Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.03.1994 й. 144-сон "Ўзэлтехсаноат" Ўзбекистон радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.03.1994 й.

N 144



"ЎЗЭЛТЕХСАНОАТ" ЎЗБЕКИСТОН

РАДИОЭЛЕКТРОНИКА, ЭЛЕКТРОТЕХНИКА

ВА АСБОБСОЗЛИК САНОАТИ КОРХОНАЛАРИ

УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ

ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бирлашмалар, корхоналар, ташкилотларнинг:

"Радиоэлектронтехприбор" Ўзбекистон давлат радиоэлектроника, электротехника саноати ва асбобсозлик концернини тугатиш тўғрисидаги;

1-иловага мувофиқ бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан "Ўзэлтехсаноат" Ўзбекистон радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноати корхоналари уюшмасини таъсис этиш тўғрисидаги;

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси томонидан "Радиоэлетронтехприбор" Ўзбекистон давлат концерни қабул қилган мажбуриятлар, тузган шартномалар, битимлар ва унга тегишли мол-мулклар бўйича ҳуқуқий ворислик функцияларининг амалга оширилиши тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ижро этувчи аппаратининг 2-иловага мувофиқ тузилмага эга бўлишига розилик берилсин ва ходимлари сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 55 нафардан, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган уюшма раиси ҳамда унинг 3 нафар ўринбосаридан иборат қилиб белгилансин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, ижро этувчи аппаратни маблағ билан таъминлаш уюшма қатнашчилари - бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

уюшма таъсисчиларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳамда давлат ва маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларида уларнинг қонуний манфаатларини ифодалаш;

бозор конъюнктураси ва маҳсулот маркетингидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантириш стратегиясини белгилаш, уюшма аъзоларининг - мулкчилик барча шаклларидаги радиоэлектроника, электротехника ва асбобсозлик саноати бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг молиявий-иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш;

уюшма доирасида рақобатбардошли маҳсулотларни яратиш ва ишлаб чиқаришни таъминлайдиган ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш, мавжуд асосий фондлардан самарали фойдаланиш.


4. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига уюшма таркибига кирувчи давлат корхоналарини, уларни кўпроқ очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришни назарда тутган ҳолда, 1994-1995 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича таклифлар киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига уюшма аъзолари - давлат бирлашмалари, корхоналари, ташкилотларини, давлат тасарруфидан чиқарилгандан кейин эса - давлат корхоналари негизида ташкил этилган, уюшма таркибига кирувчи акционерлик жамиятларини, ширкатларни давлатга тегишли акциялар (улушлар, пайлар)га мувофиқ бошқариш ҳуқуқини берсин.

5. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси икки ҳафта муддатда Уставни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда қабул қилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги тугатилаётган концернда ўрнатилган барча телефонларни ва алоқа турларини "Ўзэлтехсаноат" уюшмасида қолдирсин.


7. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Тошкент шаҳар, Халқлар дўстлиги кўчаси, 52-уйда жойлашган.


8. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг "Ўзбекистон давлат радиоэлектроника, электротехника саноати ва асбобсизлик концернини ташкил этиш тўғрисида" 1990 йил 26 октябрдаги 347-сон, "Ўзбекистон давлат металлургия саноати, радиоэлектроника, электротехника саноати ва асбобсозлик, машинасозлик концернлари тўғрисидаги уставларни тасдиқлаш тўғрисида" 1990 йил 26 ноябрдаги 367-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.Н. Возненко зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 17 мартдаги

144-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзэлтехсаноат" Ўзбекистон радиоэлектроника,

электротехника ва асбобсозлик саноати корхоналари

уюшмаси таркибига кирувчи бирлашмалар,

корхоналар ва ташкилотларнинг

РЎЙХАТИ


1. "Ўзбеккабель" ижарадаги ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри.


2. "Электрсигнал" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри.


3. "Ўзэлектраппарат" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри.


4. "Электртерм" Ўзбекистон илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Наманган шаҳри.


5. Тошкент "Тошэлектрмаш" электр-машинасозлик заводи.


6. Қўқон электр-машинасозлик заводи, Фарғона вилояти.


7. Чирчиқ трансформатор заводи, Тошкент вилояти.


8. "Андижонэлектрдвигатель" ишлаб чиқариш бирлашмаси.


9. "Андижонкабель" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Хонобод шаҳри, Андижон вилояти.


10. Навоий "Ўзбекэлектртузатиш" заводи".


11. Жиззах аккумулятор заводи.


12. Автоматлаштирилган тизимларни тайёрлаш, монтаж қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича ижарадаги ишлаб чиқариш бирлашмаси ("Ўзмахсусавтоматика" ИИЧБ), Тошкент шаҳри.


13. "Шарқлифт" Россия - Ўзбекистон қўшма корхонаси, Самарқанд шаҳри.


14. Тошкент "Сигнал" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси.


15. Термиз "Сурхон" заводи.


16. "Эталон" Ўзбекистон ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри.


17. "Фотон" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри.


18. "Оникс" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри.


19. Тошкент "Алгоритм" ишлаб чиқариш бирлашмаси.


20. Тошкент радиоэлектрон аппаратлар заводи.


21. "Электрмаш" Ўзбекистон ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри.


22. Янгиобод "Шарқ" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент вилояти.


23. "Гарант" Ўзбекистон ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри.


24. Тошкент назорат ва бошқарув тизимлари махсус конструкторлик бюроси.


25. Тошкент микроэлектроника илмий-тадқиқот институти.


26. Тошкент давлат лойиҳа институти.


27. Ўзбекистон электротехника буюмлари лойиҳа-конструкторлик ва технология бюроси, Чирчиқ шаҳри, Тошкент вилояти.


28. Ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж бошқармаси, Тошкент шаҳри.


29. "Асбоблар ва ҳисоблаш техникаси" жамоа корхонаси, Тошкент шаҳри.


30. "Электроника" ижарадаги корхона - фирма дўкон-салони, Тошкент шаҳри.


31. Ижарадаги корхона - Ўзбекистон ҳисоблаш техникаси ва информатика ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент шаҳри.


32. Тошкент ҳисоблаш техникаси ва информатика ихтисослаштирилган корхонаси.


33. Фарғона "Фарконд" конденсатор заводи, Дўстларобод шаҳарчаси, Фарғона вилояти.


34. Ижарадаги корхона - Тошкент ҳисоблаш техникасини тузатиш ва техника хизмати кўрсатиш тажриба заводи, Тошкент шаҳри.


35. Ижарадаги корхона - Тошкент автоматлаштирилган бошқарув тизимлари лойиҳа-конструкторлик бюроси, Тошкент шаҳри.


36. Ўзбекистон "Баккондиционер" республика сервис маркази, Тошкент шаҳри.


Эслатма. Муассислари уюшма аъзолари - бирлашмалар ва корхоналар бўлган илмий-ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш бирлашмаларига, қўшма корхоналар (шу жумладан, хорижий сармоя иштирокидаги) таркибига кирувчи корхоналар ҳам уюшма аъзолари ҳисобланадилар.






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 17 мартдаги

144-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзэлтехсаноат" Ўзбекистон радиоэлектроника,

электротехника ва асбобсозлик саноати корхоналари

уюшмаси ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият.

Маркетинг, биржа фаолияти ва моддий-техника ресурслари бошқармаси.

Ишлаб чиқаришни ривожлантириш стратегияси, инвестициялар, техника билан қайта жиҳозлаш бошқармаси.

Молия, ҳисоб ва ҳисобот, нарх белгилаш бошқармаси.

Ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш, кооперациялаш, халқ истеъмол моллари бўлими.

Иқтисодий таҳлил ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими.

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўлими.

Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими.

Илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишларини мувофиқлаштириш, янги техника, сертификациялаштириш ва стандартлаштириш бўлими.

Ишлар бошқармаси.

Биринчи бўлим.




























Время: 0.1327
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск