Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2007 й. 93-сон "2006 - 2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2007 й.

N 93



2006 - 2008 ЙИЛЛАРДА МАҲАЛЛИЙ ХОМ

АШЁ НЕГИЗИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР,

БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ

ДАСТУРИГА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006 - 2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида" 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ, Дастурга шу жумладан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни киритиш йўли билан Маҳаллийлаштириш дастурини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 13 августдаги 391-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 82-модда) 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шаисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



*) 1 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 8 майдаги

93-сон қарорига

5-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий хом ашё негизида

тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар

киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"

2004 йил 13 августдаги 391-сон қарорига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 2-банддаги "амалга ошириш масалалари бўйича махсус комиссия (Ў. Султонов)" сўзлари "амалга оширишни таъминлаш бўйича махсус комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Қарорга иловада:

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мазкур Низом Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури (кейинги ўринларда матнда Маҳаллийлаштириш дастури деб юритилади) рўйхатлари ва параметрларига тузатишлар киритиш бўйича таклифларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартибини белгилаб беради";

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш:

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг айрим параметрларини ўзгартириш;

Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки шундай мақсаддаги муқобил лойиҳалар билан алмаштириш;

республика корхоналарида ишлаб чиқариш-техника ва истеъмол мақсадларидаги материаллар ва буюмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича янги лойиҳаларни киритиш бўйича асосланган таклифлар асосида амалга оширилиши мумкин";

в) 5-банднинг "а" кичик бандидаги "амалга ошириш масалалари бўйича махсус комиссия" сўзлари "амалга оширишни таъминлаш бўйича махсус комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин.

г) 11-банддаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорида назарда тутилган" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 193-модда.




































Время: 0.1583
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск