Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.1994 й. 223-сон "Республика халқ хўжалигида ядро материалларидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш устидан давлат назоратини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.04.1994 й.

N 223



РЕСПУБЛИКА ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДА ЯДРО

МАТЕРИАЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА

ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ УСТИДАН

ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Республикада радиоактив материалларни қазиб олиш, ядро хавфи бўлган объектлардан фойдаланишда ишларнинг хавф-хатарсиз амалга оширилиши устидан давлат назоратини ташкил этиш, шунингдек, МАГАТЭ билан ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ядро қурилмаларида атом энергиясидан хавф-хатарсиз фойдаланилиши ва хавфли юкларни ташиш шарт-шароитлари устидан давлат назоратини таъминлаш, текшириш ва тартибга солиш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси зиммасига юклатилсин.

Унинг таркибида ходимлари сон 5 нафар бўлган атом назорати, ходимлари сони 6 нафар бўлган хавфли юкларни ташиш шарт-шароитлари устидан назорат инспекциялари ташкил этилсин.

Қўмита марказий аппарати тузилмасига ходимлари сони 5 нафар бўлган хавфли ишлаб чиқаришлар ҳамда объектларни экспертиза қилиш ва баҳолаш бўлими киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика бюджетида "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси аппаратидаги қўшимча штатларни таъминлаш учун маблағларни назарда тутсин.


3. "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси икки ой муддатда янги ташкил этилаётган инспекциялар ҳамда бўлим тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, "Бошгидромет" ва Фанлар академияси билан келишган ҳолда, тасдиқласин.


4. "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига республикада радиация назорати асбобларини ишлаб чиқарувчи қувватларни ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                           И. Каримов

















Время: 0.1723
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск