Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби ҳақида Низом (АВ томонидан 06.08.1999 й. 795-сон билан рўйхатга олинган ТМККБДК 24.07.1999 й. 3-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.08.1999 й.

N 795



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ

ТОМОНИДАН

24.07.1999 й.

N 3



ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус

таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт

шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби ҳақида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 июлдаги 342-сон қарорига асосан ишлаб чиқилган.


2. Мазкур Низом, идоравий тасарруфлик ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг барча олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига татбиқ этилади.


3. Олий таълим муассасалари (бакалавриат, магистратура)га ва ўрта махсус таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида талабалар ва ўқувчилар қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва фармойиши билан белгиланган тўлов-контракт асосида қабул квоталари доирасида Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.


4. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида иккинчи таълим "Таълим тўғрисида" қонуннинг 14-моддасига, "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи таълимни олиш тартиби тўғрисидаги Низом"га мувофиқ амалга оширилади.


5. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида хорижий фуқароларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқитиш тўғрисида" 1994 йил 24 майдаги 266-сон қарорига ҳамда ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ёки Давлат комиссиясининг розилиги билан амалга оширилади.


6. Тўлов-контракт асосида таълим грантлари корхоналар, ташкилотлар, шунингдек жисмоний шахслар томонидан ўзларининг кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва тегишли маълумот олиш учун ажратилади.


7. Корхона ва муассасалар тўлов-контракт асосида таълим грантлари ажратаётганларида ишлаб чиқариш ва унинг бўлинмалари фаолияти ихтисосига мос келувчи йўналиш ва мутахассисликлар бўйича кадрларга бўлган амалий эҳтиёжни ҳисобга олишлари керак.


8. Корхона ва муассасалар кадрларга бўлган ўз эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тасарруфида олий ва ўрта махсус таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга 1 апрелгача буюртманома (бир нусхасини таълим муассасаларига) берадилар, унда таълим йўналишлари ва мутахассисликлар ҳамда ўқув йиллар бўйича қабулга буюртма миқдорини кўрсатадилар. Тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичларини шакллантириш бўйича масъулият Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва олий таълим муассасалари маркетинг хизматига юкланади.


9. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг абитуриентларни тўлов-контракт асосида талабаликка (магистрантликка, ўқувчиликка) тавсия этиш тўғрисидаги қарори эълон қилингандан сўнг таълим муассасаси, буюртмачи (юридик шахс) билан абитуриент ўртасида контракт (уч томонлама) расмийлаштирилади.

Тўлов-контракт асосида ўқишга кирувчи жисмоний шахслар ўқишга қабул қилувчи таълим муассасаcи билан контракт (икки томонлама) тузадилар.

Тузиладиган контрактларда томонларнинг мажбуриятлари ва зарур бўлган қўшимча шартлар келишиб олинади.


10. Тўлов-контракт асосида ўқишга кирувчи абитуриентларни талабаликка қабул қилиш тегишли контракт расмийлаштирилгандан, бир ўқув йили учун ўқиш қиймати юридик ёки жисмоний шахслар томонидан тўланганлиги (тўлиқ ёки белгиланган миқдорнинг камида 50 фоизи) тўғрисида тасдиқнома олингандан сўнг 10 сентябрдан кечиктирилмай таълим муассасаси бўйича буйруқ билан расмийлаштирилади.



II. КОНТРАКТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


11. Контракт томонлари қуйидагилар ҳисобланади:

а) уч томонлама контракт бўлганда бир томондан - таълим муассасасининг маъмурияти номидан раҳбар, иккинчи томондан - буюртмачи (юридик шахс) номидан раҳбар, учинчи томондан - абитуриент;

б) икки томонлама контракт бўлганда бир томондан - таълим муассасаси маъмурияти номидан раҳбар, иккинчи томондан - буюртмачи (жисмоний шахс).


12. Уч ёки икки томонлама контрактлар илова қилинаётган шакллар (1 ва 2-иловалар)га мувофиқ расмийлаштирилади:

юридик шахслар учун - 3 нусхада;

жисмоний шахслар учун - 2 нусхада;

Уларни расмийлаштириш учун контрактлар шакллари тест натижалари эълон қилингандан ва Давлат комиссияси тавсияномалари олингандан сўнг таълим муассасаларига қабул комиссияси томонидан 10 кунлик муддатда берилади.

Тўлиқ расмийлаштириллган контракт нусхалари коктракт тузган томонларга берилади.



III. ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРИ


13. Ўқиш учун ҳақ тўлаш миқдори Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига эга бўлган тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда белгиланади.

Сиртдан ўқийдиганлар учун тўлов миқдори кундузги шаклда ўқишнинг 60 фоизи миқдорида белгиланади.

Энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ёки тарифлар ўзгарганда, ўқишнинг қолган муддати учун ҳақ тўлаш миқдори тегишли равишда ўзгартирилади. Бундай ҳолларда контрактларга тегишли ўзгартиришлар киритилади.


14. Ўқиш учун ҳақ жисмоний ёки юридик шахс (буюртмачи) томонидан тўлиқ ёки контрактда белгиланган муддатларда бир йилда кўпи билан икки марта (тўла қийматнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда) бўлиб тўланади.


15. Ўқиш учун бюджет маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаш қатъиян ман қилинади.


16. Тўлов-контракт асосида қабул қилинган талаба ички тартиб-қоидаларни, ўқув интизомини бузганлиги ва академик ўзлаштирмаганлиги, шунингдек контракт шартларини бажармаганлиги учун ўқишдан четлатилганда илгари тўланган пуллар қайтариб берилмайди.

Таълим олувчининг ўз ташаббуси билан узрли сабабларга кўра ўқишни тўхтатишга мажбур бўлганда, таълим муассасаси ўқишнинг амалдаги муддати учун сарфланган харажатларни ушлаб қолган ҳолда олдиндан тўланган пулларнинг тегишли қисмини қайтариб беради.


17. Таълим учун тўлов миқдори таълим йўналишлари, мутахассисликлари, таълим шакллари (кундузги, сиртқи) бўйича алоҳида ҳар ўқув йили учун бир талабага таълим бериш харажатларини тўла қоплаш миқдорида қуйидаги иловаларга мувофиқ белгиланади:

бакалавриат таълим йўналишлари бўйича (3-илова);

магистратура мутахассисликлари (ихтисосликлари) бўйича (4-илова);

иккинчи таълим олиш бўйича (5-илова);

хорижлик талаба (ўқувчи), магистрант ва аспирантларни ўқитиш бўйича (6-илова);

ўрта махсус таълим мутахассисликлари бўйича (7-илова).


18. Ҳар йили 1 августгача келгуси ўқув йилида таълим учун тўлов миқдорлари талабалар эътиборига етказилиши шарт.


19. Талабанинг ўқиши учун ҳ

...
Время: 0.2125
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск