Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2007 й. ПҚ-633-сон "Ўн икки йиллик таълимга тўлиқ ўтиш ҳамда Тошкент шаҳридаги янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар объектларини 2007-2008 ўқув йилига ўз вақтида тайёрлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2007 й.

N ПҚ-633


ЎН ИККИ ЙИЛЛИК ТАЪЛИМГА ТЎЛИҚ

ЎТИШ ҲАМДА ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ

ЯНГИ ҚУРИЛАЁТГАН ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИНАЁТГАН КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ

ВА  АКАДЕМИК  ЛИЦЕЙЛАР  ОБЪЕКТЛАРИНИ

2007-2008 ЎҚУВ ЙИЛИГА ЎЗ ВАҚТИДА ТАЙЁРЛАШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда ўн икки йиллик таълимга тўлиқ ўтиш, бунинг учун юқори талабларга жавоб берадиган моддий-техника базасига эга бўлган, замонавий компьютер техникаси, ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланган, юқори малакали педагогик кадрлар билан таъминланган ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув муассасаларининг ривожланган тармоғини яратиш мақсадида:


1. Қайд этиб ўтилсинки, ҳозирги вақтда Тошкент шаҳрида 66937 ўқувчи ўринларига эга бўлган 85 та касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари қошидаги 14100 ўқувчи ўринларига эга бўлган 31 та академик лицейлар фаолият юритмоқда, жумладан, янги қурилганлари ва реконструкция қилинганлари ҳисобига 30524 ўқувчи ўринларига эга бўлган 38 та касб-ҳунар коллежлари ҳамда 10735 ўқувчи ўринларига эга бўлган 22 та академик лицейлар ишга туширилган.

2007 йилда тасдиқланган Инвестиция дастурига мувофиқ, 5340 ўқувчи ўринларига эга 6 та касб-ҳунар коллежлари ва 3330 ўқувчи ўринларига эга 5 та академик лицейлар қурилиши ва реконструкция қилинишини якунлаш назарда тутилмоқда. Янги ишга тушириладиган касб-ҳунар коллежларида 76 йўналиш ва 140 ихтисос бўйича мутахассислар тайёрланади.

Амалда барча касб-ҳунар коллежлари замонавий моддий-техника базасига эга, янги ўқув ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган, малакали кадрлар билан тўлдирилган.

Текширувларнинг кўрсатишича, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқув жараёнларини янги таълим стандартларига қатъиян мувофиқ равишда янгитдан ишлаб чиқилган замонавий ўқув дастурлари бўйича амалга оширмоқдалар. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг мутлақ кўпчилигида ўқитиш бир сменада олиб борилмоқда.

Агар 2007 йилда Тошкент шаҳрида тўққизинчи синфлардаги ўқишни 36688 нафар ўқувчи тамомлаётгани ҳисобга олинса, ҳисоб-китобларнинг кўрсатишича, шаҳардаги мавжуд ҳамда жорий йилда ишга тушириладиган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар қувватлари мактаб битирувчиларини ўрта махсус ва касб-ҳунар ўқув муассасаларида ўқишни давом эттириш учун қабул қилинишини тўлиқ таъминлаш имконини беради, бу ерда ёшлар умумий ўрта маълумот олиш билан бир қаторда, аниқ бир касбни эгаллайдилар, шунингдек олий таълим муассасаларига кириш имкониятига эга бўладилар.

Айни вақтда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар реал иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий ҳаёт эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, алоҳида йўналишлар ва ихтисослар бўйича малакали кадрларни тайёрлаш жараёнига тузатишлар киритишни талаб қилмоқда. Шу билан бирга, 9-синф ўқувчилари орасида ўтказилган социологик тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, олий ўқув муассасалари қошидаги академик лицейларда ўқувчи ўринлари сонини ошириш ва янги академик лицейлар очишга қўшимча эҳтиёж борлиги аниқланди.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, тегишли пудратчи қурилиш ташкилотлари, 1-иловага* мувофиқ, 2007 йилги Инвестиция дастурига киритилган Тошкент шаҳридаги касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг сифатли қурилиши ва реконструкция қилинишини 2007/2008 ўқув йили бошланишигача якунласин, уларнинг ўз вақтида ишга туширилишини, мебель, замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси 2007 йилги Инвестиция дастурида назарда тутилган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг тасдиқланган намунавий лойиҳаларга қатъий мувофиқ равишда сифатли қурилиши ва ўз вақтида фойдаланишга топширилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2007 йилда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари қошида 2-иловага* мувофиқ қўшимча академик лицейларни очиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси 2-иловада кўрсатилган академик лицейларнинг моддий-техника базасини синчиклаб хатловдан ўтказсин ва зарур ҳолларда уларни реконструкция қилиш учун 2008 йилги Инвестиция дастурига киритиш тўғрисидаги таклифни икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2007 йилнинг 20 майигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасаларига қабул қилиш Давлат комиссиясига, ушбу қарорда назарда тутилганидек, уларнинг тармоғи кенгайтирилиши ва йўналиши ўзгартирилишини ҳисобга олган ҳолда, 2007-2008 ўқув йилида ўқувчиларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш тўғрисида асосли таклифлар киритсин.

Бунда ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларидаги рус тилида ўқитиладиган гуруҳларининг 1-курсига камида 10,5 минг ўқувчини қабул қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда "Истеъдод" жамғармаси билан биргаликда:

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига олий таълим муассасаларидаги етакчи ўқитувчилардан юқори малакали педагог кадрлар ҳамда мутахассис-амалиётчилар, шунингдек умумтаълим мактаблари 10-11-синфларининг бўшайдиган юқори малакали ўқитувчилари жалб этилишини таъминласин;

умумтаълим мактабларининг бўшайдиган юқори синф ўқитувчиларини кейинчалик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ишлашлари учун уларни ихтисослашган мақсадли курсларда қайта тайёрлаш ва қайта йўналтиришни ташкил этсин;

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда умумтаълим мактабларидаги юқори синфларнинг тугатилиши муносабати билан бўшайдиган ўқитувчиларни иш билан таъминлаш масалаларини ҳал этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган Тошкент шаҳрида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни қуриш, реконструкция қилиш ва 2007 йилда ишга тушириш бўйича топшириқларни ҳисобга олган ҳолда:

Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2007 йилдаги қурилишлар манзилли рўйхатига улар учун тасдиқланган бюджет маблағлари лимитлари доирасида тузатишлар киритсин;

2007 йилда янги ташкил этиладиган академик лицейлар бўйича 2007/2008 ўқув йилида жорий харажатларни молиялаштириш бўйича тузатишлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги жамоат ташкилотлари билан биргаликда:

умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқишнинг афзалликлари ва кенг имкониятлари, уларнинг жиҳозланиш даражаси ҳамда қўлланилаётган замонавий педагогик технологиялар тўғрисида кенг кўламдаги тушунтириш ишларини олиб борсин;

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидаги таълим йўналишларининг тақдимотини, шунингдек таълим муассасаларида "очиқ эшиклар куни"ни ташкил этсин.


8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва Р.С. Азимов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 17-18-сон, 180-модда.










































Время: 0.1565
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск