Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мажбурий ажратмалар ва тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китоблар шаклларини тўлдириш ва тақдим этиш Қоидалари (АВ томонидан 02.05.2007 й. 1676-сон билан рўйхатга олинган 04.04.2007 й. МВ 35-сон, ДСҚ 2007-30-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 5 майда 1676-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2007 йил 4 апрелдаги

35, 2007-30-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига

мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китоблар

шаклларини тўлдириш ва тақдим этиш

ҚОИДАЛАРИ


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ҳисоб-китоблар шаклларининг манзил қисмида корхона номи, манзили ва СТИРи, асосий фаолият тури ва хизмат кўрсатувчи банкнинг реквизитлари кўрсатилади. Ҳисоб-китоб шаклининг номида ҳисоб-китоб тақдим этиладиган фаолият тури кўрсатилади. Бунда фаолиятининг ҳар бир тури бўйича алоҳида ҳисоб юритиш тартиби белгиланган тўловчилар алоҳида ҳисоб-китоб тақдим этадилар.


2. Ҳисоб-китобларнинг шакллари раҳбар ва бош бухгалтер ёки раҳбар томонидан зиммасига бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда молиявий бошқарув вазифалари юкланган бошқа шахс томонидан имзоланади ва имзолар муҳр билан тасдиқланади.


3. Тўловчилар ўзлари рўйхатдан ўтган солиқ органларига мажбурий ажратмалар бўйича йил бошидан жами ўсиб борувчи ҳисоб-китобларни тақдим этадилар:

а) ушбу банднинг "б" кичик бандида кўрсатилган тўловчилардан ташқари тўловчилар ҳисобот ойидан кейинги ҳар бир ойнинг 15 кунидан кечиктирмай ўрнатилган шакл асосида ҳисоб-китобларни тақдим этадилар ва шу ойнинг 20-кунигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига (кейинги ўринларда - Жамғарма) тегишли тўловларни амалга оширадилар;

б) микрофирма ва кичик корхоналар ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай ўрнатилган шакл асосида ҳисоб-китобларни тақдим этадилар ва ҳар ойнинг 20-кунигача Жамғармага тегишли тўловларни амалга оширадилар.



2-§. РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИГА

МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАР ҲИСОБ-КИТОБИ


4. 001-сатрда қуйидагилар акс эттирилади:

а) корхона ва ташкилотлар (ушбу банднинг "б" - "з" кичик бандларида кўрсатилганлар бундан мустасно) маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотишининг ҳажми, қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда - ҚҚС) ва акциз солиғи чегирилган ҳолда;

б) воситачилик (топшириқ) шартномалари бўйича воситачилик хизматлари кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг - ҚҚС чегирилган ҳолда воситачилик ҳақи суммаси;

в) улгуржи савдо корхоналари Уюшмаси тизимига кирадиган республика ихтисослаштирилган улгуржи база - конторалари ва уларнинг ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларининг ялпи даромадидан амалдаги ставкалар бўйича;

г) тижорат банклари, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув шохобчалари), аукционлар, видео ва аудиокассеталарни кўпайтириш (нусха олиш), ижарага бериш, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказишдан даромад оладиган корхоналарнинг даромадлари;

д) асосий фаолияти мол-мулкларни лизингга бериш бўлган корхоналарнинг даромадлари (маржа);

е) қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ўз кучлари билан, ҚҚС чегирилган ҳолда бажарилган ишлар ҳажми;

ж) коммунал хўжалик тизимидаги иссиқлик, сув таъминоти ва "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамиятининг ҳудудлараро унитар газ таъминоти корхоналари томонидан тайёр маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш ҳажми (тегишли иссиқлик таъминоти корхоналари - иссиқлик энергиясини, сув таъминоти корхоналари - сувни, газ таъминоти корхоналари - табиий газни сотиб олиш қийматини чегирган ҳолда);

з) асосий фаолияти юк ва йўловчиларни тегишли ҳақ эвазига ташиш билан боғлиқ бўлган автотранспорт корхоналари томонидан ҚҚС чегирган ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш ҳажми. Ушбу корхоналар иш ҳажмларига, шунингдек бошқа фаолият турлари бўйича бажарилган ишлар, хизматлар ҳажми ҳам қўшилади.


5. 002-сатрда Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинган объект суммаси акс эттирилади.


6. 010-сатрда йил бошидан имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда мажбурий ажратмани ҳисоблаш объекти акс эттирилади (ҳисобот даври учун).


7. 011-сатрда ҳисобот ойи(чораги)даги имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда мажбурий ажратмани ҳисоблаш объекти акс эттирилади.


8. 012-сатрда ҳисобот чорагининг биринчи ойидаги имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда мажбурий ажратмани ҳисоблаш объекти акс эттирилади.


9. 013-сатрда ҳисобот чорагининг иккинчи ойидаги имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда мажбурий ажратмани ҳисоблаш объекти акс эттирилади.


10. 014-сатрда ҳисобот чорагининг учинчи ойидаги имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда мажбурий ажратмани ҳисоблаш объекти акс эттирилади.


11. 020-сатрда Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар учун ўрнатилган ҳисоблаш ставкаси акс эттирилади.


12. 030-сатрда Республика йўл жамғармасига йил бошидан (ҳисобот даврида) ҳисобланган мажбурий ажратмалар акс эттирилади.


13. 031-сатрда Республика йўл жамғармасига ҳисобот ойи(чораги)да ҳисобланган ажратмалар акс эттирилади.


14. 032-сатрда Республика йўл жамғармасига чоракнинг биринчи ойида ҳисобланган мажбурий ажратмалар акс эттирилади.


15. 033-сатрда Республика йўл жамғармасига чоракнинг иккинчи ойида ҳисобланган мажбурий ажратмалар акс эттирилади.


16. 034-сатрда Республика йўл жамғармасига чоракнинг учинчи ойида ҳисобланган мажбурий ажратмалар акс эттирилади.


17. 040-сатрда Республика йўл жамғармасига аввалги ҳисобот даврида тўлов учун ҳисобланган мажбурий ажратмалар миқдори акс эттирилади.



Изоҳ: 8-10, 14-16-бандлар микрофирма ва кичик корхоналар учун ҳисоб-китоб шаклларини тўлдиришда фойдаланилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 17-18-сон, 189-модда.





































Время: 0.1962
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск