Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.1994 й. 227-сон "1994 йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга тайёргарлик кўриш ҳамда уни қабул қилиш ва қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.04.1994 й.

N 227



1994 ЙИЛГИ ПАХТА ҲОСИЛИНИ

ЙИҒИБ-ТЕРИБ ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК

КЎРИШ ҲАМДА УНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА

ҚАЙТА ИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


1994 йилги пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ва тайёрлашга ўз вақтида ҳозирлик кўриш, пахтакор хўжаликларнинг етиштирилаётган пахта толаси миқдори ва сифати бўйича манфаатдорлигини ҳамда масъулиятини ошириш, шунингдек, пахта заводлари давлат тасарруфидан чиқарилишини ва тармоқда ривожланаётган бозор муносабатларини ҳисобга олган ҳолда пахта хом ашёсиии қабул қилиш-сақлаш-қайта ишлаш технологик циклини босқичма-босқич ўзгартириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Пахтачилик комплексининг моддий-техника негизини янги ҳосил пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишга ва қабул қилишга ўз вақтида таёрлашни таъминлаш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қаюмов), "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" (Ҳусанов), "Ўздавпахтасаноат-сотиш" (Зикриёев)нинг асосий вазифаси ҳисоблансин. Бунда пахтани йиғиб-териб олиш техникасининг барча турларини таъмирлаш ва тайёрлаб қўйишни ҳамда дефолиантлар заҳираларини яратишни шу йилнинг 1 августигача, тайёрлов шохобчаларини ва пахта тозалаш эаводларини тўлиқ, ҳозирлаб қуйишни эса 20 августгача тугаллаш назарда тутилсин.

Пахта хом ашёсини ҳар бир хўжалик бўйича навлари ва типларига қараб алоҳида-алоҳида сақлаш учун шарт-шароитларни яратишга, ҳар бир вилоятда биттадан пахта заводини уруғлик пахтани қайта ишлашга ихтисослаштиришга алоҳида эътибор берилсин.


2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмасининг пахтакор хўжаликларга 1994 йил ҳосилидан топширилаётган пахта хом ашёси харид нархининг 90 фоизини тўлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Хўжаликлар билан узил-кесил ҳисоб-китоб пахта хом ашёсини қайта ишлаш якунлари бўйича, қўшимча олинган маҳсулотни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилсин.


3. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси (Зикриёев):

"Ўздавстандарт" маркаэи (Асриянц) билан биргаликда қабул қилинаётган пахта (тола) сифатини аниқлаш лабораторияларини техника билан қайта қуроллантириш, уларни замонавий назорат-ўлчов асбоблари ва ускуналари билан жиҳозлаш дастурини ишлаб чиқсин. Ушбу масала бўйича таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Азимов) билан биргаликда, пахта толаси сифатини аниқлаш бўйича лаборатория асбобларини сотиб олиш учун Жаҳон тикланиш ва тараққиёт банки кредитини олишни тезлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.


4. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, Қишлок, хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон кишлок хўжалиги фанлари академияси, "Ўздавстандарт" маркази 1994 йилнинг 1 июлигача пахта хом ашёси учун янги стандартни ишлаб чиқсинлар, тасдиқласинлар ва амалда жорий этсинлар.


5. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси:

2 ой муддатда лабораториялар ходимларини, қабул қилувчилар-сархилловчиларни малака кўригидан ўтказиш уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни, қабул қилинадиган пахта хом ашёси сифатига холисона баҳо беришда мавқеини ва жавобгарлигини оширсин.

вилоятларнинг ҳокимликлари билан биргаликда пахта тозалаш заводларини вилоятлар марказларидан ва бошқа йирик шаҳарлардан кўчириш, уларни пахта етиштириладиган жойларга жойлаштириш масалаларини ҳал этсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати мажмуи (Жўрабеков)га юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамаси Раиси                                                              И. Каримов






























Время: 0.1840
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск