Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.04.2007 й. ПҚ-628-сон "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.04.2007 й.

N ПҚ-628



"ОЛМАЛИҚ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ

КОМБИНАТИ" ОАЖНИНГ ТАШКИЛИЙ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқарувининг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш ва бунинг асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни ҳамда бир қатор қимматбаҳо металлар ва полиметалл руда конларини комбинат балансига ўтказиш ҳисобига унинг минерал-хомашё базасини кенгайтиришни назарда тутган ҳолда рангли ва қимматбаҳо металлар қазиб чиқариш ҳамда қайта ишлашни барқарор ривожлантиришни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖнинг ташкилий тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга* мувофиқ;

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖ ижро этувчи аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 175 кишидан иборат тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖнинг бўлинмаларига раҳбарлик қилиш схемаси 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖ бошқаруви раисига Кузатув кенгаши билан келишган ҳолда ходимларнинг белгиланган штат сони доирасида комбинат бошқаруви тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Белгилансинки, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖ бошқаруви раиси - бош директори акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимга тасдиқланади, бош директорнинг ўринбосарлари эса лавозимга бош директор томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда тайинланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олмалиқ кон-металлургия комбинатини акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида"ги 1997 йил 10 февралдаги 71-сонли қарори 6-бандининг биринчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 25 апрелдаги

ПҚ-628-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖнинг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ


1. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ОАЖ ижро этувчи аппарати


2. Қалмоққир руда бошқармаси


3. Ангрен руда бошқармаси


4. Чодак руда бошқармаси


5. Қаулди руда кони


6. Учқулоч руда кони


7. Мис бойитиш фабрикаси


8. Қўрғошин-рух бойитиш фабрикаси


9. Мис эритиш заводи


10. Рух заводи


11. Марказий таъмирлаш-механика заводи


12. Ихтисослашган эмульсиявий портловчи моддалар ишлаб чиқариш корхонаси


13. Оҳактош қазиб чиқариш ва қайта ишлаш цехи


14. Техникавий назорат хизмати


15. Янги технологияларни татбиқ этиш марказий лабораторияси


16. Марказий эксперт-таҳлил лабораторияси


17. Автоматика ва геофизика марказий лабораторияси


18. Марказий метрология лабораторияси


19. Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси


20. Автомобиль транспорти бошқармаси


21. Саноат темирйўл транспорти бошқармаси


22. Моддий-техника таъминоти бошқармаси


23. Электр тармоқлари бошқармаси


24. Нефт маҳсулотлари таъминоти бошқармаси


25. Иссиқлик электр маркази (ТЭЦ)


26. Саноат сув таъминоти цехи


27. Капитал қурилиш бошқармаси


28. Лойиҳа ишлари бошқармаси


29. "Олмалиқметаллургқурилиш" трести


30. Идоравий харбийлаштирилган соқчилик ва қўриқлаш хизмати


31. Фуқаро муҳофазаси отряди


32. Ўқув маркази


33. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бошқармаси


34. Ижтимоий-маданий аҳамиятга эга объектларни сақлаш бошқармаси


35. Уй-жой таъмирлаш-эксплуатация бошқармаси



*) 1а, 2, 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 17-18-сон, 177-модда





































Время: 0.1830
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск