Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Хисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 23.01.2007 йилдаги маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви Қоидалари (АВ томонидан 14.04.2007 й. 1674-сон билан рўйхатга олинган 16.03.2007 й. ДБҚ 01-02/20-9-сон, ТИАИСВ ЭГ-01/10-1447-сон, СМСА П-2-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 14 апрелда 1674-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат божхона қўмитаси,

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги,

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология

ва сертификатлаштириш агентлигининг

2007 йил 16 мартдаги 01-02/20-9,

ЭГ-01/10-1447, П-2-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор

ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича

2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид битим

доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали

олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 й., 2-сон, 36-модда; 1999 й., 9-сон, 229-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2002 й., 1-сон, 20-модда; 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда; 5-сон, 67-модда; 2005 й., 1-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Ахборотномаси, 2006 й., 4-сон, 154-модда; 10-сон, 536-модда), "Ер ости бойликлари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси 1994 й., 10-сон, 252-модда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1997 й., 2-сон, 56-модда; 1998 й., 9-сон, 181-модда; 2000 й., 7-8-сон, 217-модда), "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2002 й., 1-сон, 13-модда) қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 16 январдаги ПҚ-567-сон қарори билан маъқулланган 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикаси ва "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича маҳсулот тақсимотига оид битимга асосан ушбу Битим доирасида божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви ва божхона назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидаларни қўллаш мақсадида қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:


МТБ - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 16 январдаги ПҚ-567-сон қарори билан маъқулланган 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикаси ва "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича маҳсулот тақсимотига оид битим, шунингдек унга иловалар ҳамда ўзгартиш ва қўшимчалар;


Инвестор - Гернси ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги) қонун ҳужжатлари бўйича юридик шахс ҳисобланган "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компанияси ("Soyuzneftegaz Vostok Limited"), шунингдек унинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарлари;


Оператор - Ўзбекистон Республикасида МТБ бўйича ишларни бажаришни ташкил этиш учун тузилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган "СНГ Гиссар Оперейтинг" МЧЖ компанияси ("SNG Gissar Operating" MChJ), шунингдек унинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарлари;


Маркетинг компанияси - Инвестор ва Ваколатли органга тегишли Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотини биргаликда сотиш мақсадида Инвестор томонидан ташкил этилган ва Гернси ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги) қонун ҳужжатлари бўйича юридик шахс ҳисобланган "СНГ Восток Маркетинг Лимитед" компанияси ("SNG Vostok Marketing Limited"), шунингдек унинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарлари;


Ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 16 январдаги ПҚ-567-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ, "Ўзбекнефтегаз" Миллий холдинг компанияси;


Инвесторнинг ваколатли шахси - Ўзбекистон Республикаси давлат органларида Инвестор манфатларини МТБ доирасида ҳимоя қилувчи Инвестор томонидан тегишли тартибда ваколат берилган юридик ёки жисмоний шахс, шу жумладан, Оператор ва Маркетинг компанияси;


Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси - Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган, Маркетинг компанияси манфаатларини МТБ доирасида Ўзбекистон Республикаси давлат органларида ҳимоя қилувчи, Маркетинг компанияси томонидан тегишли тартибда ваколат берилган юридик ёки жисмоний шахс;


ЎзР ДБҚ - Ўзбекисон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;


ДБҚБ - Инвестор ва Пудратчилар томонидан олиб киритилаётган товарларни, шунингдек МТБга мувофиқ олиб чиқилаётган Углеводородлар, табиий газ ва Нефтгаз маҳсулоти устидан божхона назоратини амалга оширувчи ЎзР ДБҚнинг тегишли ҳудудий божхона бошқармаси;


Пудратчи - Инвестор ва/ёки Оператор, ва/ёки Маркетинг компанияси МТБ бўйича нефтгаз операциялари билан боғлиқ товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс. Ушбу атама МТБ бўйича нефтгаз операциялари билан боғлиқ товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича Пудратчи ёки унинг иккиламчи пудратчилари билан шартнома тузган иккиламчи пудратчилар ҳам киради;


товарлар - МТБ ва нефтгаз конларини қидирув ва очиш, инфратузилмаларни қуриш бўйича комплекс ишларни бажариш учун Инвестор ва/ёки Оператор ва Пудратчилар ўртасида тузилган контрактлар асосида Инвестор ва/ёки Оператор ва Пудратчи томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мулк, шу жумладан, харажат қилинадиган товарлар ва қайтариладиган товарлар ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар билан боғлиқ бошқа ишлар, шунингдек МТБ доирасида экспорт қилиш мақсадида Маркетинг компанияси ва/ёки Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган Углеводородлар, табиий газ и Нефтгаз маҳсулоти;


харажат қилинадиган товарлар - Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди, шу жумладан, эркин муомалага чиқариш божхона режимига олиб кириладиган материаллар, ускуналар, асбоблар, жиҳозлар ва қисмлар, ЁММ (ёқилғи-мойлаш материаллари), транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулк, шунингдек МТБ бўйича ишларни олиб бориш жараёнида ишлатиладиган техник-материал ресурслар, лойиҳа ва техник ҳужжатлар;


қайтариладиган товарлар - кейинчалик Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига вақтинчалик олиб кириш божхона режими остида олиб ўтилаётган материаллар, ускуналар, асбоблар, жиҳозлар ва қисмлар, транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулк, лойиҳа ва техник ҳужжатлар;


Углеводородлар - нефт, табиий газ, газ конденсати, шунингдек бошқа углеводород маҳсулотлари ва/ёки юқорида кўрсатилган моддалардан ҳар бирининг контекстга кўра алоҳида умумлаштирилган номи;


Нефтгаз маҳсулоти - МТБни бажариш жараёнида нефт, табиий газ, газ кондесати, шунингдек бошқа углеводород маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлаш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар, жумладан:

бензин;

дизел ёқилғиси;

саноат мойлари;

мазут;

суюлтирилган газ;

техник керосин;

газни чуқур қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар;

Углеводородларни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган бошқа маҳсулотлар.


Бошқарув қўмитаси - МТБ доирасида ишларни бажариш бўйича фаолиятни мувофиқлаштирувчи ва МТБда санаб ўтилган функцияларга мувофиқ МТБни бажариш билан боғлиқ мажбурий қарорларни қабул қилувчи, Инвестор ва Ваколатли орган вакилларидан иборат таркибда доимий иш юритувчи орган. Бошқарув қўмитаси ҳар календарь чорак мобайнида камида 1 (бир) марта ўз йиғилишини ўтказади;


бошқарув қўмитасининг ҳужжатлари - ушбу Қоидалар мақсадида Инвестор ва Ваколатли орган томонидан МТБни бажариш жараёнида олинган ва Бошқарув қўмитаси йиғилишларида унинг аъзолари томонидан тасдиқланган Углеводородлар, табиий газ ва Нефтгаз маҳсулотининг тақсимоти билан боғлиқ ҳужжатлар тушунилади;


углеводородларни қазиб олиш далолатномаси - ушбу Қоидалар мақсадида, қазиб олиш ҳажмларини тасдиқлаш мақсадида Инвестор ва Ваколатли орган томонидан имзоланадиган Углеводородларни қазиб олиш далолатномаси тушунилади. Углеводородларни қазиб олиш далолатномаси Бошқарув қўмитаси томонидан Бошқарув қўмитаси йиғилишларида тасдиқланади ва Бошқарув қўмитасининг ҳужжатлари таркибига киритилади;


углеводородларни қайта ишлаш далолатномаси - ушбу Қоидалар мақсадида Инвестор, Ваколатли орган ва нефтни қайта ишлаш ёки газни қайта ишлаш корхонаси ваколатли вакили томонидан имзоланадиган Углеводородларни қайта ишлаш далолатномаси тушунилади. Углеводородларни қайта ишлаш далолатномаси Бошқарув қўмитаси томонидан Бошқарув қўмитаси йиғилишларида тасдиқланади ва Бошқарув қўмитасининг ҳужжатлари таркибига киритилади.


2. Инвестор ва Ваколатли органга тегишли бўлган Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг экспорти МТБнинг 13-моддаси қоидаларига мувофиқ Маркетинг компанияси томонидан экспорт битимларини ваколатли органларда рўйхатдан ўтказмаган ва ваколатли банк томонидан бериладиган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим қилмаган ҳолда амалга оширилади. Экспорт қилиш учун асос бўлиб МТБ, Бошқарув қўмитасининг ҳужжатлари, Углеводородларни қазиб олиш далолатномаси ва зарур бўлган ҳолларда, Углеводородларни қайта ишлаш далолатномаси ҳисобланади.

Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотини экспортга мўлжалланаётган жўнатиш тўғрисида Маркетинг компанияси тегишли ҳужжатларни (МТБ, Бошқарув қўмитасининг ҳужжатлари, Углеводородларни қазиб олиш далолатномаси ва зарур бўлган ҳолларда Углеводородларни қайта ишлаш далолатномаси) тақдим қилган ҳолда, ҳудудида божхона расмийлаштируви амалга ошириладиган ДБҚБни ёзма равишда хабардор қилади.


3. Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг Инвесторга тегишли бўлган улушининг экспорти МТБда назарда тутилган ҳолларда, Инвестор томонидан, МТБ қоидаларига мувофиқ Маркетинг компанияси томонидан амалга ошириладиган Инвестор ва Ваколатли органнинг Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг биргаликдаги экспорти учун белгилаган шартлар асосида амалга оширилади.

Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг Ваколатли органга тегишли бўлган улушининг экспорти МТБда назарда тутилган ҳолларда Ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


4. Белгиланган тартибда Оператор томонидан тузилган товарларни етказиб бериш контрактлари, ваколатли банкда ва Ўзбекистон Республикаси божхона органларида ҳисобга қўйилиши лозим.


5. Инвестор билан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан тузилган товарларни етказиб бериш контрактлари ваколатли банкда ва Ўзбекистон Республикаси божхона органларида ҳисобга қўйилмайди.


6. Давлат томонидан тартибга солинадиган ва олиб киришда давлат органлари рухсатномаларини талаб этувчи товарлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва МТБ қоидаларида белгиланган тартибда ва шартларда олиб кирилади.


7. Инвестор ва/ёки Оператор ва уларнинг Пудратчилари томонидан олиб кирилаётган товарлар, шунингдек олиб чиқилаётган қайтариладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви МТБнинг 19.1 ва 19.5-моддаларига мувофиқ қуйидаги хусусиятлардан келиб чиқиб, божлар, солиқ ва йиғимлар (божхона расимйлаштируви учун олинадиган йиғимдан ташқари) ундирилмаган ҳолда амалга оширилади:

а) Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби ЎзР ДБҚ томонидан Инвесторга берилган 00000014 кодига асосан юритилади;

б) Оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби қонун ҳужжатларига мувофиқ Операторга берилган Операторнинг КТУТ кодига асосан юритилади;

в) Пудратчи томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби Инвестор ва/ёки Оператор ва Пудратчи ўртасида тузилган контрактларга мувофиқ ЎзР ДБҚ томонидан Пудратчига берилган кодга асосан юритилади.

Инвестор ва/ёки Оператор ва уларнинг Пудратчилари томонидан олиб кирилаётган товарларнинг, шунингдек қайтариладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви чоғида берилган имтиёзлар ҳисобини юритиш учун, БЮД божхона тўловлари ҳисобга олинган ҳолда тўлдирилади.


8. Оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Инвестор ва/ёки Оператор жавобгар бўлади.


9. Пудратчи томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Инвестор ва/ёки Оператор ва Пудратчи ўртасида тузилган контрактлар шартларига мувофиқ, Пудратчи жавобгар бўлади.


10. Олиб чиқилаётган Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг божхона расмийлаштируви божхона тўловлари олинмаган ҳолда амалга оширилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно). Экспорт қилинаётган Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотига нисбатан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Инвестор ва/ёки Маркетинг компанияси жавобгар бўлади.


11. Оператор нефтгаз операцияларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори ва "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги низом"га (2004 йил 27 февраль, рўйхат рақами 1318 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) мувофиқ божхона омборини ташкил этишга ҳақли.


12. Оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида олинган ва ушбу ҳудуддан ташқарига олиб чиқилмасдан фойдаланишга мўлжалланган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви амалга оширилмайди.


13. Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг мувофиқлик сертификатлари, шунингдек келиб чиқиш сертификатлари, ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотга сертификатлар ва Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотини экспорт қилиш учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай сертификатлар, сертификатлаш бўйича ваколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.


14. Инвестор, Оператор ва Маркетинг компанияси МТБда назарда тутилган божхона имтиёзлари ва преференцияларидан фойдаланади.



II. ҚАЙТАРИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИ

ОЛИБ КИРИШ ВА УЛАРНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ


15. Қайтариладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 августдаги 399-сон қарори ва "Вақтинчалик олиб кириш (олиб чиқиш) божхона режими тўғрисидаги низом" (2004 йил 14 октябрь, рўйхат рақами 1418 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 444-модда) асосида Инвес тор ва/ёки Оператор ёки Пудратчининг аризасига мувофиқ вақтинча олиб кириш божхона режимида амалга оширилади.


16. Қайтариладиган товарлар вақтинчалик олиб кириш божхона режими остига Инвестор ва/ёки Оператор ёхуд Пудратчи томонидан олиб кириш мақсадларига кўра кўрсатилган муддатга мувофиқ қуйидаги ҳусусиятларни инобатга олган ҳолда БЮД тўлдирилиб жойлаштирилади:

а) 24-устуннинг чап кичик бўлимида битимнинг коди "79" кўрсатилади;

б) 44-устуннинг 3-бандида - МТБнинг рақами ва санаси, Инвестор ва/ёки Оператор томонидан олиб кирилаётган қайтариладиган товарларга нисбатан Инвестор ва/ёки Оператор хатининг рақами ва санаси, ёхуд Пудратчилар томонидан олиб кирилаётган қайтариладиган товарларга нисбатан Пудратчиларнинг хатлари ва тегишли контрактларининг рақамлари ва саналари;

в) 37-устундаги охирги иккита рақами - декларация қилинадиган товарларни олиб ўтиш хусусиятининг коди, "44" қўйилади.


17. Инвестор ва/ёки Оператор ёхуд Пудратчи вақтинчалик олиб кириш охирги муддати тугагунига қадар қайтариладиган товарларни қуйидаги усуллар орқали тасарруф этиши керак:

а) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан реэкспорт режимида олиб чиқиши;

б) белгиланган вақтинчалик олиб кириш муддати тугашидан камида ўттиз (30) кун олдин тегишли ДБҚБга ёзма мурожаатнома асосида уларни вақтинчалик олиб кириш муддатларини узайтириши;

в) қонун ҳужжатлари ва МТБда белгиланган тартибда эркин муомалага чиқариш режимига ёки бошқа режимга жойлаштириш тўғрисида мурожаат қилиши.


18. МТБнинг тўлиқ амал қилиш муддати давомида қайтариладиган товарларнинг вақтинчалик олиб кириш муддатини БЮДда кўрсатилган дастлабки муддатидан кўпроқ муддатга узайтириш ЎзР ДБҚ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 августдаги 399-сон қарори ва "Вақтинчалик олиб кириш (олиб чиқиш) божхона режими тўғрисидаги низом"га (2004 йил 14 октябрь, рўйхат рақами 1418 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 444-модда) мувофиқ амалга оширилади.


19. Қайтариладиган товарлар қайта олиб чиқилишининг божхона расмийлаштируви, расмийлаштирув вақтида улар жойлашган ҳудуддаги тегишли ДБҚБ томонидан, қайтариладиган товарлар олиб кирилаётганида назоратга қўйган ДБҚБ билан келишилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.



III. ХАРАЖАТ ҚИЛИНАДИГАН ТОВАРЛАРНИ

ОЛИБ КИРИШ ВА УЛАРНИ ТАСАРРУФ ҚИЛИШ


20. Харажат қилинадиган товарлар БЮД тўлдирган ҳолда, эркин муомалага чиқариш божхона режимига қуйидаги хусусиятларни инобатга олиб жойлаштирилади:

а) 24-устуннинг чап кичик бўлимида битимнинг коди "79" кўрсатилади;

б) 37-устунда охирги иккита рақам - декларация қилинадиган олиб ўтилаётган товарларнинг коди, "44" қўйилсин;

в) 44-устуннинг 3-бандида - МТБнинг рақами ва санаси, Инвестор ва/ёки Оператор томонидан олиб кирилаётган харажат қилинадиган товарларга нисбатан Инвестор ва/ёки Оператор хатининг рақами ва санаси, ёхуд Пудратчилар томонидан олиб кирилаётган харажат қилинадиган товарларга нисбатан Пудратчиларнинг хатлар ва тегишли контрактларининг рақамлари ва саналари;

г) "С" устунининг 1-бандида - МТБнинг рўйхат рақами ва унинг ЎзР ДБҚда ҳисобга олинган санаси.


21. Инвестор ва/ёки Оператор ёхуд Пудратчининг хатига асосан тегишли ДБҚБнинг рухсати билан, харажат қилинадиган товарлар, улар Инвестор ва/ёки Оператор ёхуд Пудратчининг омборларида ва Инвестор ва/ёки Оператор ёхуд Пудратчи томонидан белгиланган бошқа жойларда сақланилган ҳолда, вақтинчалик олиб кириш божхона режимига жойлаштирилиши мумкин. Тегишли ДБҚБси вақтинчалик олиб кириш божхона режимида турган харажат қилинадиган товарлар устидан назоратни амалга оширади.


22. Божхона расмийлаштируви мақсадида сертификацияланиши мажбурий бўлган харажат қилинадиган товарларни сертификациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 315-модда) ва "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сертификацияланиши мажбурий бўлган товарларни (маҳсулотларни) олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"да (2000 йил 26 февраль, рўйхат рақами 901 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 33-сон, 376-модда) белгиланган тартибда амалга оширилади.


23. Эркин муомалага чиқариш режимига жойлаштирилган харажат қилинадиган товарлар, Инвестор ва/ёки Оператор ёхуд Пудратчининг аризасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига реэкспорт режимида "Божхона реэкспорт режими тўғрисидаги низом"нинг (2002 йил 12 май, рўйхат рақами 1134) тартиб ва шартларига амал қилган ҳолда олиб чиқилиши мумкин.



IV. УГЛЕВОДОРОДЛАРНИНГ ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ


24. Углеводородларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши Инвестор ва Ваколатли органнинг номидан ва унинг топшириғи бўйича Маркетинг компанияси томонидан экспорт божхона режимида амалга оширилади.


25. Экспорт қилинаётган Углеводородларнинг божхона расмийлаштируви Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси томонидан, франко-ташувчи FCA (Инкотермс-2000) шартлари бўйича аниқланадиган ҳажм ва нархда амалга оширилади.


26. Жарқудуқ қуйма терминалининг эксплуатацияга туширилишига қадар, МТБ доирасида қазиб олиш ва тайёрлаш жараёнида олинган ва экспорт мақсадлари учун мўлжалланган, табиий газдан ташқари Углеводородларнинг божхона расмийлаштируви, Ўзбекистон темир йўлларининг Шўртан темирйўл бекати FCA шартлари асосида амалга оширилади.


27. Жарқудуқ қуйма терминали экплуатацияга туширилганидан сўнг, МТБ доирасида қазиб олиш ва тайёрлаш жараёнида олинган ва экспорт мақсадлари учун мўлжалланган, табиий газдан ташқари Углеводородларнинг божхона расмийлаштируви Ўзбекистон темир йўлларининг Деҳқонобод темирйўл бекати FCA шартлари асосида амалга оширилади.

Бунда БЮДда қуйидагилар кўрсатилади:

а) 2, 9 ва 28-устунларда - Инвесторнинг ёки Инвесторнинг ваколатли шахсининг тегишли реквизитлари;

б) 8-устунда - Инвестор томонидан кўрсатилган, қабул қилувчининг реквизитлари;

в) 24-устунда - битимнинг коди "79";

г) 37-устуннинг учинчи қисмида - товарлар олиб ўтилиши ҳусусиятининг коди "33";

д) 44-устуннинг 3-бандида олиб чиқиш учун асос сифатида, МТБ ва Углеводородларни қазиб олиш далолатномаси кўрсатилади.


28. Экспорт қилинаётган табиий газнинг божхона расмийлаштируви Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси томонидан амалга оширилади. Экспорт қилинаётган табиий газнинг ҳажми ва нархи МТБ қоидаларига мувофиқ DAF - Ўзбекистон Республикаси чегараси шартлари (Инкотермс-2000) асосида, МТБ доирасида етказиб берилаётган табиий газ Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикаси билан чегарани кесиб ўтадиган Ўрта Осиё - Марказ ёки Бухоро - Урал газ қувурлари тизимининг газни ҳисобга олиш тижорат ўлчов тармоғида белгиланади.


29. Мазкур Қоидаларнинг 26 - 28-бандларида кўрсатиб ўтилган Углеводородларнинг божхона расмийлаштируви шартлари Маркетинг компанияси томонидан тузилган контрактларига мувофиқ аниқлаштирилиши мумкин.


30. Экспорт қилинаётган табиий газга, Инвесторнинг ваколатли шахсининг аризасига кўра, тегишли давлат органи томонидан белгиланган тартибда "Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом"га (2000 йил 13 июль, рўйхат рақами 945 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 й. 13-сон) мувофиқ товарларнинг келиб чиқиши сертификатлари берилади.


31. Қувур тармоқлари транспорти орқали олиб ўтиладиган табиий газнинг божхона декларацияланиши ва расмийлаштируви икки босқичда амалга оширилади.


32. Биринчи босқичда: ҳар ой, табиий газнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтиладиган ойдан олдинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, Маркетинг компанияси ва/ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси божхона органига ҳисобот ойида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши режалаштирилаётган табиий газнинг ҳажмига вақтинчалик (тўлиқсиз) божхона юк декларациясини (бундан кейин матнда ВБЮД деб юритилади) ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) МТБнинг нусхаси (фақат биринчи марта расмийлаштирилаётганда тақдим этилади);

б) табиий газни етказиб бериш контракти;

в) божхона расмийлаштируви учун йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши режалаштирилаётган табиий газ ҳажмига инвойс (ҳисоб-фактура);

д) ҳисобот ойида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши режалаштирилаётган табиий газнинг бориш мамлакати, оғирлиги, миқдори ва баҳоси тўғрисидаги маълумотлар билан Инвесторнинг ҳисоб-китоб ҳужжати.


33. Табиий газнинг экспорти учун ВБЮД "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:

а) 2, 9 ва 28-устунларда - Инвесторнинг ёки Инвесторнинг ваколатли шахси реквизитлари кўрсатилади;

б) 1-устуннинг учинчи кичик бўлимида "Декларация тури"да "ВД" - вақтинчалик (тўлиқсиз) божхона юк декларацияси ҳарфли индекси кўрсатилади;

в) 29-устун "Чегарадаги божхона"да Ўрта Осиё - Марказ ёки Бухоро - Урал газ қувурлари тизимининг газни ҳисобга олиш ўлчов тармоғини назорат қилувчи божхона постининг номи ва коди кўрсатилади;

г) 31-устун "Юк жойлари ва товарларнинг баёни"да:

табиий газнинг етказиб берилиш календарь ойи ва йили кўрсатилиб, "____ муддатда етказиб бериш" ёзуви киритилади;

табиий газнинг кўрсатилган муддатда олиб чиқилиши мўлжалланаётганлигидан келиб чиқиб, унинг тахминий ҳажмлари кўрсатилади;

д) 45-устун "Божхона баҳоси"да ташқи иқтисодий шартномага асосан божхона чегараси орқали олиб ўтилиши мўлжалланаётган табиий газнинг ҳажмига мувофиқ аниқланадиган шартли божхона баҳоси маълум қилинади;

е) ВБЮДда кўрсатилиши лозим бўлган бошқа маълумотлар, табиий газнинг мўлжалланаётган ҳажмини ҳисобга олган ҳолда тахминий кўрсатилади.

Тўлиқ БЮДни расмийлаштиришда тақдим этиладиган ҳужжатларни талаб этадиган ВБЮДнинг устунлари тўлдирилмайди.


34. ВБЮД ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва божхона расмийлаштируви расмийлаштирадиган божхона пости томонидан, БЮДни тақдим этиш орқали декларация қилинаётган товарларга нисбатан қўлланиладиган тартибга мувофиқ амалга оширилади.


35. Тўлиқ БЮДнинг тақдим этиш муддати ВБЮДда кўрсатилган ҳисоб-китоб даври тугашидан икки ойдан ошиб кетмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда (тўлиқ БЮДни тақдим этиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тақдим этилиши асосланган сабабларга кўра кечикиши), БЮДни тақдим этиш муддати расмийлаштирадиган божхона пости бошлиғининг рухсати билан 30 кунгача узайтирилиши мумкин. Бунда Маркетинг компанияси ва/ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси расмийлаштирадиган божхона постига тўлиқ БЮДни тақдим этиш имкони мавжуд эмаслигининг сабабларини кўрсатган ҳолда, ёзма равишда мурожаат қилади.


36. Иккинчи босқичда, божхона органи томонидан ВБЮД қабул қилинадиган кунида амал қилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, тўлиқ БЮДнинг расмийлаштирилиши амалга оширилади.

БЮД билан бир вақтда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ВБЮД;

б) Бошқарув қўмитасининг ҳужжати;

в) Ўзбекистон Республикасининг газ-транспорт компанияси ва Инвестор ва/ёки Инвесторнинг ваколатли шахси томонидан имзоланган, табиий газни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасигача етказиб бериш учун магистрал қувурга топшириш-қабул қилиш тижорат далолатномаси;

г) Ўзбекистон Республикасининг газ-транспорт компанияси ва Қозоғистон Республикасининг газ-транспорт компанияси томонидан имзоланган, табиий газни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида топшириш-қабул қилиш техник далолатномаси, ёхуд Инвестор ва/ёки Инвесторнинг ваколатли шахси ва сотиб олувчи томонидан имзоланган, Инвестор табиий газини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасида топшириш-қабул қилиш тижорат далолатномаси;

д) ҳисобот ойида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали амалда олиб ўтилган табиий газнинг ҳажми инвойси (ҳисоб-фактура);

е) Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали амалда олиб ўтилган табиий газнинг тайин этилган мамлакати, оғирлиги, миқдори ва баҳосининг маълумотлари тўғрисидаги Инвесторнинг ҳужжати.


37. ВБЮДга берилган маълумот рақами БЮДга ҳам берилади, бунда улар бир-бирининг ажралмас қисми ҳисобланади.


38. ВБЮДда декларация қилинган табиий газнинг ҳажми углеводородларни қазиб олиш далолатномасида кўрсатилган ҳажм ўртасида тафовут аниқланса, тегишли ВБЮДга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартишлар киритилади.


39. БЮД "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ, ВБЮД тўлдирилишини ва қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:

а) 40-устунда "Умумий декларация/аввалги ҳужжат" ВБЮДнинг маълумот рақами кўрсатилади;

б) Д-устунида "Божхона назорати" божхона органи ходими қўшимча равишда табиий газнинг етказиб берилган ойнинг охирги санасини қўяди, уни имзолайди, шахсий рақамли муҳри билан тасдиқлайди ва тўлиқ БЮДнинг электрон нусхасига киритади.



V. НЕФТГАЗ МАҲСУЛОТИНИ ҚАЙТА

ИШЛАШ ВА ОЛИБ ЧИҚИШ


40. Нефтгаз операцияларини амалга ошириш давомида олинган Углеводородларни қайта ишлаш МТБ шартларига мувофиқ, қайта ишлаш корхоналарида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилаётган Нефтгаз маҳсулоти Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси томонидан божхона экспорт режимида Инвестор ва Ваколатли органнинг номидан ва топшириғига биноан расмийлаштирилади.


41. Экспорт қилинаётган Нефтгаз маҳсулотининг божхона расмийлаштируви Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси томонидан, Маркетинг компанияси томонидан франко-ташувчи FCA (Инкотермс-2000) шартларига асосан тақдим этиладиган баҳо ва нарх тўғрисидаги маълумотлар ва қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади:

а) Шўртан газкимё комплексида табиий газни қайта ишлаш жараёнида олинган Нефтгаз маҳсулоти Ўзбекистон темир йўллари Шўртан темирйўл бекати FCA шартлари асосида расмийлаштирилади;

б) Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида олинган нефтгаз маҳсулоти, Ўзбекистон темир йўллари Қоровулбозор темир йўл бекати FCA шартлари асосида расмийлаштирилади;

в) Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида олинган нефтгаз маҳсулоти Ўзбекистон темир йўллари Охунбобоев темир йўл бекати FCA шартлари асосида расмийлаштирилади;

г) Инвестор томонидан Олтиариқ нефтни қайта ишлаш заводида олинган Нефтгаз маҳсулоти, Ўзбекистон темир йўллари Олтиариқ темир йўл бекати FCA шартлари асосида расмийлаштирилади.

Бунда БЮДда қуйидагилар кўрсатилади:

2, 9 ва 28-устунларда - Инвестор ёки Инвесторнинг ваколатли шахсининг тегишли реквизитлари;

8-устунда - Инвестор томонидан кўрсатилган, қабул қилувчининг реквизитлари;

24-устунда - битимнинг коди "79";

37-устуннинг учинчи қисмида - товарларни олиб ўтиш хусусиятининг коди "33";

44-устуннинг 3-бандида Нефтгаз маҳсулотини олиб чиқиш учун асос сифатида МТБ ва Углеводородларнинг қазиб олиниш далолатномаси кўрсатилади.


42. Мазкур Қоидаларнинг 41-бандида кўрсатилган, Нефтгаз маҳсулотининг божхона расмийлаштируви шартлари Маркетинг компанияси томонидан тузилган контрактларга мувофиқ аниқлаштирилиши мумкин.



VI. УГЛЕВОДОРОДЛАР ВА НЕФТГАЗ

МАҲСУЛОТИНИ ЎЗБЕКИСТОНДА СОТИШ


43. Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулоти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий бозорда сотилаётганда, Маркетинг компанияси Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг божхона расмийлаштирувини мазкур Қоидаларга мувофиқ, аввал экспорт божхона режимида Инвестор номидан ўзининг номига, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарисига амалда олиб чиқмаган ҳолда, кейинчалик божхона реимпорт режимига Маркетинг компанияси номидан Ўзбекистондаги сотиб олувчининг номига амалга оширади. Бунда, транспорт харажатларининг мавжуд бўлмаганлиги сабабли, БЮДнинг 20-устунида EXW (Инкотермс-2000) етказиб бериш шартлари кўрсатилади. Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотини экспорт божхона режимида божхона расмийлаштируви учун асос сифатида МТБ ва Бошқарув қўмитасининг ҳужжатлари кўрсатилади.


44. Юқорида кўрсатилган Нефтгаз маҳсулотини экспорт ва реимпорт қилиш бўйича операциялар барча божхона тўловларидан (божхона божлари, акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи ҳам киради) озод этилган ҳолда амалга оширилади, божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно.



VII. ВАКОЛАТЛИ ОРГАН ТОМОНИДАН ИНВЕСТОРГА

ТЕГИШЛИ БЎЛГАН УГЛЕВОДОРОДЛАР ВА НЕФТГАЗ

МАҲСУЛОТИНИНГ ҚИСМИНИ СОТИБ ОЛИШ


45. Ваколатли орган Инвесторга тегишли Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг қисмини керакли ҳажмларда МТБда белгиланган шартларда АҚШ долларида тўловни амалга ошириш орқали сотиб олиш ҳуқуқига эга.


46. Ваколатли орган томонидан сотиб олинаётган Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг ҳажми, шунингдек уларнинг нархи МТБ шартларига мувофиқ Ваколатли орган ва Инвестор ўртасидаги ташқи савдо контрактлари (шартномалари) билан белгиланади.


47. Ваколатли орган томонидан сотиб олинаётган Инвесторнинг Углеводородлари ва Нефтгаз маҳсулотининг божхона расмийлаштируви мазкур Қоидаларга мувофиқ аввало божхона экспорт режимида, кейин эса Ваколатли органнинг номига божхона реимпорт режимида амалга оширилади. Бунда, транспорт харажатларининг мавжуд бўлмаганлиги сабабли, БЮДнинг 20-устунида EXW (Инкотермс-2000) етказиб бериш шартлари кўрсатилади.



VIII. ИНВЕСТОР, ОПЕРАТОР ВА

ПУДРАТЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


48. Инвестор ва/ёки Операторнинг мажбуриятлари:

1) божхона органига олиб кирилаётган/олиб чиқилаётган товарларни кўрсатиш ва божхона органига уларни тегишли божхона режимида расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш;

2) божхона расмийлаштируви учун қонун ҳужжатларида белгиланган йиғимларни тўлаш;

3) қайтариладиган товарлар кейинчалик бошқа шахсларга бериладиган ҳолда, қайтариладиган товарларни эркин муомалага чиқариш режимида расмийлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона тўловларни тўлаш;

4) вақтинчалик олиб кириш муддатлари тугаганида қайтариладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ёки уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа божхона режимига қайта расмийлаштириш.


49. Товарлар Пудратчи томонидан олиб кирилаётганда, Пудратчи мазкур Қоидаларнинг 48-бандида назарда тутилган мажбуриятларни Инвестор ва/ёки Оператор ва Пудратчи ўртасида тузилган контрактлар шартларига мувофиқ бажаради.


50. Мазкур Қоидаларнинг 48-бандида назарда тутилган мажбуриятлар, тузилган шартномаларга мувофиқ, Инвестор, Оператор ёки Пудратчилар томонидан ваколат берилган шахслар томонидан бажарилиши мумкин.



IX. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


51. Зарур ҳолларда Оператор Инвесторнинг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикасидан ташқарига лойиҳа, техник, ҳисобот ҳужжатларини, ишлов бериш, анализ қилиш ва ўрганишни амалга ошириш мақсадида геолог-геофизик материалларни, геологик зотлар ва пластик флюидларнинг намуна ва нусхаларини МТБ шартларига мувофиқ, тегишли ДБҚБга ёзма мурожаат қилиш орқали олиб чиқади.


52. Оператор, Инвесторнинг топшириғига биноан, ёзувларнинг асл нусхалари ва бошқа маълумотларга ишлов бериш, анализ ва ўрганишни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиши мумкин. Инвестор ва/ёки Оператор МТБ шартларига мувофиқ, кўрсатилган олиб чиқилган ёзувлар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келиши керак.


53. Инвестор, Оператор, Маркетинг компанияси ва Пудратчиларнинг чет эллик ходимларига, МТБда кўрсатилган барча имтиёзлар ва преференциялар қўлланилади.


54. Олиб кирилган товарларнинг белгиланмаган мақсадда ишлатилиши, шунингдек уларни бошқа шахсларга бериш ҳолларида, ДБҚБ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат бюджетига тўланиши керак бўлган барча божхона тўловларини белгиланган тартибда ундиради.


55. Мазкур Қоидалар Ваколатли орган ва Инвестор билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 16-сон, 166-модда.






































Время: 0.1648
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск