ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг хорижий мамлакатларга ташрифларини ва чет эл делегацияларини, давлат ва сиёсий арбобларини қабул қилишни уюштириш ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.03.1994 й. 158-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 23 мартдаги

158-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва

делегацияларининг хорижий мамлакатларга

ташрифларини ва чет эл делегацияларини, давлат

ва сиёсий арбобларини қабул қилишни уюштириш

ҳамда шу мақсадлар учун давлат бюджетидан

ажратиладиган маблағларни сарфлаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РАҲБАРЛАРИГА

ВА ДЕЛЕГАЦИЯЛАРИНИНГ ТАШРИФЛАРИ


1.1. Ташрифлар - бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ёки Олий Мажлиси Сенати Раисининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳамда улар бошчилик қилган делегацияларнинг хорижий мамлакатлар раҳбарларининг расмий таклифи билан хорижий давлатга боришларидир.

1.2. Ташрифнинг ҳажми деганда ташриф дастурига кирувчи амалий ва протокол тусидаги тадбирларнинг жами назарда тутилади. Томонлар давлат бошлиқлари ёки делегацияларнинг бўлажак ташрифларининг муддатлари, тури ва шакли тўғрисида олдиндан келишиб оладилар. Хорижий мамлакатда бўлиш дастури Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан олдиндан тузилади ҳамда тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритилади.


1.3. Делегация аъзолари ва ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.

1.4. Ташрифлар давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан эсдалик совғалари топширилиши назарда тутилади ҳамда қабул маросимлари уюштирилиши мумкин.


1.5. Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг ташрифларини ташкилий таъминлаш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони ва Олий Мажлиси Сенати девони томонидан амалга оширилади. Протокол тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юклатилади.

1.6. Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари ва делегацияларининг ташрифларини уюштириш билан боғлиқ барча харажатлар (шу жумладан, ҳукумат номидан қабул маросимига, қимматли совғалар, эсдалик совғалари ва бошқаларга сарфланган харажатлар) давлат бюджети ҳисобидан қопланади.



2. ЧЕТ ЭЛ ДЕЛЕГАЦИЯЛАРИНИ, ДАВЛАТ ВА

СИЁСИЙ АРБОБЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


2.1. Ўзбекистон Республикасига расмий, амалий, норасмий ташрифлар билан, ёхуд йўл-йўлакай ташрифлар билан келувчи хорижий давлатлар бошлиқлари, делегациялар, сиёсий арбоблар Давлат дипломатик протоколи тўғрисидаги Низомга ёки икки томонлама аҳдлашувга мувофиқ қабул қилинадилар.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзолари бўлган давлатлар бошлиқлари, ҳукуматлар бошлиқлари ва ташқи ишлар вазирларининг Ўзбекистонга ташрифлари чоғида кутиб олиш, кузатиб қўйиш ва Ўзбекистонда бўлиш дастури МДҲ мамлакатлари ўртасидаги муносабатларда шаклланган амалиётни ҳисобга олган ҳолда ва ўзаролик асосида амалга оширилади.

БМТ Бош котиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг меҳмони сифатида қабул қилинади. БМТ Бош котиби ташрифининг ҳажми умуман олганда Ташқи ишлар вазирларининг расмий ташрифлари даражасига мувофиқ бўлади.


2.2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатлар бошлиғи, делегациялар, давлат ва сиёсий арбоблар шарафига қабул маросимлари олий даражадаги қабул маросими ҳисобланади.


2.3. Ўзбекистонда бўлиш дастури лойиҳалари асосий протокол тадбирлар баён қилинган бошқа Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаси ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этилади.

Хорижий давлат ва ҳукумат бошлиқларини қабул қилишнинг вақти ва тартиби тўғрисидаги принципиал қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилади.

Меҳмоннинг хоҳишига кўра ташриф дастурида Ўзбекистон бўйлаб сафар қилиш назарда тутилиши мумкин.


2.4. Қабул қилиш даражаси (олий, 1, 2-разрядлар) республика раҳбарияти томонидан иловага мувофиқ белгиланади.


2.5. Асосий протокол тадбирларга ва қабул қилиш даражасига мувофиқ Маслаҳатчи - Ўзбекистон Республикаси Президенти протокол хизматининг раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қабул қилиш тартиби, вақти ва жойи тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти таклиф киритадилар.

Қабулни уюштириш учун Ўзбекистон Республикасининг барча манфаатдор вазирликлари ва идоралари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жалб этилиши мумкин.

Делегацияларни ва меҳмонларни қабул қилиш чоғида уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати номидан эсдалик совғалари топширилиши назарда тутилади. Топшириладиган совғалар ва эсдалик совғаларининг рўйхати аниқ ҳар бир ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилади.

Агар қабул маросими Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ёки Олий Мажлиси Сенати номидан уюштирилган бўлса, эсдалик совғалари парламент номидан топширилади. Бунда ташкилий масалалар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ёки Олий Мажлиси Сенати Раиси билан келишган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони ва Олий Мажлис Сенати девони томонидан ҳал этилади.

2.6. Хорижий делегацияларни, давлат ва сиёсий арбобларни қабул қилиш билан боғлиқ харажатларнинг барча турлари ҳақиқий сарф-харажатлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети ҳисобидан қопланади.


2.7. Хорижий давлатлар раҳбарлари ва делегациялари Ўзбекистонда бўлган пайтда Тошкент шаҳрини безаш Тошкент шаҳар ҳокими зиммасига юклатилади.

Хорижий меҳмон ташрифининг дастурига Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида бўлиш киритилган тақдирда, бу шаҳарларни безаш ва делегацияларни қабул қилиш маҳаллий бюджет ҳисобидан тегишли ҳоким томонидан амалга оширилади.






ИЛОВА


Хорижий делегацияларни, мансабдор шахслар ва

меҳмонларни расмий қабул қилиш даражаси


Олий даражада


1. Хорижий давлатларнинг бошлиқлари


2. Бош вазирлар, канцлерлар, давлат котиблари, давлат вазирлари, вице-президентлар


3. Ташқи ишлар вазирлиги


4. Халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари



I разряд


1. Хорижий давлатларнинг вазирлари


2. Элчилар


3. Хорижий давлатлар бошлиқларининг шахсий вакиллари


4. Йирик нуфузли бизнесменлар, корпорациялар ва концернларнинг раҳбарлари



II разряд


1. Таниқли халқаро жамоат арбоблари


2. Хорижий мамлакатларнинг жамоат ва сиёсий раҳбарлари


3. Бизнесменлар, тадбиркорлар


4. Оммавий ахборот воситаларининг вакиллари


-------------------------

Изоҳ: Юқорида кўрсатилган меҳмонлардан исталган бирининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилиниши олий даражадаги қабул ҳисобланади.












Время: 0.0230
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск