Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аудит /

Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 13.10.2000 й. 977-сон билан рўйхатга олинган МВ 25.09.2000 й. 68-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.10.2000 й.

N 977

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

25.09.2000 й.

N 68

ЎЗБЕКИСТОН АУДИТОРЛАР

ПАЛАТАСИ БИЛАН КЕЛИШИЛГАН

25.09.2000 й.

N 109/1

              


Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Аудитор малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


(2000 йил 23 октябрдан кучга киради)


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, унинг фаолиятини узайтириш ва тўхтатиш тартибини белгилайди.

1.2. Аудитор малака сертификати жисмоний шахсга, башарти у аудиторлик ташкилоти штатида бўлса ёки у билан аудиторлик ташкилоти фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, аудиторлик хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини беради.

Малака сертификатига эга бўлган ҳар бир аудитор малака сертификатини олган йилдан кейинги йилдан эътиборан ҳар бир йил мобайнида республика аудиторлар жамоат бирлашмаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган малака ошириш дастурлари бўйича 60 соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларини ўтиши шарт.

Бухгалтернинг халқаро сертификатига ("Сертификатланган халқаро малакали бухгалтер (CIPA)", "Сертификатланган қасамёд қилган бухгалтер (АССА)", "Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (СРА)" ёки бошқалар) ва (ёки) малакали бухгалтер миллий сертификатига ("Сертификатланган малакали бухгалтер") эга бўлган аудитор танловга кўра қуйидаги малака ошириш курсларининг биридан ўтиши мумкин: аудиторлар малакасини ошириш ёки малакали бухгалтерларни халқаро ёки миллий сертификатлаш доирасида малака ошириш.

1.3. Аудитор малака сертификати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан, агар даъвогар малака имтиҳонини муваффақиятли топширган бўлса, берилади.


1.4. Малака имтиҳони аудиторлик ташкилоти номидан аудиторлик текширувларини амалга оширишга даъвогар бўлган шахслар (матн давомида - даъвогар) билимларини текшириш воситаси ҳисобланади.


1.5. Малака имтиҳонини топширишга мазкур Низом билан белгиланадиган малака талабларига жавоб берадиган даъвогарлар қўйилади.


1.6. Малака сертификатини берганлик, амал қилишини узайтирганлик, қайта расмийлаштирганлик учун, шунингдек унинг дубликатини берганлик учун даъвогар (аудитор) мазкур Низомда белгиланган миқдорларда йиғим тўлайди. Йиғим киритиш учун банк реквизитлари тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилади.

Кўрсатилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисобварағига ўтказилади ҳамда малака имтиҳонларини ўтказиш ва аудитор малака сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ишлатилади.


2. МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


2.1. Аудитор малака сертификатини олишга даъвогар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:


1) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий иқтисодий маълумотга ёки хорижий давлатнинг таълим муассасасида олинган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги таълимга эквивалент деб эътироф этилган олий иқтисодий маълумотга (мазкур Низомга 1-илова) эга бўлиш ва олий таълим муассасини тугаллаганидан сўнг охирги ўн йил ичида камида уч йиллик бухгалтерия ҳисоби, аудит, молиявий ёки солиқ назорати соҳасида ёхуд шу соҳаларда дарс бериш амалий иш стажига (шу жумладан, ўриндошлик асосида) эга бўлиш;

ёки Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган иқтисодий бўлмаган олий маълумот ёхуд хорижий давлатнинг таълим муассасасида олинган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги таълимга эквивалент деб тан олинган иқтисодий бўлмаган олий маълумот билан олий таълим муассасини тугаллаганидан сўнг охирги ўн йил ичида камида 5 йил аудитор, аудитор ёрдамчиси, бош бухгалтер, тафтишчи ёки солиқ инспектори сифатида иш стажига эга бўлиш, шу жумладан, ўриндошлик асосида;

ёхуд Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатда (қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификациялаш ўтказилганлиги шарти билан) олинган иқтисодий фанлар соҳасида илмий даражага эга бўлиш;

2) белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан республика аудиторлар жамоат бирлашмаси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган ўқитиш дастури асосида аудиторларни тайёрлаш бўйича нодавлат таълим муассасаларида (кейинги ўринларда  НТМ) махсус ўқитишдан ўтиш ва малакали бухгалтерларни халқаро ёки миллий сертификатлаш ("Сертификатланган халқаро малакали бухгалтер (CIPA)", "Сертификатланган қасамёд қилган бухгалтер (АССА)", "Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (СРА)", "Сертификатланган малакали бухгалтер" ёки бошқалар) доирасида Молиявий ҳисобот халқаро стандартлари (бундан кейин - МҲХС) бўйича "Молиявий ҳисоб" предметини муваффақиятли топширганлик тўғрисида ҳужжатнинг ёхуд халқаро молия ҳисоботи бўйича АССА дипломининг (бундан кейин - ДипИФР) мавжудлиги.

Бухгалтер халқаро сертификатига ёки малакали бухгалтер миллий сертификатига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик ташкилотида сўнгги беш йил ичида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган талабгорлар малака имтиҳонини топширишга аудиторларни тайёрлаш НТМда махсус ўқитишдан ўтмасдан киритиладилар.


3. АУДИТОР МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ

ОЛИШ УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН МАТЕРИАЛЛАР

3.1. Аудитор малака сертификатини олишга даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисида ариза (3-иловадаги шаклга биноан) топширади:

1) тўлдирилган анкета (4-иловадаги шаклга биноан);

2) маълумот тўғрисидаги диплом ёки иқтисодий фанлар соҳасида илмий даражани олганлик тўғрисидаги диплом (кўчирма нусха олинади, асл нусхаси қайтариб берилади) ёхуд уларнинг ҳужжатни берган муассаса томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаси;

ёки маълумот ёки илмий даража тўғрисидаги ҳужжатни нострификациялаш (эквивалентлигини тан олиш) тўғрисидаги ваколатли давлат органи гувоҳномаси (кўчирма нусха олинади, асл нусхаси қайтариб берилади) ёхуд уларнинг ҳужжатни берган муассаса томонидан тасдиқланган кўчирма нусхаси (хорижий таълим муассасаларида олинган олий маълумот ёки илмий даража тўғрисидаги дипломга эга бўлинганда);

3) меҳнат дафтарчаси (кўчирма нусха олинади, асл нусхаси қайтариб берилади) ёки унинг иш жойида тасдиқланган кўчирма нусхаси (ўриндошлик бўйича меҳнат стажи мавжуд бўлган тақдирда бу ҳақида меҳнат дафтарчасига қайд қилинган ҳолда);

4) иккита фотосурат (3 х 4);

5) аудиторларни тайёрлаш бўйича НТМда махсус ўқитишдан ўтганлик тўғрисида ҳужжатнинг асл нусхаси (агар ўқитиш тугаган санадан бошлаб ҳужжатларни топшириш санасига қадар бир йилдан кўп вақт ўтмаган бўлса, у ҳақиқий деб топилади) ва малакали бухгалтерларни халқаро ёки миллий сертификатлаш доирасида МҲХС бўйича "Молиявий ҳисоб" предметини муваффақиятли топширганлик тўғрисида ҳужжат (агар ҳужжатларнинг берилган санасидан топшириш санасига қадар беш йилдан кўп вақт ўтмаган бўлса, у ҳақиқий деб топилади) ёки ДипИФР (кўчирма нусха олинади, асл нусхаси қайтариб берилади) ёхуд уларнинг ҳужжат берган муассаса томонидан тасдиқланган нусхаси;

ёки сўнгги беш йил ичида белгиланган даврийликда малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, бухгалтер халқаро сертификати ёки малакали бухгалтер миллий сертификати (кўчирма нусха олинади, асл нусхаси қайтариб берилади) ёхуд уларнинг ҳужжат берган муассаса томонидан тасдиқланган нусхалари. Олинганига беш йилдан кам бўлган бухгалтер халқаро сертификати ёки малакали бухгалтер миллий сертификати мавжуд бўлганда, белгиланган даврийликда малака оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари тегишли сертификат олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб тақдим этилади;

6) малака имтиҳонида қатнашиш учун аризани кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида йиғим тўланганлиги тўғрисида гувоҳлик берувчи банк тўлов ҳужжати;

7) паспорт нусхаси.

Кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади.



4. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ТОПШИРИШГА ИЖОЗАТ

БЕРИШ ЁКИ ИЖОЗАТ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


4.1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 кунлик муддат ичида малака имтиҳонини топширишга ижозат бериш ёки ижозат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўша куннинг ўзида рад этиш учун асосларни кўрсатган ҳолда қабул қилинган қарор тўғрисида даъвогарни ёзма равишда хабордор қилади. Малака имтиҳонини топширишга ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда малака имтиҳонини топширишга ижозат берилган даъвогарларнинг рўйхатларини имтиҳон комиссиясига топширади. Бунда малака имтиҳони гуруҳларнинг шаклланишига қараб, бироқ ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб икки ойда камида бир марта ўтказилади.

Имтиҳон комиссияси тўғрисидаги низом, унинг таркиби ва ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Имтиҳон комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ходимлари ва манфаатдор ташкилотлар билан келишувга биноан профессионал бухгалтер ва аудиторлар, шунингдек зарурият туғилганда солиқ солиш, хўжалик ҳуқуқи соҳасидаги мутахассислар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ваколат берилган вакили имтиҳон комиссиясининг раиси ҳисобланади.


4.2. Малака имтиҳонини топширишга ижозат берилган даъвогарлар малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида у ўтказилгунга қадар 10 кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилинади.

4.3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишлича

...
Время: 0.1531
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск