ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2007 й. 82-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Афғонистон ҳудудига тижорат юкларини транспортда ташишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 31 январдаги 41-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2007 й.

N 82



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "АФҒОНИСТОН

ҲУДУДИГА ТИЖОРАТ ЮКЛАРИНИ ТРАНСПОРТДА

ТАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2002 ЙИЛ 31 ЯНВАРДАГИ 41-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Афғонистонга экспорт ва транзит юклар ташиш самарадорлигини ошириш, "Термез-Хайратон" бирлаштирилган темир йўл-автомобиль кўпригини техник жиҳатдан сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича зарур чора-тадбирлар комплексини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Афғонистон ҳудудига тижорат юкларини транспортда ташишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 31 январдаги 41-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 6-модда) 1-бандининг бешинчи хатбошидаги "5" рақами "50" рақами билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 4, 20-модда.











































Время: 0.2028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск