ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари / МДҲ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.1994 й. 161-сон "Евроосиё" Ўзбекистон-Россия акционерлик корпорациясининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.1994 й.

N 161


"ЕВРООСИЁ" ЎЗБЕКИСТОН - РОССИЯ

АКЦИОНЕРЛИК КОРПОРАЦИЯСИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Мавжуд ишлаб чиқариш имкониятларидан ҳамда хом ашё ресурсларидан тўлароқ фойдаланиш, ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси корхоналарининг тўғридан-тўғри хўжалик алоқаларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг бир қатор корхоналари, бирлашмалари, уюшмалари ва концернларининг Россия Федерациясининг хўжалик тузилмалари билан биргаликда иловага* мувофиқ таркибда "Евроосиё" Ўзбекистон-Россия акционерлик корпорациясини ташкил этиш ҳақидаги ташаббуси маъқуллансин.

Концерн фаолиятининг асосий йўналишларидан бири қуйидагилар ҳисобланишига розилик берилсин:

акционерлик корхоналарини хом ашё ва моддий-техника ресурслари билан устувор тартибда таъминлаш, сармояларнинг муомалада бўлишини жадаллаштириш асосида ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш мақсадида хўжалик алоқаларини ташкил этиш;

товар конъюнктурасини ўрганиш ва мавжуд бўш қувватлар билан қўшимча равишда маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикасида, Россия Федерациясида ва чет элда саноатга, қишлоқ хўжалигига, қурилишга, транспортга ва фаолиятнинг ноишлаб чиқариш соҳаларига инвестицияларни жалб қилишни амалга ошириш.

Таъсис йиғилиши билан корпорация тузилмаси тасдиқланганлиги, унинг раҳбар органлари сайланганлиги ҳамда устав фонди ташкил этилганлиги, унда акцияларнинг 60 фоизи юридик шахсларники, 40 фоизи - жисмоний шахсларники эканлиги, акциялар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида 50 фоиздан тақсимланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, корпорациянинг республика ҳудудидаги фаолияти "Ўзбекистон Республикасида хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида", "Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар тўғрисида"ги қонунларга ва амалдаги бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги "Евроосиё" корпорациясини давлат рўйхатидан ўтказишни белгиланган тартибда амалга оширсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига белгиланган тартибда ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётлар очишда "Евроосиё" корпорациясига ёрдам кўрсатиш тавсия қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги "Евроосиё" корпорациясини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятнинг қатнашчиси сифатида рўйхатга олсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги "Евроосиё" корпорациясини ҳукумат телефони ва телекс алоқаси билан таъминласин.


6. Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси "Евроосиё" корпорациясининг транспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги буюртманомалари бажарилишини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари "Евроосиё" корпорациясига экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ ҳужжатларнинг белгиланган тартибда, ўз вақтида расмийлаштирилишига кўмаклашсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

Гоголь кўчаси, 102-уйдаги бинони "Евроосиё" корпорациясига ижарага берсин, бинони қайта таъмирлаш корпорация маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин;

Тошкент давлат-акционерлик қурилиш корпорацияси билан биргаликда "Евроосиё" корпорациясига базаларни ижарага бериш масаласини кўриб чиқсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажмуиларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                           А. Муталов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
















































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск