Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.1994 й. 167-сон "Ўзбекистон Давлат телевидения ва радиоэшиттириш компаниясининг кўрсатув ва эшиттиришлари ҳажмларини кўпайтириш, унинг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.03.1994 й.

N 167



ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ТЕЛЕВИДЕНИЯ

ВА РАДИОЭШИТТИРИШ КОМПАНИЯСИНИНГ

КЎРСАТУВ ВА ЭШИТТИРИШЛАРИ ҲАЖМЛАРИНИ

КЎПАЙТИРИШ, УНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

НЕГИЗИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисининг ахборотларга бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш, телерадио дастурлари мазмунини тубдан яхшилаш ва "Ўздавтелерадио" компаниясининг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзтелерадио" компаниясининг телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар дастурлари ҳажмларини кўпайтиришга оид таклифлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси:

Ўзбекистон телевидениесининг учта умумреспублика канали узлуксиз ишлашини таъминласин, телекўрсатувларнинг кундалик ҳажмини босқичма-босқич қўшимча 16,5 соатга кўпайтирсин, бунда республика ҳудудининг телевидениенинг ўз маҳсулоти билан камида 10 соат ҳажмида тўлиқ қамраб олинишини назарда тутсин;

республика радиоси эшиттиришлари ҳажмини 15 соатга кўпайтиришни назарда тутсин. Ўзбекистон радиоси II каналини "Машъал" эшиттиришларига тўлиқ берсин, унинг эшиттиришларини 1994 йилда бир кеча-кундузда 23 соатгача етказсин;

III умумреспублика радиоканали ишга туширилгандан кейин 1994 йилнинг охиригача "Машъал" тўлқинида берилаётган "Дўстлик" дастурининг кундалик радиоэшиттиришлари ҳажмини 9 соатгача, 1995 йилда эса 15 соатгача етказсин;

1995 йилдан бошлаб босқичма-босқич ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтиш ва зарур тузилмалар ташкил этишни ва реклама-тижорат хизматлари соҳасини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда хўжалик юритишнинг самарали усуллари бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

"Ўзбектелефильм" студиясининг ижодий фаолиятини яхшилаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳажмини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, юксак бадиий талабларга жавоб берувчи ҳужжатли, илмий-оммабоп ва қисқа метражли фильмлар ишлаб чиқариш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин;

Мўлжалланган вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида компания таркибий бўлинмаларини юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги "Ўздавтелерадио" компанияси билан биргаликда икки ой муддатда чет тилларда бериладиган радиоэшиттиришларнинг сифатини яхшилаш, ҳажмларини кўпайтириш ва ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. "Ўздавтелерадио" компанияси "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда янги бинолар (телевидение таҳририят биноси, Радио уйининг аппарат студияси, уй-жойлар)ни қуриш ва ишлаб турган объектлар (Республика радио уйи, Республика телемаркази, махсус автокорхона, "Ўзбектелефильм" студияси, Ижод уйи)ни реконструкция қилиш бўйича келишилган таклифларни шу йил май ойининг охиригача тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Кўпайтирилган ҳажмлардаги радиоэшиттиришлар ва телекўрсатувларни сифатли тайёрлаш учун зарур бўлган техника воситалари ва эҳтиёт қисмлар сотиб олиш мақсадида 1994-1996 йилларда "Ўздавтелерадио" компаниясига Республика валюта жамғармасидан 5,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги фоизсиз кредит ўн йил муддатга, шунингдек, 1,86 млрд Россия рубли 2 ва 2а-иловаларга* мувофиқ ажратилсин.

"Ўздавтелерадио" компанияси берилган кредитни 1997 йилдан бошлаб қайтарилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги телерадио дастурлар берилишини таъминловчи техника воситалари, эҳтиёт қисмлар сотиб олишга ва асбоб-ускуналарни тузатишга 1994 йилнинг II чорагидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигига ҳар чоракда тенг улушларда 2100 млн Россия рубли ажратсин. Алоқа вазирлиги маблағларнинг миллий валютада қопланишини таъминласин.


7. Кўрсатиб ўтилган тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун "Ўздавтелерадио" компанияси 1994 йил даврида валютада солиқлар тўлашдан ҳамда унинг белгиланган улушини мажбурий равишда сотишдан озод қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги "Ўздавтелерадио" компанияси билан биргаликда 20 кун муддатда тўпланган илғор тажриба асосида телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар тайёрлашга ва уларни трансляция қилишга сарфланадиган амалдаги нормативларни қайта кўриб чиқсинлар ҳамда уларни қўшма қарор билан тасдиқласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасдиқланган нормативларни ва 1994-1996 йилларга мўлжалланган телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда зарур маблағлар ажратсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги ва Алоқа вазирлиги икки ой муддатда олий ўқув юртларида қуйидаги мутахассислар: телерадио журналистлар, телерадио-кино режиссёрлар, теле-кино операторлар, овоз операторлари муҳандислари ва бошқаларни ўқитиш сифатини яхшилаш бўйича келишилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар, 1994 йилга ва кейинги ўқув йилларига қабул қилиш режасида уларни "Ўздавтелерадио" компанияси ва Ўздавкинокомпания буюртманомаларига мувофиқ мақсадли тайёрлашни назарда тутсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси "Ўздавтелерадио" компанияси тизимида ишлаётган чет эллик мутахассислар ва унинг таклифи билан келаётган хорижий фуқароларнинг меҳмонхонада яшаши, автомобиль транспортидан фойдаланганлиги, амалдаги паспортларнинг рўйхатга олиниши ва муддатлари узайтирилиши ҳамда виза хизматлари учун олинадиган тўловларни миллий валютада қабул қилишга рухсат берсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари М.Қ, Қорабоев, К.Н. Тўлаганов ва Б.С. Ҳамидовлар зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов



*) 2а-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 28 мартдаги

167-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзтелевидениеси ва радиоэшиттиришлари

дастурларининг ҳажмини ошириш

РЕЖАСИ


Т/р


Дастур номи


Ошириш

ҳажми

(соат)


Бир кунлик ҳажми


1994 й.


1995 й.


1996 й.


йил

бошида


йил

охирида



Телевидение


1.

Ўзбекистон ТВ-1


5,5

10,9

12,9

14,9

16,4

2.

Ўзбекистон ТВ-2


7

3,0

5,0

8,0

10,0

3.

Ўзбекистон ТВ-3 Халқаро канал


4

4,5

6,5

7,5

8,5

4.

Ўзбекистон ТВ-4 Тижорат канали



8,2

8,2

8,2

8,2


Ошириш ҳажми, ЖАМИ


16,5

-

6,0

6,0

4,5


Радиоэшиттириш


1.

Ўзбекистон РЭ-1



21

21

21

21

2.

Ўзбекистон РЭ-2 "Машъал"


9

14

23

23

23

3.

Ўзбекистон РЭ-3 "Дўстлик"


6


9

15

15


Ошириш ҳажми, ЖАМИ


15


9

6


Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 28 мартдаги

167-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Давлат телерадиокомпаниясининг

телекинорадио техникаси сотиб олиш ва тузатиш

ХАРАЖАТЛАРИ

Т/р

Харажатлар номи

1994 й.


1995 й.


1996 й.


АҚШ

долл.


Росс

рубл.


АҚШ

долл.


Росс

рубл.


АҚШ

долл.


Росс

рубл.


1.

Телевидение учун техника воситалари сотиб олиш


4,2

500,0


200,0


200,0

2.

Радиоэшиттиришлар учун техника воситалари сотиб олиш


0,7

200,0


70,0


120,0

3.

Кинотехникаси сотиб олиш


0,1

60,0


45,0



4.

Телекинорадио техникасини тузатиш


0,2

70,0

0,2

125,0

0,2

90,0

5.

Кино-видео ва аудио тасмалар ва кассеталар сотиб олиш


0,1

30,0

0,1

60,0

0,1

90,0


ЖАМИ:


5,3

860,0

0,3

500,0

0,3

500,0

Время: 0.1673
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск