Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.1994 й. 201-сон "Тошқин, сел оқимларини оқизиб юбориш ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ бўлган ҳалокатли оқибатларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.1994 й.

N 201


ТОШҚИН, СЕЛ ОҚИМЛАРИНИ ОҚИЗИБ

ЮБОРИШ ВА КЎЧКИ ҲОДИСАЛАРИ БИЛАН

БОҒЛИҚ БЎЛГАН ҲАЛОКАТЛИ ОҚИБАТЛАРНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА УЛАРНИ БАРТАРАФ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика давлат ҳокимият органлари табиий офатлар хавфини камайтириш ва уларнинг оқибатларини тугатиш борасида муайян тажриба орттирганлар. Республикада фуқаро мудофааси полки, тез ҳаракат қилувчи кучлар ташкил этилган ва зарур ашёлар билан жиҳозланган, вилоятларда уларнинг филиаллари ташкил этилмокда, тошқинга қарши комиссиялар ишлаб турибди.

Шу билан бирга ҳар йили сел, тошқин, ўпирилиш ва кўчкилар туфайли юзага келадиган фавқулодла ваэиятлар катта вайронгарчиликларга сабаб бўлмокда, республика халқ хўжалигига жиддий зарар етказмоқда, баьзан эса одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келмоқда. Бу мазкур ишда изчиллик йўқлигидан далолат беради. Кўрилаётган чора-тадбирлар даврийлик тусига эга. Ҳукуматнинг бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорлари ёмон бажариляпти. Жойлардаги ҳокимликлар тегишли хизматларнинг рухсатларисиз хавфли зоналарда тартибсиз равишда уй-жойлар қурилишига йўл қўймоқдалар. Натижада республикада 400 га яқин аҳоли яшаш жойлари ва 300 дан ортиқ халқ хўжалиги обьектлари хавфли зоналарга жойлаштирилган. Ушбу барча масалаларда маҳаллий ҳокимият органларининг мувофиқлаштирувчилик роли сустлиги кузатилмоқда.

Об-ҳаво илиб бораётган бир-шароитда қор заҳиралари ҳажмлари ва кутилаётган ёғингарчиликлар бу йил республикадаги вазиятни анча кескинлаштирмокда, сел, тошқин жараёнлари ва кўчки ходисаларининг фаоллашуви кутилмокда. Кузатиш ва хабар бериш хизматларининг идоравий тарқоқлиги аҳволни мураккаблаштирмоқда. Давлат геология қўмитаси ҳамда Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги органлари ўз кўрсатмаларининг бажарилишида талабчанлик қилмаяптилар.

Сел, тошқин оқимларини талофатсиз оқизиб юбориш, кўчки ҳодисаларининг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг, вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг фавқулодда вазиятларда барча манфаатдор ташкилотларнинг аҳолини ва халқ хўжалиги обьектларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари бўйича куч-ғайратларини мувофиқлаштиришга оид ишларининг етарли эмаслиги қайд этилсин.


2. Жойларда табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш, шунингдек, одамларнинг тўлиқ хавфсизлигини таьминлаш бўйича ишларни ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимлари, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларчнинг зиммасига юклансин.


3. Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги ўзан сув омборларида тошқин сувларнинг тўпланиши учун заҳира сув ҳавзалари ташкил қилсин. Вазир ўринбосарлари ва бош бошқармалар бошлиқлари тошқин ва сел оқимларини талофатсиз оқизиб юборишни таьминлаш учун 2 ой муддатга вилоятлар ва муайян обьектлар бўйича масьул қилиб биркитилсинлар, вазирликнинг жойларидаги барча бўлинмаларида кеча-кундуз навбатчилик ва барча сув хўжалиги обьектлари иши устидан назорат ўрнатилсин.

Дарёлар, сойлар ва гидроиншоотлар бўйича зарур ҳимоя (соҳил-дамба мустаҳкамлаш) тадбирлари ва авария-тиклаш ишлари бажарилсин, бу ишларга ваэирликка 1994 йил учун ажратилган сармоя қўйилмаларининг умумий линиялари доирасида сметалар ва алоҳида лойиҳалар бўйича ҳақ тўлансин. Ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмлари бўйича харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 февралдаги 70-сон қарори 7-бандида белгиланган шартларга биноан қоплансин.

Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси 9 ой якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига бажарилган иш ҳажмларини маблағ билан таьминлаш манбаларига доир таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси давлат геология қўмитаси мавжуд илғор тажрибадан фойдаланган ҳолда берилаётган истиқбол маьлумотларининг илмий асосланганлигини, хослигини ва аниқлигини оширсин. Тахмин этилаётган табиий офатларни каталоглаштириш ва паспортлаштириш асосида олдини олиш чора-тадбирларининг асосланган тизимини ишлаб чиқсин, селга, кўчкига ва шу кабиларга қарши чора-тадбирлар биринчи навбатда лойиҳалаштирилиши лозим бўлган ҳудудларни аниқласин. Мазкур масала юзасидан 1994 йил охиригача Вазирлар Махкамасига таклифлар киритсин.

Ўзбекистон Республнкаси Молия вазирлиги ҳисоб-китобга мувофиқ Давлат геология қўмитасига Давлат кузатиш хизмати учун ёмон йўллардан ҳам юра оладиган енгил автотранспорт ва оператив алоқа воситаларини мақсадли сотиб олиш учун Россия рублида зарур маблағлар ажратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:

содир бўлиши мумкин бўлган экзоген жараёнларнинг олдини олиш ва потенциал хавфли вазиятларда аҳолини ҳимоя қилиш бўйича ишларни Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси учун устувор йўналиш қилиб белгиласин;

Фукаро мудофааси ва фавкулодда вазиятлар Бошқармасига ҳамда "Бошгидромет"га кўчки ва сел хавфи кучли бўлган даврларда мунтаэам айланиб учиш ва хавфли геологик ва гидрологик жараёнлар ривожланадиган районларни кузатиш учун вертолёт транспорти ажратсин;

бир ҳафта муддатда кўчки ва сел-тошқинлар хавфи энг кучли бўлган зоналарда хавфли вазиятларнинг олдини олиш бўйича шошилинч чора-тадбирлар кўриш учун алоқа воситалари, ҳаракатчан транспорт билан жиҳозланган доимий кузатнш постлари ташкил этсин;

Давлат геология қўмитаси, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда хавфли зоналардаги ишларнинг аҳволини ўргансин, вақтинча кўчирилиши ҳамда босқичма-босқич хавфсиэ жойларлаги доимий истиқомат жойларига кўчирилиши лозим бўлган шаҳарчалар ва хўжаликлар рўйхатини аниқласин ҳамда маҳаллий ҳокимият органларига тақдим этсин.

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари билан биргаликда Республика кўп ихтисосли тез ҳаракат қилиш марказига ва Тез ҳаракат қилувчи харбийлаштирилган махсус отрядга техника билан жиҳозлашда, фавқулодла вазиятларда тез ҳаракат килиш учун шахсий таркибни тайёрлашда ёрдам кўрсатсин.


6. Одамларни кўчки ва сел босадиган зоналардан кўчириш, аҳолини хавфсиз жойларга ўз вақтида эвакуация қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг кечиктириб бўлмайлиган вазифаси деб ҳисоблансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисидан, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимларидан, ваэирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва хўжаликлар раҳбарларидан обьектларнинг ҳудудий ва баланс бўйича мансублигига кўра апрель-май ойларила ўз маблағлари ҳисобидан кўчки ва сел-тошқин ходисаларининг халокатли оқибатларининг олдини олиш билан боғлиқ барча ишлар ва тадбирларни бажариш талаб этилсин. Зарурат бўлгандла харажатларни қисман қоплаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилсин.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликла аҳолини хавфли зоналардан босқичма-босқич кўчириш учун республика бюджетидан маблағ ажратиш тўғрисида Вазирлар Махкамасига таклиф киритсинлар.

Сув омборларининг иш режими учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги зиммасига юклатилганлигини назарда тутиб, ҳокимликларнинг сел оқимлари тўпланадиган жойлар ва сув омборларида сувни тўплаш ҳамда уни чиқариб юбориш жараёнларига аралашишларига йўл қўйилмасин.


7. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари халқ хўжалиги обьектларини ҳамда уй-жойларни жойлаштиришда Давлат геология қўмитаси органлари ва Ўзбекистон Давлат мухандислик-техникавий изланишлар институтининг лойиҳалаш ташкилотлари тавсия ва кўрсатмаларига оғишмай риоя қилсинлар.


8. Фанлар академиясининг Сейсмология институти Иншоотлар механикаси ва зилзила бардошлилиги институти ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда халқ хўжалиги обьектлари ва уй-жой қурилишини лойиҳалаш ҳамда қуриш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва 1994 йилнинг иккинчи ярмида Ҳукуматга киритсин, бунда қурилишни эҳтимол тутилган хавфли зоналарда жойлаштиришда уларнинг зарур ҳимоя қилиниши ва чидамлилиги назарда тутилсин.


9. Ўэбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси:

кутилаётан иқлимий вазиятларга доир янада аниқроқ маьлумот олиш учун илмий-техника тараққиётининг замонавий ютуқларидан ва жаҳон тажрибасидан кенг фойдалансин;

Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар Бошқармаси, Давлат геология қўмитаси, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда вилоятлар ва туманлар ҳокимликларини ҳамда аҳолини республика ҳудудида кутилаётган сел, тошқин ва кўчки ҳодисаларидан ўз вақтида хабардор қилсин.

10 кун муддатда Мелиорация ва сув хўжалиги ваэирлиги ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда тошганда катта хавф туғдирадиган ўз-ўзидан ҳосил бўладиган кўл ва бошқа сув манбаларини текшириб чиқсин ҳамда эҳтимол тутилган ҳалокатли оқибатларнинг олдини олиш учун уларнинг ҳолати устидан назоратни таьминласин.


10. Ўэбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш ваэирлиги хавфли жойлардаги халқ хўжалиги обьектлари ва аҳолини электр энергияси, газ ва ёқилғи билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар ҳамда амалга оширсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хавфли зоналар вақтинча кўчирилган аҳолига хиэмат кўрсатиш учун тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларини эарур микдорда эудлик билан ташкил қилсин, уларни эарур асбоб-анжомлар ва дори-дармоялар билан таъминласин.

Доимий яшаш учун кўчирилган жойларда зарур даражада тиббий хизмат ташкил этилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳалокатли ҳодисалар зонасидаги ҳудудлар ҳамда у ердаги вақтинча хавфсиз жойга кўчирилган фуқароларнинг иморатлари ва мол-мулкининг қўриқланишини таъминласин.


13. Молия вазирлиги, "Ўздавсуғурта":

хавфли туманлардаги аҳолининг фавқулодда вазиятлар юзага келиши ҳодисасидан мажбурий суғурта қилиш тизими билан қамраб олинишини таъминласинлар;

вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда кўчки, сел-тошқин зоналарида иморатлар, шахсий мол-мулк ва чорва молларини, шу жумладан, боғдорчилик-полизчилик хўжаликларини қонунчиликка мувофиқ суғурта қилсинлар;

рақобат асосидагн қўшимча суғурта органлари ташкил этиш масаласини кўриб чиқсинлар.


14. "Ўздавтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги:

Фавқулодда вазиятларда аҳолини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кўраётган чора-тадбирлар тўғрисида республика аҳолиси ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар;

Мудофаа вазирлигининг Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар Бошқармаси ва манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда аҳоли ўртасида фавқулодда вазиятлар пайдо бўлган зоналарда кишиларнинг биринчи навбатдаги хатти-харакатлари тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияси БМТ томонидан эълон қилинган Табиий офатлар хавфини камайтириш халқаро ўн йиллиги доирасида халқаро тажриба ва ўзаро ёрдамдан фойдаланиш мақсадида БМТнинг инсонпарварлик ташкилотлари билан кенг ҳамкорлик қилсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Х. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов











Время: 0.1314
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск