Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида Низом (Янги таҳрирда) (АВ томонидан 14.04.2007 й. 1675-сон билан рўйхатга олинган 13.03.2007 й. МВ 30-сон, МБ Бошқарувининг 288-В-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 14 апрелда 1675-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги ва

Марказий банк Бошқарувининг

2007 йил 13 мартдаги

30, 288-В-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари

учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш

харажатларини тижорат банклари томонидан

кредитлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрирда)


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида" ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари асосида тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадлари учун кредитлар бериш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тижорат банклари томонидан ушбу кредитлар қишлоқ хўжалиги корхоналарига муддатлилик, тўловлилик, таъминланганлик ҳамда мақсадли фойдаланиш шартларида давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадларида берилади.


2. Ушбу Низом асосида кредитлаш давлат эҳтиёжлари учун ғалла ва пахта етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги корхоналарига татбиқ этилади.


3. Кредитлар давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла қийматининг 60 фоизигача (тайёрлов корхонаси томонидан бўнак тариқасида етказиб берилган уруғлик қийматини инобатга олган ҳолда) миқдорида берилади.

Бунда, кредитлар агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда ажратилади:

пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 майига қадар пахта хом ашёси қийматининг 30 фоизигача, 1 июлга қадар 50 фоизигача ва 1 сентябрга қадар 60 фоизигача;

ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 январига қадар ғалла қийматининг 30 фоизигача, 1 апрелга қадар 50 фоизигача ва 1 июнга қадар 60 фоизигача.

Ҳар ой ва чоракларда ажратиладиган кредит ресурслари миқдори Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.


4. Кредит миқдори қишлоқ хўжалиги корхонасининг "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ва "Ўздонмаҳсулот" АК корхоналари (бундан кейинги матнларда - тайёрлов корхоналари) билан давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган маҳсулот учун тузилган контрактация шартномаларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Кредит миқдорини аниқлаш учун амалдаги ўртача харид нарх асос қилиб олинади.

5. Мазкур кредитлар фақат қуйидаги мақсадлар учун берилиши мумкин:

иш ҳақи ва унга тегишли ажратмаларни тўлаш учун;

минерал ўғит ва ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини харид қилиш учун;

ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини харид қилиш учун;

МТПлар, муқобил МТПлар, фермер хўжаликлари, "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти, "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар ҳузурида фаолият юритаётган муқобил МТП масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган бошқа хўжалик субъектларининг хизматлари учун тўловларга;

лизингга (молиявий ижарага) берилган техника воситаларининг лизинг тўловларига;

СИУлар (сув истеъмолчилари уюшмалари) хизматлари учун тўловларга;

ягона ер солиғи тўловларига.

электр энергияси тўловларига;

уруғлик учун тўловларга;

қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пахта ва ғалла етиштириш билан боғлиқ бўлган бошқа зарурий эҳтиёжлари учун ҳам тўловлар амалга оширилиши мумкин. Бошқа зарурий эҳтиёжлар ҳисобидан пахта ва ғалла етиштириш билан боғлиқ харажатларига, банк хизмати, хўжалик ва идора харажатлари, ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш харажатлари, суғурта харажатлари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тўланадиган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Фермерлар кенгашларини сақлаш харажатлари учун тўловлар амалга оширилиши мумкин.

6. Бунда, ушбу Низомнинг 5-бандида келтирилган экинларни етиштириш харажатларининг ҳар бир турини молиялаштириш учун бериладиган кредитларнинг энг кўп миқдори юзасидан тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йилги ҳосил учун агротехкарталардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Мазкур тавсия этилаётган харажатларнинг агротехника меъёрлари қишлоқ хўжалиги корхоналарига бизнес-режа (иловага мувофиқ) ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги корхонасининг бирор-бир харажат тури бўйича тўловларга эҳтиёжи бўлмаган ҳолларда мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган пахта ва ғалла етиштириш билан боғлиқ бўлган бошқа рухсат этилган харажат турлари бўйича, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олишга, ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалашга ишлатилиши (минерал ўғит, кимёвий ёки биологик воситалар, ёқилғи мойлаш материаллари ва уруғлик материал ҳамда СИУ хизматлари харажатлари бундан мустасно) мумкин.

Агротехник тадбирларни амалга ошириш учун ажратилган имтиёзли кредит ресурсларининг рухсат этилган харажат турлари бўйича мақсадли сарфланиши юзасидан мониторинг қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари зиммасига юклатилади.

7. Кредитлар тегишли қишлоқ хўжалик маҳсулоти бўйича қишлоқ хўжалик корхоналари билан якуний ҳисоб-китоблар якунлангунча, лекин ғалла етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича 12 ойдан ва пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича 18 ойдан кўп бўлмаган муддатга, қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади.


8. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини кредитлаш банк маржасини ҳисобга олган ҳолда, имтиёзли фоиз ставкаси билан амалга оширилади.

Бу кредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаси ғалла ҳосилини етиштириш харажатлари учун йиллик 5 фоиз, пахта ҳосилини етиштириш харажатлари учун йиллик 3 фоиз миқдорида белгиланиб, уларнинг 2 фоизи банк маржасини ташкил этади.

9. Кредит қишлоқ хўжалиги корхонасига унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами очган ва унга хизмат кўрсатаётган банк томонидан берилади. Ушбу кредитларни иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами очилган банк томонидан берилишига рухсат берилмайди.

Олдинги йилларда ажратилган имтиёзли кредитлар тўлиқ сўндирилгандан сўнг жорий йил ҳосили учун имтиёзли кредитлар берилади.


II. КРЕДИТЛАР БЕРИШДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ

ТОМОНИДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

КОРХОНАЛАРИНИНГ АРИЗАЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


10. Қишлоқ хўжалиги корхоналари тайёрлов корхоналари билан контрактация шартномалари тузганларидан кейин кредит олиш учун уларнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка ариза билан мурожаат этишади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

тайёрлов ташкилотлари билан тузилган контрактация шартномалари нусхалари;

кредитга бўлган талабни аниқлаш учун тайёрланган бизнес-режа;

молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл).

11. Кредитлар қайтишини таъминлаш мақсадида, тижорат банки давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришни молиялаштириш мақсадида қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган имтиёзли кредитлар қайтарилиши бўйича ўзининг тадбиркорлик хавфини суғурта қилиши мумкин. Бунда, суғурта ташкилотлари томонидан тақдим этилган суғурта полиси кредит шартномасида белгиланган кредитнинг бутун қайтариш муддатига берилади. Суғурта ташкилоти билан келишилган суғурта пули тақдим этилаётган кредит миқдоридан кўп бўлмаслиги зарур.

Доимий равишда давлат буюртмасини ва тижорат банки олдидаги мажбуриятларини бажариб келаётган фермер хўжаликларига кредитлар қонунчиликда белгиланган тартибда таъминотсиз (ишончли кредитлар) ажратилиши мумкин.

Тайёрлов корхоналари тижорат банклари томонидан пахта ва ғалла етиштириш харажатларини қоплаш учун берилган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизларнинг қарздор қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан муддатида қайтарилиши борасида кафиллик беришлари мумкин. Кафиллик қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


12. Мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, банк қишлоқ хўжалиги корхонасининг аризасини кўриб чиқиши ва 3 кун муддат ичида у билан кредит шартномаси тузиши лозим.

Банк кредит қўмитаси томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, у раддияни ёзма шаклда изоҳлаб бериши шарт.



III. КРЕДИТЛАШ, МОНИТОРИНГ ВА

КРЕДИТНИ СЎНДИРИШ ТАРТИБИ


13. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қишлоқ хўжалиги корхонасига ссуда ҳисобварағи очилади.

Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ссуда ҳисобварағидан тўловлар ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларида кўрсатилган мақсадлар учун нақд пулсиз шаклда (иш ҳақидан ташқари) қишлоқ хўжалик корхоналарининг тўлов топшириқномаларига асосан амалга оширилади.

Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларга жорий йил ҳосили учун етказиб берилган моддий-техник ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун 2-картотекага кирим қилинган ва белгиланган тартибда қарз олувчи томонидан акцептланган тўлов талабномаларига мувофиқ тўловлар амалга оширилади.

Тўлов талабномалари қарз олувчи томонидан акцептланмаган тақдирда, тўловлар суд қарори асосида ундирилади.

Шунингдек "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси, "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари ва МТП (машина-трактор парклари) туман корхоналари ва ташкилотлари билан тузилган шартномаларда фермер хўжалигининг жорий ва келгуси ойда амалга ошириладиган агротехник тадбирларига қилинадиган харажатлар қиймати миқдорида (ўғитлаш, шудгорлаш) олдиндан тўловни амалга ошириш белгиланган тақдирда фермер хўжаликлари ушбу харажатлар суммасини тўлов топшириқномалари орқали олдиндан тўловларни ўтказишлари мумкин.

Шу билан бирга, пахта ва ғалла ҳосилини етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарининг 13301-сонли ва 14301-сонли ҳисобварақларидан тўловлар, топшириқ шартномаси асосида мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадлар учун мемориал ордерга асосан амалга оширилади.

14. Бунда, тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) ойлик иш ҳақи тўловлари учун агротехкарталарда белгиланган меъёрларда;

б) қишлоқ хўжалик корхоналарининг минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, "Ўзагромашсервис" уюшмаси МТПларининг хизматлари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, фойдаланилган электроэнергия ва уруғлик материали қиймати учун тўловларда, маблағлар "Қишлоқхўжаликкимё" ҲАЖ филиаллари, "Ўзагромашсервис" уюшмаси МТПлари, "Ўзнефтмаҳсулот" компанияси, "Ўзбекэнерго" АЖ корхоналари ҳамда тайёрлов корхоналарининг махсус 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;

в) СИУлар (Сув истеъмолчилари уюшмалари), ўсимликларни биологик усулда ҳимоя қилиш учун биолаборатория ва биофабрикалар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар уларнинг махсус 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;

г) муқобил МТПлар, фермер хўжаликлари, "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти, "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар ҳузурида фаолият юритаётган муқобил МТП масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган бошқа хўжалик субъектлари томонидан кўрсатилган ва кўрсатиладиган техника хизматлари учун тўловларда, маблағлар уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган махсус 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади;

д) бошқа ташкилотлар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳамда эҳтиёт қисмлар учун тўловларда, маблағлар ушбу ташкилотларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади.


15. Тижорат банклар тўловларнинг ссуда ҳисобварағидан мазкур Низомнинг 5 ва 6-бандлардаги мақсадлар ва агротехник меъёрлар бўйича амалга оширилишини назорат қилади. Тижорат банклар суғурта ташкилотлари ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлинмалари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси бўйича пахта ва ғалла экинларининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатадилар.

16. Экинлар (тўлиқ ёки қисман) мавжуд бўлмаган ёки улар аҳволининг қониқарсизлиги, жумладан агротехник тадбирларнинг кечикиши, экин майдонларини бегона ўтлар босиб кетиши натижасида кутиладиган ҳосил олишнинг имкони йўқлиги аниқланганда, бу ҳақда банк ва суғурта ташкилоти ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлинмалари (Ўзбекистон Фермерлари кенгаши вакиллиги) биргаликда уч томонлама далолатнома тузадилар. Ушбу далолатнома асосида банк кредитлашни тўхтатади ва кредитлар ҳамда уларга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.

Шу билан бир вақтда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлинмалари томонидан ушбу далолатнома хизмат кўрсатувчи тармоқ корхоналарига етказилиши лозим.


17. Кредитлар ва унга ҳисобланган фоизлар қишлоқ хўжалиги корхоналарининг махсус 23210 (23220) ҳисоб рақамларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов корхоналарига сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда банк томонидан мемориал ордерлар билан ундирилади.

Кредит шартномаси асосида берилган кредитларни қайтариш муддати етиб келганда, уларни ундириб олиш учун, қарздор - қишлоқ хўжалиги корхонасининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банклари суғурта полиси асосида суғурта ташкилотларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қиладилар.

Суғурта товони, тижорат банклари ва суғурта ташкилотлари ўртасида тузилган Бош полис асосида тижорат банкларига 5 кун муддатда тўлаб берилади.

Топширилган маҳсулот учун якуний ҳисоб-китобларда тайёрлов корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилган моддий бойликлар қиймати ва аввалги йиллар қарзларини чегириб қолишга йўл қўйилмайди. Ушбу моддий бойликлар учун ҳисоб-китоблар ва кредитор қарзларни ундириш ажратилган банк кредитлари тўлиқ қайтарилгач, қишлоқ хўжалик корхонасининг ҳисоб рақамидан ўрнатилган тартибда тўлов ҳужжатларига асосан амалга оширилади.


18. Кредитлардан фойдаланганлик учун фоизлар кредитнинг амалдаги қолдиғига ҳар куни ҳисоблаб борилади ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов корхоналарига сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан:

ғалла етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича йилнинг июль ойидан бошлаб ва кредитни тўлиқ қайтариш вақтигача;

пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича йилнинг ноябрь ойидан бошлаб ва кредитни тўлиқ қайтариш вақтигача ундирилади.

Бунда қишлоқ хўжалиги корхоналари кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтаришлари мумкин.


19. Ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши хизмат кўрсатувчи банк раҳбарлари зиммасига юклатилади. Шунингдек, ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан текшириб борилади.


19-1. Давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитларни белгиланган мақсадлар бўйича йўналтиришга мансабдор шахсларнинг аралашуви қатъиян тақиқланади.

20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагросуғурта" ДАСК ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



_____________________________________________ нинг

(Қишлоқ хўжалик корхонаси номи)

давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла ишлаб чиқариш

БИЗНЕС РЕЖАСИ

Асосий ишлаб чиқариш харажатлари

(минг сўмда)

Қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларининг

турлари


Тўлиқ

таннархи


шу жумладан


иш

ҳақи


минерал ўғит

ва кимёвий

воситалар


уруғлик


ёқилғи


техника

хизмат-

лари

электр

энер-

гияси


бошқа

харажатлар


А


1

2

3

4

5

6

7

8

Пахта










Ғалла










Жами










Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб

чиқаришдан олинадиган молиявий натижа


(минг сўмда)

Қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларининг

турлари


Экин

майдони,

гектари


Ҳосил-

дорлик,

ц/га


Ишлаб

чиқарила-

диган маҳсулот

миқдори, тонна


Ишлаб

чиқариладиган

маҳсулотнинг

тўлиқ таннархи


Олинадиган

даромад


Молиявий

натижа

(фойда+,

зарар -)


А


1

2

3

4

5

6

Пахта








Ғалла








Жами








Пахта ва ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун

йил давомида олиш мумкин бўлган кредит миқдорининг ҳисоб-китоби

(минг сўмда)

Қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларининг

турлари


Жа-

ми

ха-

ра-

жат-

лар


шу

жум-

ладан


Кредит ажратилиши


ўз

маб-

лағи


кре-

дит


январ


феврал


март


апрел


май


жа-

ми

ха-

ра-

жат-

лар


шу

жум-

ладан


жа-

ми

ха-

ра-

жат-

лар


шу

жум-

ладан


жа-

ми

ха-

ра-

жат-

лар


шу

жум-

ладан


жа-

ми

ха-

ра-

жат-

лар


шу

жум-

ладан


жа-

ми

ха-

ра-

жат-

лар


шу

жум-

ладан


ўз

маб-

лағи


кре-

дит


ўз

маб-

лағи


кре-

дит


ўз

маб-

лағи


кре-

дит


ўз

маб-

лағи


кре-

дит


ўз

маб-

лағи


кре-

дит


А


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

Пахта




















Ғалла




















июн


июл


август


сентябр


октябр


ноябр


декабр


жа-

ми

ха-

ра-

жат-

лар


шу

жум-

ладан


жа-

ми

ха-

ра-

жат-

лар


шу

жум-

ладан


жа-

ми

ха-

ра-

жат-

лар


шу

жум-

ладан


жа-

ми

ха-

ра-

жат-

лар


шу

жум-

ладан


жа-

ми

ха-

ра-

жат-

лар


шу

жум-

ладан


жа-

ми

ха-

ра-

жат-

лар


шу

жум-

ладан


жа-

ми

ха-

ра-

жат-

лар


шу

жум-

ладан


ўз

маб-

лағи


кре-

дит


ўз

маб-

лағи


кре-

дит


ўз

маб-

лағи


кре-

дит


ўз

маб-

лағи


кре-

дит


ўз

маб-

лағи


кре-

дит


ўз

маб-

лағи


кре-

дит


ўз

маб-

лағи


кре-

дит


19


20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

32

33

34

35

36

37

38

39

Кредит сўндирилиши


Жами


июл


август


сентябр


октябр


ноябр


декабр


41

42

43

44

45

46

Хўжалик раҳбари: имзо ўрни

Муҳр ўрни

Хўжалик бош ҳисобчиси: имзо ўрни


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 16-сон, 168-модда.






































Время: 0.1487
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск