Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.1994 й. 111-сон "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига талабалар қабул қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.1994 й.

N 111



ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ

УНИВЕРСИТЕТИГА ТАЛАБАЛАР ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ташкил қилиш тўғрисида" 1992 йил 23 сентябрдаги Фармонини бажариш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш учун республиканинг турли минтақаларидан иқтидорли ёшларни баб-баравар танлаб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994/95 ўқув йилида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига қабул қилинадиган талабалар контингенти 160 киши, шу жумладан, халқаро муносабатлар ва халқаро журналистика ихтисослигига 35 киши; халқаро ҳуқуқ ихтисослигига 50 киши; халқаро иқтисодий муносабатлар ихтисослигига 75 киши миқдорида белгилансин.


2. Университет икки ҳафта муддатда "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом"ни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин.

Абитуриентларни танлашда ишчи ва деҳқон оилаларидан чиққанлар учун устуворликни назарда тутган ҳолда ижтимоий адолат таъминлансин.


3. Эксперимент тарзида ва абитуриентларни сифатли танлашни амалга ошириш мақсадида университетга қабул қилиш компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда махсус тест-танлов йўли билан 1994 йилининг апрель-июль ойларида уч босқичда ташкил этилсин.


4. Университетга кириш учун тест синовларининг биринчи тури.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти абитуриентлари учун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;

Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари абитуриентлари учун Самарқанд давлат университети;

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари абитуриентлари учун Бухоро давлат университети;

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари абитуриентлари учун Андижон давлат университети;

Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси абитуриентлари учун Урганч давлат университети негизида ўтказилсин.

Юқорида кўрсатилган олий ўқув юртларининг ректорлари абитуриентларни тест танловларидан ўтказиш учун зарур шарт-шароитларни яратсинлар.


5. 1994/95 ўқув йилида абитуриентлар контингентини аниқлашда вилоятларнинг халқаро аҳвол бўйича мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжи эътиборга олинсин (илова қилинаяпти).


6. Вилоятлардан келган қишлоқ ва ишчи ёшларни кейинчалик Университетда ўқитиш учун тайёрлаш мақсадида бошланғич тайёрлов курси ташкил этилсин.


7. Университетга абитуриентларни МДҲ мамлакатларидан, шунингдек, хорижий фуқароларни қабул қилиш контракт-шартнома асосида амалга оширилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М. Қорабоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов
















Время: 0.2177
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск