Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 27.04.2007 й. ПК-630-сон Қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 27 апрелдаги

ПҚ-630-сон қарорига

ИЛОВА


Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий

тугатиш ва уларнинг фаолиятини

тўхтатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларни (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) ихтиёрий тугатиш ва тадбиркорлик субъектлари - жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг қоидалари:

банклар ва бошқа кредит ташкилотларини;

шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналарни;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган банкротлик белгиларига эга бўлган корхоналарни тугатишда қўлланмайди.


2. Айрим корхоналар учун қонун ҳужжатларида уларни тугатишнинг ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқача хусусиятлари белгиланиши мумкин.


3. Корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор унинг муассислари (қатнашчилари) томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади. Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:

тугатувчи - тугатиш комиссияси (унинг аъзолари таркиби) ёки жисмоний шахс (паспорти маълумотлари);

мўлжалланаётган тугатиш муддати.


4. Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб корхона ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади.


5. Тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг қарорига (аризасига) кўра амалга оширилади.


6. Рўйхатдан ўтказган органнинг тегишли давлат реестрига бу тўғрида ёзувлар қайд этилгандан кейин корхона тугатилган, тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс эса ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади.


7. Корхона муассислари (қатнашчилари), тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс тугатишнинг исталган босқичида фаолиятини тиклаш ва тугатиш жараёнини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.



II. ТУГАТУВЧИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

ВА УЛАРНИ ТЎХТАТИШ


8. Тугатувчи тайинлангандан кейин уч кун мобайнида корхонанинг бошқарув органлари унга корхона фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек корхонанинг муҳри, штамплари ва бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича топшириши шарт.


9. Тугатувчи:

а) ихтиёрий тугатишни амалга оширади ва корхонанинг кредиторлари, муассислари (қатнашчилари) ҳамда бошқа тегишли шахслар манфаатларига риоя этилишини таъминлайди;

а-1) корхона қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатларининг ижросини тугатиш тартиботи доирасида таъминлайди;

б) ишончномасиз корхона номидан вакиллик қилади, корхонанинг молиявий, тўлов-ҳисоб-китоб ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;

в) корхонанинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;

г) ушбу Низомда ўз ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилади, шунингдек муассислар (қатнашчилар) қарорига кўра берилган тақдирда - бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


10. Тугатиш комиссияси тайинланган тақдирда корхонани бошқаришга оид барча масалалар овоз бериш йўли билан ҳал этилади ва комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда тугатиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


11. Тугатиш комиссияси мажлисларини ўтказишни унинг раиси ташкил қилади, раис ушбу Низомда белгиланган функцияларнинг тугатиш комиссияси қарорларига мувофиқ бажарилишини таъминлайди.


12. Тугатувчининг ваколатлари:

а) ихтиёрий тугатиш ниҳоясига етганда - корхонани тугатиш тўғрисидаги ёзувлар рўйхатдан ўтказган орган томонидан тегишли давлат реестрига киритилган кунда;

б) корхона фаолияти тикланганда - тугатиш ишлари тўхтатилганлиги ва корхона фаолияти тикланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кунда;

в) корхона банкрот деб эътироф этилганда - корхона банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида суд қарори қабул қилинган кунда;

г) янги тугатувчи тайинланганда - муассислар (қатнашчилар) томонидан тегишли қарор қабул қилинган кунда тўхтатилади. Ушбу ҳолатда корхонанинг барча ҳужжатлари, муҳрлари, штамплари ва бошқа мол-мулки янгидан тайинланган тугатувчига икки кун муддат ичида рўйхат бўйича топширилади.



III. МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРУВЧИ КОРХОНАЛАРНИ

ИХТИЁРИЙ ТУГАТИШ ТАРТИБИ


13. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни ихтиёрий тугатиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


14. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмай:

а) рўйхатдан ўтказган органга - ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;

б) корхонанинг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда асосий ҳисоб рақами деб аталади) хизмат кўрсатувчи банкка ва корхонанинг хорижий валютадаги маблағлари жамланадиган ваколатли банкка:

ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;

имзолар намуналари ва тугатувчи муҳрининг босма изи қўйилган, нотариал тасдиқланган карточкаларнинг икки нусхасини;

в) корхонанинг миллий валютадаги иккиламчи депозит ҳисоб рақамларига, жамғарма депозит ҳисоб рақамларига ва муддатли депозит ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи банкларга - уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг миллий валютадаги асосий ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани;

г) корхонанинг хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари, жамғарма депозит ва муддатли депозит ҳисоб рақамлари очилган банкларга - уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг депозит ҳисоб рақамларига, унинг миллий валютадаги асосий ҳисоб рақами очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ёки, агар унинг асосий ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса, бошқа ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади.


15. Рўйхатдан ўтказган орган ва банклар ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг олинганини ёзма равишда тасдиқлаши шарт. Рўйхатдан ўтказган орган ва банкнинг ҳужжатларни қабул қилиб олган сана тўғрисидаги белги, уларнинг тугатувчига ёзма ёки электрон хабари, ҳужжатлар рўйхатдан ўтказган орган ва банкка юборилгани ҳақидаги почта квитанцияси ва шу кабилар мазкур ҳужжатлар олинганлигининг тасдиғи ҳисобланади.


16. Қуйидагилар:

а) рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санадан бошлаб:

корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатиб қўйилади;

ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи, шунингдек барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади. Мол-мулкни, тайёр маҳсулот қолдиқларини ва бошқа активларни сотишда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амалдаги сотиш нархларидан келиб чиққан ҳолда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади ва тўланади, ушбу хатбошида кўрсатилганлар бундан мустасно;

кредиторлар талабларини таъминлаш бўйича илгари кўрилган чора-тадбирлар бекор қилинади;

корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади;

мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган ёхуд мол-мулкни учинчи шахслар томонидан фойдаланиш учун беришга сабаб бўладиган битишувларни фақат ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширишга йўл қўйилади;

барча мажбуриятларни, шунингдек муддати кечиктирилган мажбурий тўловларни бажариш муддати бошланган ҳисобланади;

б) миллий ва хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган асосий ҳисоб рақамига ва иккиламчи депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи банклар хабардор қилинган санадан бошлаб:

корхонанинг миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб рақамларидан маблағларни ҳисобдан чиқаришга фақат тугатувчининг топшириғига биноан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади;

2-картотеканинг амал қилиши тўхтатиб қўйилади.

Шунингдек корхонага хизмат кўрсатувчи барча иккиламчи депозит ҳисоб рақамлари, жамғарма депозит ҳисоб рақамлари ҳамда муддатли депозит ҳисоб рақамлари:

миллий валютадагилари - улардаги мавжуд маблағларни корхонанинг асосий ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда;

хорижий валютадагилари - маблағларнинг мавжуд қолдиқларини корхонанинг миллий валютадаги асосий ҳисоб рақамлари очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларига ёки, агар унинг асосий ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса, бошқа ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда ёпилади.


17. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин:

а) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда корхона ходимлари билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш чора-тадбирларини кўради;

б) корхонанинг активлари ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказади, шу жумладан корхона қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузади;

в) йил бошидан бошлаб рўйхатдан ўтказган орган корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган санагача бўлган даврда корхона томонидан тўланадиган барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тузади;

г) корхонанинг дебиторлик қарзларини олиш, шунингдек тасдиқнома олган ҳолда (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабилар) кредиторларни аниқлаш ва корхонанинг тугатилиши тўғрисида уларни ёзма равишда хабардор қилиш чора-тадбирларини кўради;

д) бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар берилишини ташкил қилади, эълонларда қуйидагилар кўрсатилади:

корхонанинг тўлиқ ва қисқартирилган номи (шунингдек корхонанинг тугатишдан олдинги йил мобайнида ўзгартирилган барча тўлиқ ва қисқартирилган номлари кўрсатилади);

корхонанинг жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчи идентификация тартиб рақами;

рўйхатдан ўтказилган санаси ва рўйхатдан ўтказган орган тўғрисидаги маълумотлар (номи ва манзили);

ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотлар (санаси, тартиб рақами);

кредиторларнинг талаблари кўрсатилган ҳолдаги аризаларни қабул қилиш муддати; ушбу муддат кўрсатиб ўтилган эълон чиққан вақтдан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак.


18. Рўйхатдан ўтказган орган корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисидаги қарор нусхаси олингандан сўнг кейинги кундан кечиктирмай юридик шахсларнинг давлат реестрига корхонанинг ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда бу тўғрида корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати ва статистика органларини, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимини (кейинги ўринларда - Бюро) хабардор қилади.

19-1. Бюронинг туман (шаҳар) бўлими рўйхатдан ўтказган органнинг билдиришномасини олган санадан бошлаб ўн кундан кечиктирмай, белгиланган тартибда, иш юритишда ижро ҳужжати мавжудлигини аниқлайди, унда тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этади. Тегишли ижро ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, давлат ижрочиси қонунда белгиланган тартибда унинг юзасидан ижро ишини тугаллайди ва тартиб-таомил доирасида тугатишни ижро этиш учун ижро ҳужжатини тугатувчига юборади.

20. Корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказган органнинг билдиришномаси белгиланган тартибда олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади, унинг муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.

Текширишда корхонанинг охирги текшириш ўтказилган санадан бошлаб (агар корхонани текшириш давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб амалга оширилмаган бўлса - давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб) корхонани тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санагача бўлган давр мобайнидаги молия-хўжалик фаолияти қамраб олинади, бироқ бунда даъво қўзғатишнинг қуйидаги муддатларига риоя қилиниши шарт:

молия ҳисоботи тақдим этган солиқ тўловчилар бўйича - уч йил;

солиқ суммасининг 20 фоиздан ортиқ миқдорда пасайтириб кўрсатилгани (яширилгани) аниқланган тақдирда - беш йил.

Текшириш ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган муддатда тугалланмаган тақдирда корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи тугатувчи тақдим этган ҳисоб-китобларга биноан аниқланади.

Текшириш якунларига кўра солиқ қонунчилиги бузилишлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органи қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради.


21. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этилиши учун белгиланган муддат тугагач ва давлат солиқ хизмати органи томонидан ўтказилган текшириш натижаларини, шунингдек тузилган ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда тугатувчи оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини тузади.

Оралиқ тугатиш баланси корхона муассислари (қатнашчилари) томонидан тасдиқланади.


22. Тугатувчи оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин беш иш куни мобайнида, тасдиқномани олган ҳолда (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабилар) ҳар қайси кредиторни унинг талаблари эътироф этилгани ёки рад қилингани, эътироф этилган талаблар суммаси ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.


23. Оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан бошлаб тугатувчи томонидан кредиторларга қуйидаги навбат бўйича пул суммаларини тўлаш амалга оширилади:

биринчи навбатда - фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришга ва муаллифлик шартномалари бўйича пул тўловларига доир талабларини, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарар учун корхона тегишли вақтбай тўловларни соқит қилиш йўли билан жавоб берадиган талабларини қондириш;

иккинчи навбатда - Давлат бюджетига ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар;

учинчи навбатда - бошқа кредиторларнинг талаблари.


24. Кредиторларнинг гаров (ипотека) билан таъминланган талабларини қондириш корхонанинг гаровга қўйилган мол-мулкини (гаров предметини) белгиланган тартибда сотишдан кейин тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу маблағлар қолдиғи кредиторлар талабларини мазкур Низомнинг 23-бандида белгиланган навбат бўйича қондириш учун йўналтирилади.

Агар гаров (ипотека) предметини сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини тўлиқ қондириш учун етарли бўлмаса, у ҳолда талабларнинг қолган қисми ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган навбат бўйича қондирилади.


25. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда тугатувчи томонидан:

мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилот жалб этилади;

корхона мол-мулкини очиқ савдоларда сотиш ташкил этилади.

Муомаладаги чекланган мол-мулкни сотиш ёпиқ савдоларда, қонунчиликка мувофиқ кўрсатиб ўтилган мулкка нисбатан мулк эгаси ҳуқуқига ёки бошқача буюм эгаси ҳуқуқига эга бўлган шахслар иштирокида амалга оширилади.


26. Савдога қўйилган санадан бошлаб икки ой мобайнида сотилмаган мол-мулк кредиторларга баҳолаш суммасида, ушбу Низомнинг 23 ва 24-бандларида белгиланган навбатга риоя этган ҳолда мулк этиб қабул қилиш таклиф этилиши керак.


27. Гаровга қўйилган мулкни гаров сақловчига мулк қилиб бериш "Гаров тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ҳамда "Ипотека тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддасига мувофиқ амалга оширилади. Мол-мулкни бошқа кредиторларга беришда унинг баҳолаш суммаси эътироф этилган талабларни тўлаш ҳисобига қўшилади, баҳолаш суммаси билан талаб миқдори ўртасида корхона фойдасига ҳосил бўлган тафовут бир ҳафта муддатда кредитор томонидан корхонага тўланади.


28. Кредиторлар талабларини қондириш муассислар (қатнашчилар) томонидан тугатилаётган корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамларига йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.


29. Кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда тугатувчи корхонани тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиши шарт. Корхона тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


30. Тугатувчи:

кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан, шунингдек корхона қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан кейин;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, молиявий санкциялар суммаси, шу жумладан, текширишлар якунлари бўйича тўлангандан кейин;

корхонанинг мол-мулки мол-мулкка эгалик қилиш юзасидан буюмлар бўйича ҳуқуқларга ёки ушбу корхонага нисбатан мажбуриятлар бўйича ҳуқуқларга эга бўлган муассислар (қатнашчилар) ўртасида тақсимлангандан кейин тугатиш баланси лойиҳасини тузади.


31. Тугатиш баланси корхонанинг муассислари (қатнашчилари) томонидан тасдиқланади ва давлат солиқ хизмати органига топширилади. Айни пайтда, тугатувчи тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжатларининг Бюро органлари иш юритувида мавжудлиги юзасидан Бюро ҳудудий бошқармасига сўров юборади.

Тугатиш баланси қабул қилингандан кейин давлат солиқ хизмати органи, корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда, бир иш куни мобайнида тугатувчига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисида хулоса бериши шарт. Бюронинг ҳудудий бошқармаси, корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати унинг иш юритувида мавжуд бўлмаган тақдирда, ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувда мавжуд эмаслиги ҳақида тугатувчига уч иш куни мобайнида ёзма жавоб бериши шарт.

32. Давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисидаги хулосаси олингандан, шунингдек ижро этилмаган тегишли ижро ҳужжати иш юритувда мавжуд эмаслиги ҳақидаги Бюро ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби олингандан кейин тугатувчи корхонанинг асосий ҳисоб рақами очилган банкка ҳисоб рақамини ёпиш тўғрисидаги ариза-топшириқнома билан мурожаат қилади. Банк бир иш куни мобайнида корхонага тегишли бўлган ҳисоб рақамини ёпади ва тугатувчига асосий ҳисоб рақами ёпилгани тўғрисида маълумотнома беради.

33. Тугатувчи асосий ҳисоб рақами ёпилгандан кейин уч иш куни мобайнида давлат архивига корхонанинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларини топширади.


34. Тугатувчи корхонани давлат реестридан чиқариш учун рўйхатдан ўтказган органга қуйидаги ҳужжатларни:

бир ёки бир неча даврий босма нашрларда чиққан корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисидаги эълонни;

давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани;

корхонанинг барча ҳисоб рақамлари ёпилганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкларнинг маълумотномаларини;

агар мавжуд бўлса, корхонанинг муҳр ва штамплари;

ваколатли органнинг, агар мавжуд бўлса, чиқарилган қимматли қоғозларини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотномасини;

давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисидаги хулосасини;

тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати Бюро органлари иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақидаги Бюро ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби;

корхона ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотномани тақдим этади.


35. Рўйхатдан ўтказган орган ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин икки иш куни мобайнида давлат реестрига корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритади ёхуд улар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган тақдирда давлат реестрига ёзувлар киритилишини рад этади.

Рўйхатдан ўтказган органнинг қарори у қабул қилинган кундан кейин бир иш куни мобайнида тугатувчига берилади ёки унга почта орқали жўнатилади. Реестрга киритиш рад этилган тақдирда тугатувчига айни бир вақтда олинган барча ҳужжатлар, муҳр ва штамплар қайтарилади.


36. Рўйхатдан ўтказган орган давлат реестрига корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин бир ҳафта муддатда:

корхона тугатилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади;

тугатилган корхонанинг муҳр ва штампларини йўқ қилади;

корхонага берилган лицензия ва рухсатномаларни (улар мавжуд бўлган тақдирда) уларни берган органларга топширади;

Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг корхона жойлашган жойдаги филиалини корхона тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилади.


37. Тадбиркорлик субъекти - юридик шахсни ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб тўққиз ойдан ошмаслиги керак.

Агар кўрсатилган муддат ўтгунгача ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ комплекти рўйхатдан ўтказган органга тақдим этилмаса, ихтиёрий тугатиш тўхтатилади. Рўйхатдан ўтказган орган бир иш куни мобайнида давлат солиқ хизмати ва статистика органларига ихтиёрий тугатиш тўхтатилгани тўғрисида хабар қилади.


38. Ихтиёрий тугатиш ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган муддатда тугалланмаганда, шунингдек ихтиёрий тугатиш ва корхона фаолиятини тиклаш тартиботи тўхтатилганда ушбу Низомнинг 16-банди "а" кичик банди учинчи хатбошида белгиланган имтиёзлар қўлланмайди ҳамда барча тегишли тўловлар уларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатиб қўйилган давр учун тўлиқ ҳажмда ундирилади.



IV. ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛГАН ВАҚТДАН

БОШЛАБ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ЮРИТМАЁТГАН КОРХОНАЛАРНИ

ИХТИЁРИЙ ТУГАТИШ ТАРТИБИ


39. Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш ушбу Низом 2-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


40. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмай:

а) рўйхатдан ўтказган органга - ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини жўнатади, қарорда корхона давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлиши керак;

б) корхонанинг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда асосий ҳисоб рақами деб аталади) хизмат кўрсатувчи банкка ва корхонанинг хорижий валютадаги маблағлари жамланадиган ваколатли банкка:

ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;

имзолар намуналари ва тугатувчи муҳрининг босма изи қўйилган, нотариал тасдиқланган карточкаларнинг икки нусхасини;

в) корхонанинг миллий валютадаги иккиламчи депозит ҳисоб рақамларига, жамғарма депозит ҳисоб рақамларига ва муддатли депозит ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи банкларга - уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг миллий валютадаги асосий ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани;

г) корхонанинг хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари, жамғарма депозит ва муддатли депозит ҳисоб рақамлари очилган банкларга - уларни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг депозит ҳисоб рақамларига, унинг миллий валютадаги асосий ҳисоб рақами очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ёки агар унинг асосий ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса, бошқа ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқномани жўнатади.

Айни пайтда, тугатувчи тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати Бюро органлари иш юритувида мавжудлиги юзасидан Бюро ҳудудий бошқармасига сўров юборади. Бунда, Бюро ҳудудий бошқармаси тугатувчидан сўровни олган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ёзма жавоб юборади.

41. Рўйхатдан ўтказган орган ва банклар ушбу Низомнинг 40-бандида назарда тутилган ҳужжатларни олганлигини ёзма равишда тасдиқлашлари шарт. Рўйхатдан ўтказган орган ва банкнинг ҳужжатларни қабул қилиб олган сана тўғрисидаги белги, уларнинг тугатувчига ёзма ёки электрон хабари, ҳужжатлар рўйхатдан ўтказган орган ва банкка юборилгани ҳақидаги почта квитанцияси ва шу кабилар мазкур ҳужжатлар олинганининг тасдиғи ҳисобланади.


42. Қуйидагилар:

а) рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санадан бошлаб:

корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлган ёхуд мол-мулкни учинчи шахслар томонидан фойдаланиш учун беришга сабаб бўладиган битишувларни амалга ошириш тақиқланади;

б) миллий ва хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган асосий ҳисоб рақамларига ва иккиламчи депозит ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи банклар хабардор қилинган санадан бошлаб - корхонанинг миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб рақамларидан маблағларни ҳисобдан чиқаришга фақат тугатувчининг топшириғига биноан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.

Шунингдек корхонага хизмат кўрсатувчи барча иккиламчи депозит ҳисоб рақамлари, жамғарма депозит ҳисоб рақамлари ҳамда муддатли депозит ҳисоб рақамлари:

миллий валютадагилари - улардаги мавжуд маблағларни корхонанинг асосий ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда;

хорижий валютадагилари - маблағларнинг мавжуд қолдиқларини корхонанинг миллий валютадаги асосий ҳисоб рақамлари очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларига ёки, агар унинг асосий ҳисоб рақамига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса, бошқа ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда ёпилади.


43. Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин:

а) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда корхона ходимлари билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш чора-тадбирларини кўради;

б) корхонанинг активлари ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказади, шу жумладан корхона қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузади;

в) бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар берилишини ташкил қилади, эълонларда қуйидагилар кўрсатилади:

корхонанинг тўлиқ ва қисқартирилган номи (шунингдек корхонанинг тугатишдан олдинги йил мобайнида ўзгартирилган барча тўлиқ ва қисқартирилган номлари кўрсатилади);

корхонанинг жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчи идентификация тартиб рақами;

рўйхатдан ўтказилган санаси ва рўйхатдан ўтказган орган тўғрисидаги маълумотлар (номи ва манзили);

ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотлар (санаси, тартиб рақами);

давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб корхона томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар.


44. Рўйхатдан ўтказган орган корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисидаги қарор нусхаси олингандан сўнг кейинги кундан кечиктирмай юридик шахсларнинг давлат реестрига корхонанинг ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади ҳамда бу тўғрида корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади.

46. Тугатувчи корхонани давлат реестридан чиқариш учун рўйхатдан ўтказган органга ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги эълон чиққан санадан кейин бир ойдан эрта бўлмаган муддатда қуйидаги ҳужжатларни:

корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисида бир ёки бир неча даврий босма нашрларда чиққан эълонни;

давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани;

банкларда ҳисоб рақамлари очилмаганлиги тўғрисидаги хат ёки, агар мавжуд бўлса, асосий ҳисоб рақами ёпилгани тўғрисидаги банк маълумотномасини;

тугатилаётган корхона қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжати Бюро органлари иш юритувида мавжуд эмаслиги ҳақидаги Бюро ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби;

муассислар (қатнашчилар)нинг улар ўртасида мол-мулк тақсимланганлиги тўғрисидаги қарорини;

мавжуд бўлса, корхонанинг муҳр ва штамплари;

корхона ҳужжатлари давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотномани тақдим этади.


47. Рўйхатдан ўтказган орган ушбу Низомнинг 46-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига қуйидагиларни тасдиқлаш учун сўровнома юборади:

корхона томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлигини тасдиқлаш учун. Бунда корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати рўйхатдан ўтказган органнинг сўровномаси олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида камерал назоратни ўтказади, ёзма жавоб юборади;

тақдим этилган ҳужжатларда банкларда ҳисоб рақамлари очилмаганлиги тўғрисидаги хат мавжуд бўлганда - корхона томонидан ҳисоб рақамлари очилмаганлигини тасдиқлаш учун. Бунда корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи сўровнома олинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида ёзма жавоб юборади.

48. Рўйхатдан ўтказган орган кредиторлар талаблари мавжуд бўлмаган тақдирда қуйидаги саналардан биттаси бошланганда корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни икки иш куни мобайнида давлат реестрига киритади:

ушбу Низомнинг 46-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олинган сана бошланганда - тақдим этилган ҳужжатларда асосий ҳисоб рақамининг ёпилгани тўғрисида банк маълумотномаси мавжуд бўлган тақдирда;

давлат солиқ хизмати органининг корхона томонидан банкда асосий ҳисоб рақами очилмаганлигини тасдиқловчи маълумотномаси олинган сана бошланганда - ушбу Низомнинг 46-бандида кўрсатилган тақдим этилган ҳужжатларда тугатувчининг ҳисоб рақами очилмаганлиги тўғрисидаги хати мавжуд бўлган тақдирда.


49. Рўйхатдан ўтказган орган корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритишни қуйидаги ҳолларда:

ушбу Низомнинг 46-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;

кредиторлар талаблари мавжуд бўлганда, шу жумладан ижро ҳужжати бўйича бажарилмаган талаблар мавжуд бўлганда;

рўйхатдан ўтказган органнинг корхона томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлигини тасдиқлаш тўғрисидаги сўровномасига давлат солиқ хизмати органининг жавоби салбий бўлганда;

корхона томонидан банкда асосий ҳисоб рақами очилмаганлиги давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланмаганда рад этиши мумкин.


50. Рўйхатдан ўтказган органнинг қарори қабул қилинган кунидан кейин бир иш куни мобайнида тугатувчига берилади ёки унга почта орқали жўнатилади. Бунда реестрга киритиш рад этилган тақдирда тугатувчига айни бир вақтда олинган барча ҳужжатлар, муҳр ва штамплар қайтарилади.


51. Рўйхатдан ўтказган орган давлат реестрига корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилгандан кейин бир ҳафта муддатда:

корхона тугатилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати ва статистика органларини хабардор қилади;

тугатилган корхонанинг муҳр ва штампларини йўқ қилади;

Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг корхона жойлашган жойдаги филиалини корхона тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилади.


52. Корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритиш қуйидаги:

ушбу Низомнинг 49-банди иккинчи ва бешинчи хатбошида кўрсатилган сабабларга кўра рад этилган тақдирда корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув давлат реестрига рад этиш сабаблари бартараф этилгандан кейин киритилади;

Ушбу Низомнинг 49-банди учинчи ва тўртинчи хатбошида кўрсатилган сабабларга кўра рад этилган тақдирда ихтиёрий тугатиш ушбу Низомнинг III бўлимига мувофиқ амалга оширилади.



V. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИ - ЖИСМОНИЙ

ШАХС ФАОЛИЯТИНИ ИХТИЁРИЙ ТЎХТАТИШ


53. Тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


54. Тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг рўйхатдан ўтказган органга тақдим этган аризаси асосида амалга оширилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

давлат солиқ хизмати органининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисидаги хулосаси. Хулоса давлат солиқ хизмати органи томонидан тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс мурожаат қилгандан кейин икки иш кунидан кечиктирмай, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзлар мавжуд бўлганда эса - улар тўлангандан кейин икки иш кунидан кечиктирмай берилади;

муҳр ва штамплар, агар улар мавжуд бўлса;

барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхалари, агар улар мавжуд бўлса;

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

агар мавжуд бўлса‚ асосий ҳисобрақами ёпилгани тўғрисидаги банк маълумотномаси.

55. Агар тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс томонидан банкларда ҳисобрақамлари очилмаган бўлса‚ рўйхатдан ўтказган орган аризани олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига унинг ҳисобрақами очмаганлигини тасдиқлаш учун сўровнома юборади. Бунда давлат солиқ хизмати органи сўровнома олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида ёзма жавоб юборади.

56. Рўйхатдан ўтказган орган давлат реестрига қуйидаги ҳужжатлар олингандан кейин бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни киритади:

ушбу Низомнинг 54-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар;

давлат солиқ хизмати органининг ушбу Низомнинг 55-бандига мувофиқ ҳисоб рақами очилмагани тўғрисидаги тасдиқномаси.


57. Рўйхатдан ўтказган органнинг тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритиш ҳақидаги қарори қабул қилингандан сўнг бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахснинг бевосита ўзига берилади ёки унга почта орқали жўнатилади.


58. Давлат реестрига тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув киритилгандан кейин рўйхатдан ўтказган орган бир ҳафта муддатда:

давлат солиқ хизмати органини тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолияти тўхтатилгани тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади;

фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахснинг (мавжуд бўлса) муҳр ва штампларини йўқ қилади;

лицензия ва рухсатномаларни (улар мавжуд бўлганда) уларни берган органларга топширади.


59. Тадбиркорлик субъекти сифатида фаолиятининг тўхтатилиши жисмоний шахсни кредиторлар олдидаги унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятларидан озод қилмайди.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


60. Корхона муассислари (қатнашчилари) тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс, тугатувчи ўзлари тайёрлаган, рўйхатдан ўтказган органга ва давлат солиқ хизмати органига тақдим этган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва қонунчиликка мувофиқлиги учун жавоб берадилар.


61. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан, ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга, муассисларга (қатнашчиларга) ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.





Низомга

1-ИЛОВА


Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошираётган

корхоналарни ихтиёрий тугатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Механизм


Муддатлар

1-босқич


Муассислар (қатнашчилар)


       

Тугатувчини тайинлаш.

Тугатишнинг мўлжалланаётган муддатини белгилаш.

           


Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда

2-босқич


Корхонани бошқариш органлари


          

Тугатувчига корхона фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек корхонанинг муҳрлари, штамплари ва бошқа мол-мулкини бериш.


Тугатувчи тайинлангандан кейин уч кун мобайнида



Тугатувчи


Рўйхатдан ўтказган органга ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини тақдим этиш.


Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай






Банкка қуйидагиларни тақдим этиш:

ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси;

тугатувчи имзоларининг ва муҳри босма изининг намуналари билан бирга нотариал тасдиқланган карточкаларнинг икки нусхаси;




барча ҳисоб рақамларини ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига ва хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқнома.



Молия-хўжалик фаолиятини тўхтатиб қўйиш.

Ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи, шунингдек барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб ёзишни тўхтатиш.


Рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган кундан бошлаб


Банк


Корхона ҳисоб рақамларидан маблағларни тугатувчининг олдиндан берган розилигисиз ҳисобдан чиқарилишига йўл қўймаслик.



2-картотеканинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш.

Пул маблағларини ҳар бир валюта тури бўйича ягона ҳисоб рақамида жамлаш.

           

Банк хабардор қилинган кундан бошлаб




        

Корхона ходимлари билан меҳнат муносабатларини тўхтатиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўриш.


Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб

3-босқич



Корхонанинг активлари ва мажбуриятларини хатловдан ўтказиш, шу жумладан ижро ҳужжатлари реестрини тузиш.




Тугатувчи


Корхона томонидан йил бошидан бошлаб рўйхатдан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган санагача бўлган давр учун тўланадиган барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тузиш.

Дебиторлик қарзни олиш ҳамда кредиторларни аниқлаш ва корхонани тугатиш тўғрисида ёзма равишда хабардор килиш чораларини кўриш.

            








           

Бир ёки бир неча даврий босма нашрларда ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интернет-сайтида корхона тугатилиши тўғрисида эълон бериш, унда қуйидагилар кўрсатилади:


Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб




Тугатувчи


корхонанинг тўлиқ ва қисқартирилган номи;


4-босқич



жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификациялаш тартиб рақами;






рўйхатдан ўтказган орган тўғрисидаги маълумотлар;





ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақидаги маълумотлар (санаси, тартиб рақами);







кредиторлар талаблари кўрсатилган ҳолдаги аризаларни қабул қилиш муддати (эълон чиққан вақтдан бошлаб камида икки ой).

            



Рўйхатдан ўтказган орган


           

Юридик шахсларнинг давлат реестрига корхонанинг ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш.


Хабардор қилингандан сўнг кейинги кундан кечиктирмай






Ихтиёрий тугатиш тўғрисида:




ички ишлар;




давлат солиқ хизмати;




статистика органларини;

суд ижрочилари бўлимини хабардор қилиш.





5-босқич


Ички ишлар органи


Рўйхатдан ўтказган органга корхона номи ёзилган амалдаги муҳрлар ва штампларни тайёрлаш учун корхонага берилган барча рухсатномалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш.


Билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай






Корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни тайинлаш ва белгиланган тартибда ўтказиш.


Билдиришнома олинган кундан бошлаб тегишли равишда 3+30 кун





Давлат солиқ хизмати органи


Текшириш тафтиш қилиш кўрсатилган муддатларда тугалланмаган тақдирда корхонанинг тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзини аниқлаш.

            


Тугатувчи


            

Давлат солиқ хизмати органи томонидан ўтказилган текширишлар натижаларини, шунингдек ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда оралиқ тугатиш балансини тузиш.


Кредиторлар томонидан талабномалар тақдим этиш муддати тугагандан кейин

6-босқич


Муассислар


Оралиқ тугатиш балансини тасдиқлаш.


Оралиқ тугатиш


(қатнашчилар



баланси тасдиқлаш




учун тақдим




этилгандан кейин


Тугатувчи


Ҳар бир кредиторни унинг талабномаларини эътироф этиш ёки рад қилиш, эътироф этилган талабномалар суммаси тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш.

            


Оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин 5 иш кун мобайнида



          

Кредиторлар билан белгиланган навбат бўйича ҳисоб-китоб қилиш.


Оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин



Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул маблағлари етишмаганда мол-мулкни сотиш.



7-босқич


Тугатувчи


Сотилмаган тақдирда мол-мулкни кредиторларга мулк қилиб бериш.







Муассислар (қатнашчилар) томонидан тугатилаётган корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамларига йўналтириладиган маблағлар ҳисобига кредиторлар талабномаларини қондириш имконияти.

           


8-босқич



Тугатувчи


         

Қолган мол-мулкни муассисларга (қатнашчиларга) бериш.


Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар



Тугатиш балансини тузиш.


тугаллангандан


Муассислар (катнашчилар)

      


Тугатиш балансини тасдиқлаш.

           


кейин

9-босқич


Тугатувчи


             

Тугатиш балансини давлат солиқ хизмати органига тақдим этиш, Бюро органига ижро этилмаган ижро ҳужжати мавжудлиги юзасидан сўров юбориш.


Тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин




Давлат солиқ хизмати органи


Қарз бўлмаган тақдирда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисида хулоса бериш.

         


Бир иш куни мобайнида



          

Барча банк ҳисоб рақамларини ёпиш.


Солиқ органи





хулосаси

10-босқич


Тугатувчи



олингандан кейин



Ҳужжатларни давлат архивига бериш.

              


Барча ҳисоб рақамлари ёпилгандан кейин уч иш куни мобайнида


            

Корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритиш учун рўйхатдан ўтказган органга қуйидагиларни тақдим этиш:


11-босқич



бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисида чиққан эълон;




давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;




хизмат кўрсатувчи банкнинг барча ҳисоб рақамлари ёпилгани тўғрисидаги маълумотномаси;


Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан кейин


Тугатувчи


муҳрлар ва штамплар;




ваколатли органнинг, агар мавжуд бўлса, чиқарилган қимматли қоғозларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотномаси;




агар мавжуд бўлса, барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхалари;

ижро этилмаган ижро ҳужжати мавжуд эмаслиги ҳақидаги Бюро ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби;




давлат солиқ хизмати органининг хулосаси;



давлат архиви маълумотномаси.

             



             

Корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Икки иш куни мобайнида



Ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган тақдирда корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


12-босқич


Тугатувчини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиш.

Бир иш куни мобайнида

Рўйхатдан

ўтказган орган



Давлат солиқ хизмати ва статистика органларини, шунингдек ҳудудий адлия бошқармасини хабардор қилиш.

Бир ҳафта муддатда



Муҳрлар ва штампларни ички ишлар органига йўқ қилиш учун топшириш.



Лицензиялар ва рухсатномаларни (улар мавжуд бўлган тақдирда) уларни берган органларга топшириш.



Ўзбекистон Республикаси Халқ банки филиалини хабардор қилиш.

            

Бунда корхоналарни ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб тўққиз ойдан ошмайди.





Низомга

2-ИЛОВА


Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган

корхоналарни ихтиёрий тугатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Механизм


Муддатлар


  

1-босқич


Муассислар (қатнашчилар)


    

Тугатувчини тайинлаш.

Тугатишнинг мўлжалланаётган муддатини белгилаш.

      


Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда






Корхонани бошқариш органлари


         

Тугатувчига корхона фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек корхонанинг муҳрлари, штамплари ва бошқа мол-мулкини бериш.


Тугатувчи тайинлангандан кейин уч кун мобайнида

2-босқич





Рўйхатдан ўтказган органга ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини тақдим этиш.

     

Ижро этилмаган ижро ҳужжати мавжудлиги юзасидан Бюро органига сўров юбориш.





Тугатувчи



Ихтиёрий тугатиш

тўғрисида қарор

қабул қилингандан

сўнг кейинги иш

кунидан кечиктирмай





Банкка қуйидагиларни тақдим этиш:






ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхаси;






тугатувчи имзоларининг ва муҳри босма изининг намуналари билан бирга нотариал тасдиқланган карточкаларнинг икки нусхаси;

барча ҳисоб рақамларини ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига ва хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза-топшириқнома.









Корхона ҳисоб рақамларидан маблағларнинг тугатувчининг олдиндан берган розилигисиз ҳисобдан чиқарилишига йўл қўймаслик.

Пул маблағларини ҳар бир валюта тури бўйича ягона ҳисоб рақамида жамлаш.

           


Банк хабардор қилинган кундан бошлаб



Банк









3-босқич


Тугатувчи


      

Корхона ходимлари билан меҳнат муносабатларини тўхтатиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўриш.


Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб





Корхонанинг активлари ва мажбуриятларини хатловдан ўтказиш, шу жумладан ижро ҳужжатлари реестрини тузиш.

        







             

Бир ёки бир неча даврий босма нашрларда ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интернет-сайтида корхона тугатилиши тўғрисида эълон бериш, унда қуйидагилар кўрсатилади:


Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин



Тугатувчи









корхонанинг тўлиқ ва қисқартирилган номи;



4-босқич




жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификациялаш тартиб рақами;







рўйхатдан ўтказган орган тўғрисидаги маълумотлар;







ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақидаги маълумотлар (санаси, тартиб рақами);







давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб корхона томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар.

         






Рўйхатдан ўтказган орган


        

Юридик шахсларнинг давлат реестрига корхонанинг ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш.


Хабардор қилингандан сўнг кейинги кундан кечикмай





Ихтиёрий тугатиш тўғрисида:






ички ишлар;



5-босқич




давлат солиқ хизмати;





Ички ишлар органи


статистика органларини хабардор қилиш. Рўйхатдан ўтказган органга корхона номи ёзилган амалдаги муҳрлар ва штампларни тайёрлаш учун корхонага берилган барча рухсатномалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш.

         


Билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай

6-босқич


Тугатувчи


        

Мавжуд бўлган тақдирда, талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамини ёпиш.

          


Эълон чиққандан кейин бир ой мобайнида








         

Рўйхатдан ўтказган органга қуйидагиларни тақдим этиш:







бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг ихтиёрий тугатилганлиги тўғрисида чиққан эълон;







давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;


Ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги эълон

7-босқич


Тугатувчи


банкларда ҳисоб рақамлари очилмаганлиги тўғрисида хат ёки банкнинг, агар мавжуд бўлса, асосий ҳисоб рақами ёпилгани тўғрисидаги маълумотномаси;


чиққандан кейин бир ойдан эрта бўлмаган муддатда





муассислар (қатнашчилар) йиғилишининг корхона мол-мулки улар ўртасида тақсимланганлиги тўғрисидаги қарори (протоколи);







корхонанинг муҳрлари ва штамплари;

ижро этилмаган ижро ҳужжати мавжуд эмаслиги ҳақидаги Бюро ҳудудий бошқармасининг ёзма жавоби.

   





Рўйхатдан ўтказган


            

Сўровномани Давлат солиқ хизмати органига қуйидагиларни:


Хужжатлар такдим этилгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай



орган


а) давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб корхона томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлигини;


8-босқич


Давлат солиқ хизмати органи


ёзма жавоб жўнатилганлигини;


Сўровнома олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида



Рўйхатдан ўтказган орган


б) тақдим этилган ҳужжатларда банкларда ҳисоб рақамлари очилмагани тўғрисидаги хат мавжуд бўлганда - корхона томонидан ҳисоб рақами очилмаганлигини тасдиқлаш учун жўнатиш.


Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай



Давлат солиқ хизмати органи



Сўровномага ёзма жавоб жўнатиш.

              


Сўровнома олинган кундан бошлаб икки ҳафта мобайнида

       



Рўйхатдан ўтказган орган


         

Корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритиш ҳақида қарор қабул қилиш.


Сўровнома(жўнатилган тақдирда - иккала сўровнома) тасдиқлангандан кейин бир иш куни мобайнида





Тугатувчини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиш.


9-босқич




Давлат солиқ хизмати ва статистика органларини, шунингдек ҳудудий адлия бошқармасини хабардор қилиш.


Бир иш куни мобайнида





Муҳрлар ва штампларни ички ишлар органига йўқ қилиш учун топшириш.


Бир ҳафта муддатда





Ўзбекистон Республикаси Халқ банки филиалини хабардор қилиш.

             



Бунда ихтиёрий тугатиш муддати қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб ўртача уч ойгачани ташкил қилади.





Низомга

3-ИЛОВА


Тадбиркорлик субъектлари  жисмоний

шахслар фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Механизм


Муддатлар

1-босқич


Жисмоний шахс


        

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисида хулоса олиш учун давлат солиқ хизмати органига мурожаат қилиш.

Рўйхатдан ўтказган органга ариза тақдим этилгунгача



Мавжуд бўлган тақдирда, талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамини ёпиш учун банкка мурожаат қилиш.

        


Давлат солиқ хизмати органи хулосаси олингандан кейин

2-босқич


Давлат солиқ хизмати органи


      

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз йўқлиги тўғрисида хулоса бериш.


Мурожаат қилингандан ёки, мавжуд бўлган тақдирда, қарзлар тўлангандан кейин икки иш кунидан кечикмай











Банк


Мавжуд бўлган тақдирда, талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақами ёпилганлиги тўғрисида маълумотнома бериш.

         


Ҳисоб рақами ёпилгандан кейин





        

Рўйхатдан ўтказган органга фаолиятни ихтиёрий тухтатиш тўғрисидаги аризани қуйидагиларни илова қилган ҳолда тақдим этиш:


Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан кейин





давлат солиқ хизмати органининг хулосаси;







муҳрлар ва штамплар (улар мавжуд бўлса);



3-босқич


Жисмоний шахс


агар мавжуд бўлса, барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхалари;







давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;







банкларда ҳисоб рақамлари очилмаганлиги тўғрисидаги хат ёки мавжуд бўлган тақдирда, банкнинг асосий ҳисоб рақами ёпилгани тўғрисидаги маълумотномаси.

          





Рўйхатдан ўтказган орган


       

Тегишли хат тақдим этилган тақдирда, корхона томонидан банкларда ҳисоб рақамлари очилмаганлигини тасдиқлаш учун давлат солиқ хизмати органига сўровнома жўнатиш.


Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмай

4-босқич









Давлат солиқ хизмати органи



Сўровномага ёзма жавоб жўнатиш.

    


Сўровнома олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида

         





      

Тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни давлат реестрига киритиш ҳақида қарор қабул қилиш


Барча ҳужжатлар ва сўровнома жўнатилган тақдирда солиқ органи тасдиқномаси олингандан кейин бир иш куни мобайнида

5-босқич


Рўйхатдан ўтказган орган


Жисмоний шахсни қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиш.






Давлат солиқ органини хабардор қилиш.







Муҳрлар ва штампларни (улар мавжуд бўлган тақдирда) ички ишлар органига йўқ қилиш учун топшириш.


Бир иш куни мобайнида





Лицензиялар ва рухсатномаларни (мавжуд бўлган тақдирда) уларни берган органларга топшириш.

             


Бир ҳафта муддатда

Бунда тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш муддати рўйхатдан ўтказган органга ариза берилган вақтдан бошлаб икки кунни, банкларда ҳисоб рақамлари очилмаган тақдирда эса - ўртача бир ҳафтани ташкил қилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 17-18-сон, 179-модда.

















































Время: 0.1467
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск