ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элда ишлаши. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда ишлаши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2007 й. 97-сон "Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳисобга олишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.2007 й.

N 97



МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

УЧУН ЧЕТ ЭЛЛАРГА КЕТАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахсларни ҳисобга олишни такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатимиз ташқарисида бўлган даврда уларнинг муҳофазасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахслар сонини ҳисоблаб чиқариш бўйича интеграциялашган ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш модули схемаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётган ҳамда Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахсларнинг сафар мақсади, мамлакати, ёши ва региони бўйича чораклик статистика ҳисоботи юритилишини таъминласин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази маълумоти кетаётган ва келаётган фуқаролар тўғрисидаги ахборот манбаи ҳисобланиши назарда тутилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат статистика қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда:

жорий йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда меҳнат эмиграциясини ҳар чоракда ўрганиш бўйича саволнома ишлаб чиқсин ва уни 2007 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб уй хўжаликларини аҳоли бандлиги масалалари бўйича ўрганиш дастурига белгиланган тартибда киритсин;

жорий йилдан бошлаб ҳар йили, маълумотларнинг республика, минтақа ва туман даражаларида мувофиқлигини таъминлаган ҳолда, Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича чуқурлаштирилган махсус социологик ўрганишлар ўтказсин.

Меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича ўрганишларни ўтказиш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши назарда тутилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари орқали меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш муносабати билан чет элларда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мониторингини олиб борсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда фуқароларга чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш тартиботларини соддалаштириш юзасидан икки ой муддатда таклифлар киритсинлар, уларда кўрсатиб ўтилган рухсатномани олиш учун тўлов миқдорини анча камайтиришни ва уни олиш тартибини назарда тутсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 15 майдаги

97-сон қарорига

ИЛОВА



Меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш

учун чет элларга кетаётган шахслар сонини ҳисоблаб

чиқариш бўйича интеграциялашган ахборотларни

тайёрлаш ва тақдим этиш модули

СХЕМАСИ

Т/р

Ахборот тақдим

этувчи вазирлик,

идора


Ахборот олиш

манбаи


Ахборот мазмуни


Тақдим

этишнинг

муддати ва

даврийлиги


Қаерга тақдим

этилади


1.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Уй хўжаликларини аҳоли бандлиги масалалари бўйича ҳар чоракда ўрганиш.

Чет элларда меҳнат ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахсларнинг ҳудудлар, ёши, жинси ва кетган мамлакатлари бўйича сони.


Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача.

Давлат статистика қўмитаси

Меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича ҳар йиллик чуқурлаштирилган махсус социологик ўрганишлар.

Ҳудудлар бўйича меҳнат эмиграцияси омиллари, сабаблари, асослари, йўналишлари ва шакллари. Меҳнат мигрантлари меҳнат фаолиятини амалга ошириш шароитлари.


Ҳар йили, 15 декабргача.

Давлат статистика қўмитаси

2.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун берилган рухсатномалар.

Чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун берилган рухсатномаларнинг ҳудудлар ва кетган мамлакатлар бўйича сони.


Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

3.

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш Давлат маркази


Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги персоналлаштириш Давлат маркази маълумоти


Сафар мақсади, давлати, ёши ва ҳудуди бўйича Ўзбекистон Республикасидан кетаётган ва Ўзбекистон Республикасига келаётган фуқароларининг сони


Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача


Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


4.

Ташқи ишлар вазирлиги

Чет эллардаги консуллик муассасаларидан ахборотлар.

Борган мамлакатида меҳнат ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган консуллик муассасаларида ҳисобда турган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар.


Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача.

Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролари сони тўғрисида борилган мамлакат ваколатли органлари тақдим этадиган маълумотлар.


Ташқи ишлар вазирлиги орқали эришилган келишувларга мувофиқ.

Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

5.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда

Интеграциялашган ахборотлар.

Чет элларга меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун кетаётган шахсларни ҳисобга олиш бўйича йиғма таҳлилий ахборотлар.


Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 30 (31)-кунигача.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 197-модда.





























Время: 0.1669
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск