ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2007 й. ПҚ-555-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қашқадарё ва навоий вилоятлари қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2007 й.

N ПҚ-555



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ҚАШҚАДАРЁ ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

ҚИШЛОҚ АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИНГ СУВ

ТАЪМИНОТИ ВА САНИТАРИЯСИ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, ресурсларни тежаш сиёсатини амалга ошириш, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари қишлоқларининг инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Директорлар Кенгаши Ўзбекистон Республикасига "Қашқадарё ва Навоий вилоятлари қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳасини (кейинги ўринларда матнда - лойиҳа деб юритилади) амалга ошириш учун 17,291 млн. СДР миқдорида (эквиваленти 25,0 млн. АҚШ долларига тенг), саккиз йиллик имтиёзли даврни ҳам ҳисобга олган ҳолда узиш муддати 32 йил бўлган қарз беришни маъқуллади.


2. Белгилансинки:

ОТБ қарзи Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасида тузилган Қарз битими асосида Ўзбекистон Республикасига берилади;

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳани амалга оширишга жавобгар ижро этувчи агентлик ҳисобланади;

инвестиция даври (2007 - 2010 йиллар)да қарз бўйича фоизларни тўлаш ОТБ қарз маблағлари ҳисобидан қопланади;

2011 йилдан бошлаб қарзни узиш ва фоизларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Қашқадарё ва Навоий вилоятлари сув таъминоти ташкилотлари маблағлари, етишмаган қисми эса республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"Қашқадарё ва Навоий вилоятлари қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан 1-иловага* мувофиқ;

лойиҳани молиялаштириш схемаси ҳамда режаси 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;

ОТБ қарзини узиш ва фоизларини тўлаш жадвали 3, 3а ва 3б-иловаларга мувофиқ;

лойиҳани амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ОТБ билан тузилган Қарз битимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги Битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолашга;

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг Бош директори Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан ОТБ ўртасидаги Лойиҳа битимини, шунингдек Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари ўртасидаги субқарз битимларини имзолашга вакил этиб тайинлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасида тузилган Қарз битими, шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги Битим бўйича тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҳамда Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари зиммасига лойиҳа бўйича тендер ҳужжатларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда - қарз маблағларини жамлаш ва қайтариш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун жавобгарлик юклансин.


7. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги:

лойиҳа маблағлари ҳамда ОТБ қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан қатъий назорат ўрнатсин;

лойиҳани амалга оширишда, жумладан лойиҳа доирасида солиқ имтиёзлари ва преференциялари бериш ҳисобидан қўшадиган Ҳукумат улушининг қатъий ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин;

умуман лойиҳа бўйича ишларни мувофиқлаштириш вазифасини - Лойиҳани бошқариш гуруҳи (Тошкент шаҳри), Қашқадарё вилояти бўйича ишларни мувофиқлаштириш вазифасини - Қарши шаҳрида ташкил этилган "Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" Лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи зиммасига юкласин;

бир ҳафта муддатда, белгиланган тартибда, Навоий шаҳрида 5 кишидан иборат Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини тузсин, унинг зиммасига Навоий вилояти бўйича ишларни мувофиқлаштириш вазифасини юкласин;

Лойиҳани бошқариш гуруҳи ва лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари фаолиятининг ОТБ қарзи маблағлари ҳисобидан миллий валюта "сўм"да молиялаштирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2011 йилдан бошлаб, ҳар йили давлат бюджетини шакллантиришда ОТБ асосий қарзи ва қарз бўйича фоизлар тўлашда ҳудудий сув таъминоти ташкилотлари ушбу мақсадларга йўналтирадиган шахсий маблағларининг етишмайдиган қисмига зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2008 - 2010 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда, 2а-иловага мувофиқ, лойиҳани молиялашда Ўзбекистон улушини қоплаш учун марказлаштирилган манбалар ҳисобидан капитал қўйилмаларининг йиллик лимитини назарда тутсин.


10. Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари зиммасига 2а-иловага мувофиқ лойиҳани ўз вақтида қўшма молиялашни таъминлаш учун жавобгарлик, шунингдек 3, 3а ва 3б-иловаларга мувофиқ ОТБ асосий қарзи ва қарз фоизларини тўлаш бўйича зарур маблағлар ҳудудий сув таъминоти ташкилотлари томонидан ўз вақтида жамланишини назорат қилиш вазифаси юклансин.


11. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ лойиҳа доирасидаги инвестиция даври мобайнида, бевосита етказиб берувчилардан ва пудратчилардан сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) божхона тўловлари тўлашдан, давлатнинг мақсадли жамғармаларига тўланадиган барча турдаги солиқлар, мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилиши (ягона ижтимоий тўловлар ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) маълумот учун қабул қилинсин. Мазкур имтиёзларни бериш натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг лойиҳани амалга оширишга қўшадиган улуши ҳисобланади.

Инвестиция даври мобайнида пудратчиларга лойиҳани амалга ошириш доирасида буюртмачига тўлаш учун тақдим этиладиган бажарилган ишларҳажмига нисбатан, истисно тариқасида, ҚҚСнинг нулинчи ставкасини қўллашга рухсат берилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг талабномаларига кўра, 2011 йилгача бўлган давр мобайнида, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.


14. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Н.М. Ханов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.





























Время: 0.1754
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск