ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Фойдали қазилмалар қазиб олиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.04.2007 й. ПҚ-617-сон "Ўзбекнефтгаз" МХК корхоналарини бурғулаш қурилмалари ва 3Д сейсмик қидирув комплекслари билан жиҳозлаш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2007 й.

N ПҚ-617


"ЎЗБЕКНЕФТГАЗ" МХК КОРХОНАЛАРИНИ

БУРҒУЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИ ВА 3Д СЕЙСМИК

ҚИДИРУВ КОМПЛЕКСЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 сентябрдаги ПҚ-478м-сонли қарорига мувофиқ ҳамда геология-қидирув ишларини ўтказиш ва чуқур ҳамда қия-горизонтал қудуқларни бурғулаб углеводородлар қазиб олишнинг зарур даражасига эришишни таъминлаш мақсадида:


1. "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компаниясининг Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Ҳукуматининг экспорт кредитларидан фойдаланган ҳолда "Ўзбекнефтгаз" МХК корхоналарини бурғулаш қурилмалари ва 3Д сейсмик қидирув комплекслари билан жиҳозлаш" лойиҳасини амалга ошириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

"Ўзгеобурнефтгаз" акциядорлик компанияси томонидан конкурс танлови якунлари бўйича Хитой компаниялари билан умумий миқдори 209,1 млн. долларлик, шу жумладан "China Petroleum Technology & Development Corporation, CPTDC" билан қиймати 203,0 млн. долларлик бурғулаш қурилмалари ва махсус техника етказиб бериш, "China National Machinery Industry Corporation, SINOMACH" билан қиймати 6,1 млн. долларлик цементлаштирувчи агрегатларни етказиб бериш тўғрисида 1-иловага* мувофиқ шартномалар тузилди;

сейсмик қидирув учун ускуналарни ҳарид қилиш, 2-иловага* мувофиқ, "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг шахсий маблағлари ҳисобидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.


3. Белгилансинки, 1-иловага мувофиқ, умумий қиймати 209,1 млн. доллар бўлган бурғулаш ускуналари, шунингдек махсус техникани етказиб бериш шартномаларини молиялаштириш қуйидагича амалга оширилади:

умумий қийматнинг 85 фоизи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобидан - ХХР Эксимбанкининг 15 йил муддатга, шу жумладан, 5 йил имтиёзли давр билан бериладиган 177,6 млн. доллар миқдордаги кредит маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан;

31,5 млн. доллар миқдоридаги 15 фоизи - "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг шахсий маблағлари ҳисобидан.


4. Қуйидагилар:

"Ўзбекнефтгаз" МХК корхоналарини бурғулаш қурилмалари ва 3Д сейсмик қидирув комплекслари билан жиҳозлаш" лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисоб-китобларининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 3-иловага* мувофиқ;

"Ўзбекнефтгаз" МХК корхоналарини бурғулаш қурилмалари ва 3Д сейсмик қидирув комплекслари билан жиҳозлаш" лойиҳаси бўйича ХХР Эксимбанки кредитини тўлаш прогноз жадвали 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилансинки:

"Ўзбекнефтгаз" МХК кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек қабул қилинган техник-иқтисодий ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бўйича лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши учун жавобгар бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;

ХХР Эксимбанки кредитига хизмат кўрсатиш бўйича асосий қарзни узиш, фоизлар, комиссиялар ва бошқа харажатларни тўлаш "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мазкур лойиҳани молиялаштириш учун:

ХХР Эксимбанки билан якка тартибдаги қарз битимини тузсин;

ХХР Эксимбанкининг қарз маблағларини қайта молиялаштириш бўйича "Ўзбекнефтгаз" МХК билан кредит шартномалари тузсин.


7. Ўзбекистон Республикаси молия вазири ХХР Эксимбанкига якка тартибдаги қарз битими бўйича тасдиқнома-хатни белгиланган тартибда беришга вакил этиб тайинлансин.


8. ХХР Эксимбанки, мазкур қарорда кўрсатиб ўтилган Хитой суғурта агентликлари ва компаниялари мазкур Лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаидан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг талабномаларига кўра Лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг талабномаларига кўра Лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 15-сон, 157-модда.










































Время: 0.2009
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск