ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат шартномаси (контракт) /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 23.03.2007 й. М-25-сон "Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.04.2007 й. 402-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.04.2007 й.

N 402-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

23.03.2007 й.

N М-25

БУЙРУҒИ



Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2007 йил 24 апрелдан кучга киради)



Амалда бўлган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1998 йил 7 январдаги 8004-1-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 32/01-сон билан тасдиқланган "Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага (1998 йил 29 январь, рўйхат рақами 402) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйҳатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киритилсин.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                               А. Хаитов






Буйруққа

ИЛОВА



Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1.3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳар бир корхона ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лекин штат жадвалида назарда тутилган ходимлар сонидан ошмаган ҳолда, меҳнат дафтарчалари сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Меҳнат дафтарчалари ва меҳнат дафтарчаларига қўшимча варақлар корхоналар томонидан маҳаллий меҳнат органларидан олди-сотди шартномаси асосида сотиб олинади. Меҳнат дафтарчаларини бошқача тартибда сотиш, шунингдек фуқаролар томонидан меҳнат дафтарчаларини сотиб олиш тақиқланади.

Меҳнат дафтарчалари ва меҳнат дафтарчаларига қўшимча варақларни сотиб олиш шартномасини тузиш учун корхоналар маҳаллий меҳнат органларига ёзма мурожаат қилишлари лозим. Ёзма мурожаатда штат жадвали бўйича ходимлар сони, вакант лавозимлар (жойлар) сони, шунингдек меҳнат дафтарчаси (меҳнат дафтарчаси дубликати) ёки меҳнат дафтарчасига қўшимча варақ берилиши лозим бўлган ходимлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.

Меҳнат дафтарчаси ва меҳнат дафтарчасига қўшимча варақларни корхоналар томонидан қайта сотишга ёки бошқача тартибда бегоналаштирилишига йўл қўйилмайди.".


2. VI бўлим қуйидаги таҳрирдаги 6.3-банд билан тўлдирилсин:

"Мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда шартнома бўйича меҳнат дафтарчалари, меҳнат дафтарчасига қўшимча варақлари сотиб олган корхоналар бундай шартнома тузилганидан кейин бир ойдан кечикмасдан улар мақсадли ишлатилганлиги тўғрисида меҳнат органларига маълумот тақдим қилишлари лозим. Маълумот меҳнат дафтарчалари, меҳнат дафтарчасига қўшимча варақлари берилган (юритилган) ходимлар тўғрисида маълумотлар, ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ реквизитлари кўрсатилган ҳолда эркин шаклда берилади.

Корхона тузилган меҳнат шартномаси асосида белгиланган тартибда фақат ишга қабул қилинган ходимларга меҳнат дафтарчаси бериши шарт. Бегона шахсларга меҳнат дафтарчаси бериш тақиқланади.".


3. VII бўлим қуйидаги таҳрирдаги 7.3-банд билан тўлдирилсин:

"Меҳнат дафтарчалари, меҳнат дафтарчасига қўшимча варақларни сотиб олиш, ҳисоботини олиб бориш ва тасарруф этиш тартибига риоя қилишни назорат қилиш маҳаллий меҳнат органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.".


4. VIII бўлимнинг номи ҳамда биринчи хатбошидаги "юритиш" сўзларидан кейин "сотиб олиш, ҳисоботни олиб бориш ва фойдаланиш" сўзлари билан тўлдирилсин.


5. Ушбу Йўриқномага киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 16-сон, 165-модда.




































Время: 0.1547
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск