ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2007 й. 78-сон "Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2007 й.

N 78



НИКОҲЛАНУВЧИ ШАХСЛАРНИ

ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 январдаги ПҚ-573-сон қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий ҳимоя йили" давлат дастурининг 5.2-бандини бажариш юзасидан ҳамда никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва С.Т. Иномова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 17 апрелдаги

78-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги

365-сон қарори билан тасдиқланган Никоҳланувчи

шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандга "50 ёшдан катта шахсларнинг никоҳини рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, ушбу шахслар тиббий кўрикдан фақат уларнинг розилигига кўра ўтказилади" сўзлари қўшилсин.


2. 5-бандда:

"яшаш жойидаги" сўзлари "доимий ёки вақтинчалик яшаш жойидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"Тиббий кўрикдан ўтказиш учун берилган йўлланмалар ФҲДЁ органларида никоҳ тузиш тўғрисидаги аризаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида қайд этилади".


3. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўриги натижалари тўғрисида тиббиёт муассасасининг хулосаси маълумотномада акс эттирилади. Маълумотнома тиббиёт муассасасининг муҳри ва раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади (мазкур Низомга 3-илова) ҳамда алоҳида дафтарда рўйхатдан ўтказилади, дафтар белгиланган муддат мобайнида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг архивида сақланади. Маълумотноманинг амал қилиш муддати - уч ой.

Тиббиёт муассасасининг масъул ходими тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича маълумотнома беришда никоҳланувчи шахсга аниқланган касалликларнинг никоҳ тузилгандан кейин юзага келиши мумкин бўлган оқибатларини тушунтиради. Тиббий кўрикдан ўтган шахс ўтказилган тушунтириш тўғрисида маълумотномаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига имзо қўяди".


4. 29-бандга "никоҳ тузилишига" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида назарда тутилган" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 16-сон, 164-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 4, 19-модда.










































Время: 0.2044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск