ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Турли соҳалар ва ташкилотларда хисобларнинг ўзига хос хусусиятлари / Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб /Молия вазирлигининг 104-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 17-сон, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 01-1371-сон "Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 25.12.2006 й. Қарори (АВ томонидан 10.04.2007 й. 1672-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.04.2007 й.
N 1672
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 25.12.2006 й. N 104 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 25.12.2006 й. N 17 |
ЎЗБЕКИСТОН "ЎЗКОММУНХИЗМАТ" АГЕНТЛИГИНИНГ 25.12.2006 й. N 01-1371 |
ҚАРОРИ
Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой
мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой
мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда
харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат
кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг
хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини
жорий этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида
(2007 йил 20 апрелдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 майдаги 100-сон "Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг Намунавий уставини ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати билан кўп квартирали уйдаги турар жойга мўлжалланмаган бино мулкдори ўртасидаги Намунавий шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Илова қилинаётган Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низом тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ўн кундан сўнг кучга киради.
3. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 2001 йил 14 августдаги 72, 4-2-7/23, 014-1/832-сон "Турар-жойнинг 1 м.кв умумий майдонини сақлаш ва эксплуатация қилиш тарифларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (2001 йил 19 сентябрь, рўйхат рақами 1068 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 18-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Иқтисодиёт вазири
|
Б. Ходжаев |
"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори |
У. Холмухамедов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 15-сон, 161-модда.