Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.1994 й. 136-сон "Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмаси - "Ўзулгуржибиржасавдо"ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.1994 й.

N 136



ЎЗБЕКИСТОН УЛГУРЖИ ВА БИРЖА

САВДОСИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА АКЦИОНЕРЛИК

УЮШМАСИ - "ЎЗУЛГУРЖИБИРЖАСАВДО"НИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат акционерлик уюшмаси - "Ўзшартномасавдо"ни тугатиш ҳамда Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмаси - "Ўзулгуржибиржасавдо"ни таъсис этиш тўғрисида" 1994 йил 28 февралдаги ПФ-772-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкилий қўмита тузилсин ва унга "Ўзшартномасавдо"ни тугатиш бўйича ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқиш ва бажариш ҳамда Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика "Ўзулгуржибиржасавдо" акционерлик уюшмасини ташкил этиш учун таъсис ҳужжатларини тайёрлаш юклансин.

Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмасини функционал бошқариш схемаси 2-иловага мувофиқ ҳамда уюшманинг ижро этувчи аппарати тузилмаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

Ташкилий қўмита бир ой муддатда Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмаси Уставини ишлаб чиқсин, белгиланган тартибда Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсин ва таркибий бўлинмаларни барпо этиш ҳамда "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмасини таъсис этишга доир барча ташкилий ишларни шу йилнинг 10 июлигача тугалласин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзшартномасавдо" уюшмаси тўлиқ тугатилгунига қадар ҳамда Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика "Ўзулгуржибиржасавдо" акционерлик уюшмаси таъсис этилгунига қадар ўз функцияларини "Ўзшартномасавдо" Уставига мувофиқ юклатилган ҳуқуқлар билан амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 28 февралдаги ПФ-772-сон Фармонининг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган қоидалар бундан мустасно.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзшартномасавдо" уюшмаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 28 февралдаги ПФ-772-сон Фармонига мувофиқ "Ўзшартномасавдо" уюшмасининг таркибий бўлинмаларини ва унинг ҳудудий органларини 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариш дастурини ишлаб чиққан;

улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика "Ўзулгуржибиржасавдо" акционерлик уюшмаси 2-иловага мувофиқ очиқ турдаги акционерлик жамиятлари негизида, шунингдек, ҳам Ўзбекистон Республикасининг, ҳам хорижий давлатларнинг бошқа юридик ва жисмоний шахслари иштирокида ташкил этилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси бошқарувига акцияларнинг давлатга тегишли улушини тасарруф этиш ҳуқуқини берсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси:

ўз фаолиятини акционерларнинг умумий йиғилишида "Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида қабул қилинган Уставга мувофиқ амалга оширади;

белгиланган тартибда давлат органларида рўйхатдан ўтказилади ҳамда ўзини ўзи маблағ билан тўлиқ таъминлаш ва ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади;

давлат эҳтиёжлари учун ҳукуматлараро битимлар ва тўғридан-тўғри контрактлар бўйича товар ресурсларини харид қилиш ва сотиш юзасидан илгари тузилган контрактларни бажариш, шунингдек, қўшма корхоналарнинг, акционерлик жамиятларининг устав фондларида улуш қўшган ҳолда иштирок этиш, кредит ресурсларидан фойдаланганлик учун банк фоизлари тўлаш мажбуриятлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган бошқа шартномавий мажбуриятлар бўйича "Ўзшартномасавдо"нинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


6. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар фаолиятнинг асосий йўналишлари ҳисо6ланади:

а) "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси бўйича:

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларга, шу жумладан, тадбиркорларга тижорат-воситачилик, савдо, ишлаб чиқариш, лизинг, транспорт, молия, аудитор, ахборот хизматлари кўрсатиш;

улгуржи, биржа, ярмарка ва ким ошди савдосини ташкил этиш ҳамда товар-хом ашё ресурслари бозорида савдо битишувларини тузиш ишларига барча юридик ва жисмоний шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш;

Ҳукумат буюртмалари бўйича, траст битим-шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси давлат эҳтиёжлари учун ватанимиздаги ва хориждаги товар ишлаб чиқарувчилардан, тижорат фирмаларидан, компаниялар ва бизнесменлардан маҳсулот харид қилиш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда истеъмолчиларга сотиш;

давлат органлари билан битим тузиш асосида, сақлаш учун жавобгар бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг пунктларида давлат захирасидаги моддий ресурсларни қабул қилиб олиш, сақлаш; янгилаш, қўшимча ишлаш ва сотишни таъминлаш;

б) вилоят акционерлик компаниялари бўйича:

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тижорат-воситачилик, савдо, ишлаб чиқариш, транспорт, ахборот хизматлари кўрсатиш;

вилоят товар - хом ашё биржалари, ярмарка ва кимошди савдосини ташкил этиш;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларнинг маҳсулотлар сотиш ҳамда моддий-техника ресурслари сотиб олишлари бўйича қулай ва ўзаро фойдали шарт-шароитлар яратиш;

фойдали битимларни амалга ошириш учун республика ҳудудида ва чет мамлакатларда хом ашё ресурсларини қидириб топиш, нархларнинг белгиланиши бўйича ахборот хизматлари кўрсатиш.


7. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда фонд биржаси ва кўчмас мулк биржаси ташкил қилиш учун майдонлар ажратиш ва шарт-шароитлар яратиш масалаларини ҳал этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига акционерлик биржа банкини ташкил қилиш ва унинг фаолият кўрсатиши учун ҳуқуқ берувчи рухсатнома (лицензия)ни расмийлаштиришда унга услубий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.


9. "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси тугатилаётган "Ўзшартномасавдо"га белгиланган енгил автомобиль транспорти хизмати кўрсатиш бўйича лимитларини Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика "Ўзулгуржибиржасавдо" акционерлик уюшмасида қолдирсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги тугатилаётган "Ўзшартномасавдо" ва унинг таркибий бўлинмаларида ўрнатилган барча телефон ва алоқа турларини "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмасида қолдирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси ("Ўзшартномасавдо") фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 9 мартдаги 115-сон, "Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмасининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида" 1992 йил 10 августдаги 369-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ресурслар, моддий-техника таъминоти ва битимлар бўлимига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                         И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.





























Время: 0.1922
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск