Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.1994 й. 117-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Республика экспорт имкониятларини ривожлантириш бош бошқармасини ташкил қилиш ва унинг фаолияти тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.1994 й.

N 117



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

РЕСПУБЛИКА ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БОШ БОШҚАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг экспорт имкониятларини ривожлантириш стратегиясини, унинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, умумдавлат аҳамиятига эга бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эксперт қилиш операцияларининг ўтказилишини ташкил этиш ва назорат қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан биргаликда республиканинг экспорт имкониятларини ривожлантириш стратегияси ва истиқболини ишлаб чиқиш;

республика корхоналари ва хўжаликлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг жаҳон бозорига чиқиши учун уларнинг иқтисодий, молиявий, технологик ва бошқа имкониятларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;

Вазирлар Маҳкамасига республиканинг экспорт имкониятларини оширишга оид таклифларни киритиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги марказий аппаратнинг умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида республика экспорт имкониятларини ривожлантириш Бош бошқармасини ташкил қилсин.

Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари эканлиги белгилаб қўйилсин:

Ўзбекистон Республикасининг экспорт имкониятларини ривожлантириш истиқболларини ишлаб чиқиш;

марказлаштирилган экспорт, ҳукуматлараро битимлар бўйича маҳсулот етказиб беришни тартибга солишни ва назорат қилишни таъминлаш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга сотишга оид тавсияларни тайёрлаш мақсадида маркетинг тадқиқотларини, шунингдек, давлат саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа корхоналарнинг экспорт ресурсларининг таҳлилини амалга ошириш.


3. Республика экспорт имкониятларини ривожлантириш Бош бошқармаси ходимларига ваколатлари доирасида давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг материаллари ҳамда ҳужжатлари билан танишиш ҳуқуқи берилсин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари республика экспорт имкониятларини ривожлантириш масалаларига оид зарур ахборотнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ўз вақтида тақдим этилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига юкланган қўшимча вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг талабномаси бўйича қўшимча телефон линиялари, шу жумладан, халқаро ва ҳукумат алоқа линияларини ўрнатсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун тегишли бюджет маблағлари ажратсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                             И. Каримов





















Время: 0.1423
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск