ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Жамоат фондлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.1994 й. 119-сон "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ҳайрия жамғармасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.1994 й.

N 119



"СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН" ҲУКУМАТГА

ҚАРАШЛИ БЎЛМАГАН ХАЛҚАРО ҲАЙРИЯ

ЖАМҒАРМАСИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўсиб келаётган авлодни соғломлаштириш комплекс дастурини амалга ошириш, шунингдек, "Соғлом авлод учун" жамғармасининг тиббий-ижтимоий, инвестиция ва ҳайрия дастурларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Соғлом авлод учун" жамғармасининг республиканинг ҳар бир туманида ва шаҳрида Жамғарманинг таянч пунктларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Таянч пунктлар тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ маъқуллансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар Жамғармага, унинг бўлимлари ва таянч пунктларига молиявий ҳамда моддий-техник ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини кўрсинлар.


2. "Соғлом авлод учун" жамғармасига Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 1 млрд сўм-купон ажратилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш, транспорт, алоқа ҳамда Умумиқтисодиёт мажмуилари (К.Н. Тўлаганов, Б.С. Ҳамидов) Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида Жамғарманинг:

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида қурилаётган поликлиника негизида - "Соғлом авлод учун" жамғармасининг Тиббий-ижтимоий Марказини ташкил этиш тўғрисидаги;

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омбори соҳилида қурилиши тугалланмаган болаларни соғломлаштириш комплекси негизида - "Соғлом авлод учун" республика даволаш соғломлаштириш комплексини ("Артек"ка ўхшаш) барпо этиш тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Тошкент шаҳридаги иккита дорихонани, Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳамда ҳар қайси вилоятдаги биттадан дорихонани "Соғлом авлод учун" жамғармасига унинг уставдаги фаолияти доирасида фойдаланиш учун белгиланган тартибда берсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда болаларни уй шароитида тиббий-ижтимоий кузатиб бориш (патронаж) бўйича кадрлар тайёрлаш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини икки ой муддатда тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар, бунда қуйидагиларни ташкил этиш назарда тутилсин:

йирик тиббиёт муассасалари ва билим юртлари ҳузуридаги курсларда болаларни уй шароитида тиббий-ижтимоий кузатиб бориш бўйича кадрлар тайёрлаш;

соғлом турмуш тарзини кенг тушунтириш ва тарғиб қилиш ишларини амалга ошириш, фарзанд кўриш ёшидаги аёлларни ва ўсиб келаётган авлодни соғломлаштириш;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, "Соғлом авлод учун" жамғармаси Молия вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги, Қизил ярим ой жамияти Марказий Қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда соғлиқни сақлаш дастлабки бўғини муассасаларида, ижтимоий ёрдам бўлимларида, "Соғлом авлод учун" жамғармасининг таянч пунктларида, Қизил Ярим ой жамиятида болаларни уй шароитида тиббий-ижтимоий кузатиб бориш бўйича тиббиёт ходимларини ишга жойлаш ва улар фаолиятини маблағ билан таъминлаш масалаларини ҳал этишни таъминлаш.


6. "Соғлом авлод учун" жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда болалар озиқ-овқатлари, вакциналар, дори-дармонлар, тиббиёт буюмлари, она ва бола учун санитария ва гигиена воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун "Тексун" компанияси гуруҳи томонидан Жамғармага берилаётган кредитдан фойдаланиш тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни "Соғлом авлод учун" жамғармаси буюртмасига биноан тарғибот ва ахборот матбаа маҳсулотларини тайёрлашни таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси ҳар ҳафтада "Соғлом авлод учун" дастурини ташкил этсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.Қ. Қорабоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов





































Время: 0.1810
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск