Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Квоталаш ва лицензиялаш. Товарларни сертификатлаштириш. Экспорт назорати /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудид товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт ва импорт кқилишни квоталаш ва лицензиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.1994 й. 163-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 25 мартдаги

163-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудидд товарлар

(ишлар, хизматлар)ни экспорт ва импорт

қилишни квоталаш ва лицензиялаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги 745-сон Фармонига 3, 5-иловалар билан белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар)нигина экспорт ва импорт қилишни квоталаш ва лицензиялаш тартибини белгилайди.

Қолган барча маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт ва импорт қилиш Ўзбекистон Республикасининг бож қонунчилигига мувофиқ квотасиз ва лицензиясиз амалга оширилади:

Ушбу низом мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик фаолиятининг барча субъектларига жорий этилади, Қонун ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар бундан истиснодир.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида квоталаш ва лицензиялашнинг ягона тартиби амал қилади, лицензия қилинадиган товарларнинг ягона рўйхатлари, экспорт квоталарини белгилаш ва тақсимлаш тизими, лицензиялар беришнинг ягона тизими унинг асоси ҳисобланади.


2. Экспорт квоталари ички ишлаб чиқариш ва истеъмол балансини таъминлаш мақсадида нотариф бошқариш чораси сифатида белгиланади.


3. Экспорт квоталари, товарларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг мўлжалланаётган балансларидан келиб чиққан ҳолда, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, республиканинг бошқа манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда йил бошланишидан икки ой олдин тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.


4. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган экспорт квоталари экспорт қилувчи корхоналар ўртасида тақсимланади ва Ўзбекистон Республикаси "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси томонидан 10 кун ичида тегишли вазирликлар, идоралар ва экспорт қилувчи корхоналарга етказилади.


5. Экспорт квоталари давлат эҳтиёжлари квоталарига ва корхоналар эҳтиёжлари квоталарига бўлинади.


6. Давлат эҳтиёжлари квоталари қуйидагиларни назарда тутади:

ҳукуматлараро битимларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажариш учун маҳсулот етказиб бериш;

маҳсулотларни марказлаштирилган тартибда экспорт қилиш.


7. Давлат эҳтиёжлари квоталарига мувофиқ маҳсулотларни экспорт қилиш вазирликлар, идоралар ва экспорт қилувчи корхоналар томонидан биринчи навбатда амалга оширилади.


8. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари, идоралари ва корхоналарининг таклифлари асосида, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг тақдимномасига кўра йил давомида ҳақиқатда шаклланаётган ишлаб чиқариш ва истеъмол балансидан келиб чиққан ҳолда қўшимча квоталарни белгилайди.

10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар, ишлар ва хизматларни экспорт ва импорт қилишга лицензиялар Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 3, 5-иловаларга мувофиқ расмийлаштирилади ва берилади.


11. Лицензиялар экспорт қилувчилар ёки импорт қилувчиларнинг намунавий расмий иш қоғозларида тақдим этилган буюртманомалари асосида берилади. Буюртманома билан биргаликда мурожаат этувчи ташкилот Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигинпнг тегишли бўлинмасига харидор ва сотувчи томонидан имзоланган контрактни, товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни, шунингдек, зарур ҳолларда қарор қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча ахборотни мажбурий тартибда тақдим этади.

Буюртманома берувчилар лицензия берилиши учун кўриб чиқишга тақдим этиладиган аризаларидаги маълумотларнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.

Контрактнинг асосий шартлари ўзгарган тақдирда (харидор ва/ёки сотувчи ўзгариши, нархлар, етказиб бериш муддатгари, тўловлар турлари ўзгариши) берилган лицензиялар қайта расмийлаштирилиши керак.


12. Лицензиялар битимларни амалга ошириш учун зарур бўлган, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

Буюртма берувчининг сабаблари кўрсатилган илтимоси бўйича лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин. Лицензияни узайтириш лицензиянинг асл нусхаларида белги қўйилган ҳолда ёзма шаклда тасдиқланади, ваколатли шахс томонидан имзоланади ҳамда унга Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг муҳри қўйилади.

Амалдаги қонунчиликда белгиланган ҳолларда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги аввал берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиши ёки бекор қилиши мумкин.


13. Лицензия аризаларни кўриб чиқиш ва лицензияларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тўловлари тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси тақдим қилинганда берилади.

Ҳукуматлараро битимлар бўйича лицензияларни расмийлаштириш ва бериш учун ҳақ ундирилмайди.


14. Лицензиялар бериш тўғрисидаги қарор, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ариза берилган пайтдан бошлаб 10 кундан кечиктирмай қабул қилинади.

Лицензия бериш рад этилганлиги ҳақидаги қарор асосланиши ва буюртманомачига ёзма шаклда юборилиши керак.

Лицензия беришнинг асоссиз рад этилиши устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


15. Экспорт қилувчилар экспорт қилинадиган товарларни юклаб жўнатишни фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган лицензиялар олингандан кейин амалга оширадилар.

Ариза берувчининг лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар тузилган контракти борлиги унга лицензия бериш ва юкни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариши учун асос ҳисобланмайди.

Олинган лицензияларнинг нусхалари юк бож декларациясига илова қилинади ҳамда лицензияланадиган товарларни чегара орқалии ўтказишга асос бўлиб хизмат қилади.


16. "Комплект объект" шартларида тузилган контракт (битишув)ларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатга олиниши комплект ведомостга мувофиқ пудрат ишлари ва хизматларнинг бажарилишини таъминлаш учун юкларни, улар орасида лицензияланиши лозим бўлган товарлар бор-йўқлигидан қатъи назар, Давлат чегараси орқали ўтказиб юбориш учун асос бўлиб ҳисобланади.























Время: 0.1955
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск