

2. Жамғарма маблағларидан ходимларнинг бажарилаётган иш самарадорлиги ва сифатини оширишдан моддий манфаатдорлигини кучайтириш, шунингдек меҳнат органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун фойдаланилади.


II. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ


3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Бандликка кўмаклашувчи давлат жамғармаси тушумлари маблағларининг 5 фоизи;

қонунчиликка мувофиқ бошқа тушумлар.

4. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик ҳудудий бош бошқармаларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобваракларида жамланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда меҳнат органлари ўртасида тақсимланади.


III. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИ

СМЕТАСИНИ ТУЗИШ, ТАСДИҚЛАШ ҲАМДА

РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ


5. Жамғарманинг келгуси йилги даромадлари миқдорларини белгилашда Жамғарманинг аввалги йил охиридаги маблағлари қолдиғи ҳамда кейинги икки йил ичида қонун ҳужжатларидаги ўзгаришларни эътиборга олиб, тушумлар динамикасини назарда тутган ҳолда ҳисоблаб чиқилган прогноз тушумлари ҳажми инобатга олинади.


6. Сметанинг харажатлар қисми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган давлат бюджети харажатлари таснифига мувофиқ харажатларни моддалар бўйича аниқ кўрсатган ҳолда харажат гуруҳлари бўйича тузилади.


7. Жамғарманинг даромад ва харажатлари сметаси тегишли равишда:

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири;

Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик ҳудудий бош бошқармаларининг бошликлари томонидан туман (шаҳар) бўлинмалари харажатлар сметаларини илова қилган ҳолда тасдиқланади.

8. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини рўйхатга олиш бюджет ташкилотларининг харажатлар сметалари ва штат жадвалларини Молия вазирлиги ва молия органларида ҳисобга олишнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 9 декабрда 93-сон (1999 йил 13 декабрдаги 849-рўйхат рақами) тасдиқланган Тартиб билан белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.


9. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик ҳудудий бош бошқармалари бошлиқлари томонидан Жамғарма тушумларининг ҳажмларидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳолда Жамғарманинг даромад ва харажатлари сметасига ҳар чоракда ўзгартишлар киритилиши мумкин.


IV. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ЙЎНАЛТИРИШ ВА ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


10. Жамғарма маблағларини сарфлаш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик ҳудудий бош бошқармаларининг, Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварақларидан, тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик ҳудудий бош бошқармаларининг бошликлари, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларининг директорлари, улар бўлмаган тақдирда эса - уларнинг ўрнини босувчи шахслар тегишли равишда Жамғарма маблағларини тасарруф этувчилар ҳисобланади.

11. Жамғарма маблағлари куйидаги мақсадларга йўналтирилади:

а) Жамғарма маблағларининг камида 50 фоизи миқдорида - меҳнат органлари ходимларини моддий рағбатлантиришга, шу жумладан, белгили хизмат муддатини адо этганлик учун ҳар йили бир йўла бериладиган мукофот пулини тўлашга;

б) Жамғарма маблағларининг 50 фоизигача миқдорда - меҳнат органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш бўйича сарф-харажатларга, шу жумладан:

вазирлик, унга тегишли бўлган ташкилотлар, ҳудудий бошқармалар ҳамда туман (шаҳар) бандликка кўмаклашувчи марказлар учун бинолар ва хоналар қуриш, сотиб олиш, таъмирлашга, шунингдек, уларни зарур асбоб ва анжомлар билан жиҳозлашга;

бинолар, инвентарлар ва хўжалик жиҳозлари, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш техникаси, компьютер ва ташкилий техника сотиб олиш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва уларни эксплуатация қилишга, дастурий таъминот воситалари харид қилиш ва хизмат кўрсатишга;

даврий матбуот нашрларини,

махсус адабиётлар, китоб маҳсулотлари, идоравий ашёларни сотиб олишга;

кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича харажатларга;

меҳнат органлари фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларга йўналтирилади.

Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари қолдиғи навбатдаги молия йилига ўтади ва олиб қўйилмайди.

12. Ходимларга юқори касбий малакаси учун ҳар ойлик шахсий устама ҳақ, ишдаги муваффақиятлари ва муҳим топшириқларни бажаргани учун айрим ходимларни мукофотлаш, юбилей саналари муносабати билан бир маротабалик пул мукофотлари бериш, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган байрам кунлари муносабати билан мукофотлар тўлаш, мансаб маошларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ белгилаш (овқат ва бошқа мақсадларга), моддий ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан тасдиқланадиган Ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳамда ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган Жамғарма маблағларини тасарруф этувчиларнинг буйруқлари асосида, тегишли Жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


13. Жамғармадан ходимларга устама ҳақ, мукофотлар белгилаш ва моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарор ҳар бир меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органида ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан қабул қилинади.


14. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик ҳудудий бош бошқармаларининг бошликлари зарур ҳолларда Жамғарма маблағларини Жамғарманинг даромад ва харажатлар сметасига белгиланган тартибда тегишли ўзгартишлар киритган ҳолда, куйи меҳнат органларига қайтадан тақсимлашлари мумкин.

15. Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўшимча ходимларни сақлаш ман этилади.



V. ҲИСОБ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


16. Жамғарма маблағларининг тушуми ва харажатлари ҳисоби бюджетдан ташқари бошқа маблағлардан, шу жумладан, бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасидан алоҳида юритилади.


17. Жамғарма маблағлари тушуми ва харажатлари тўғрисидаги бюджет маблағлари учун белгиланган тартиб ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.


18. Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши ҳамда ушбу маблағларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун меҳнат органларининг раҳбарлари шахсан жавобгар бўладилар.

Жамғарма маблағларидан мақсадга номувофиқ фойдаланиш фактлари аниқланган ҳолларда мақсадга номувофиқ фойдаланилган сумманинг ҳаммаси айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жавобгарлик чоралари қўлланган ҳолда давлат бюджети даромадига олиб қўйилади.


19. Жамғарма маблағларидан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 15-сон, 156-модда.




































Время: 0.1730
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск