ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари /

Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.04.1994 й. 229-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 30 апрелдаги

229-сон қарорига

2-ИЛОВА



Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси (матнда кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) наркотик моддаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши курашни мувофиқлаштириш, ҳам миллий, ҳам минтақалар даражасида наркотик моддалар тарқалиши олдини олишнинг самарали чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, наркотик моддалар устидан назорат қилиш юзасидан халқаро мажбуриятларни бажариш масалалари бўйича идоралараро орган ҳисобланади.


2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича халқаро - ҳуқуқий нормаларга, мазкур Низомга амал қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматига ҳисоб беради.

Барча давлат органлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, фуқароларнинг жамоат бирлашмалари Комиссияга ёрдам беришлари шарт.



II. ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


3. Комиссияга куйидаги асосий вазифалар ва функциялар юклатилади:

наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича умумдавлат дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишга кўмаклашиш;

барча давлат органлари, жамоат ташкилотлари, меҳнат жамоалари ва фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши кураш олиб боришнинг кечиктириб бўлмайдиган вазифаларини ҳал этишга бирлаштириш ва жамлаш ва мана шу мақсадларда жамият ва давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий-тарбиявий имкониятларидан кенг фойдаланиш;

доимий равишда тегишли ҳудудда, зарурият бўлганда эса - алоҳида жойларда наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши курашнинг аҳволини комплекс баҳолаш; унинг ёмонлашувига муносабат билдириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

наркотик воситалар устидан назорат қилиш бўйича республика оператив ахборот марказини ташкил этишга ва унинг фаолиятини такомиллаштиришга, Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан, шунингдек, МДҲ қатнашчиси бўлган мамлакатлар ва бошқа хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ахборотни эркин ва тўсиқсиз айирбошлашни таъминлаш учун марказ билан наркотик моддалар устидан назоратни амалга оширувчи ташкилотлар ўртасида ягона тармоқ ташкил этишга кўмаклашиш;

наркотик моддалар устидан назорат қилиш билан боғлиқ бўлган барча ташкилотларга хизматлар кўрсатиш учун республика суд экспертизаси хизмати (криминалистик лабораторияни ташкил этишга ва унинг фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашиш;

наркотик моддалар устидан назорат қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотларнинг йўналишини белгилаш ва бу тадқиқотларни мувофиқлаштириш;

хизмат-қидирув итлари тайёрлаш бўйича республика марказини ташкил этишга ва унинг фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашиш;

наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича дастурларни маблағ билан таъминлаш учун маблағларни жалб этиш ишида давлат, жамоат, диний ва хайрия ташкилотлари, муассасалар ва корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини малакали ходимлар билан мустаҳкамлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Бу органларга моддий-техникавий ва молиявий ёрдам кўрсатиш; уларнинг иш амалиётига наркотик моддаларни излаш, топиш ва идентификациялаш бўйича илмий ютуқлар ва илғор тажрибани жорий этиш;

наркотик моддаларнинг республика орқали МДҲ мамлакатларига ва Ғарб давлатларига ноқонуний олиб ўтиладиган йўлларни тўсиб қўйиш, маҳаллий хом ашёдан тайёрланадиган наркотик моддалар етказиб берилишига барҳам бериш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг наркотик моддалар устидан назорат қилиш билан боғлик ташкилотларининг хорижий мамлакатларнинг тегишли ташкилотлари билан ҳамкорлигини таъминлаш;

БМТнинг 1961, 1971 ва 1988 йиллардаги Конвенцияларига ва бошқа халқаро битимларга мувофиқ халқаро ва миллий назорат остига олиниши керак бўлган наркотик воситалар, бошқа моддалар рўйхатини тасдиқлаш, ушбу рўйхатлар бўйича расмий тушунтиришлар бериш;

ноқонуний муомалага чиқариш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка олиб келадиган халқаро ва миллий назоратда бўлган наркотик воситалар ва бошқа моддалар ҳажмларини аниқлаш;

таркибида наркотик воситалар мавжуд бўлган дори-дармонлар ва препаратларни ишлаб чиқариш, сақлаш, транспортда ташиш ва қонуний фойдаланишни тартибга солувчи ҳуқуқий ва назорат-техник қоидаларни ишлаб чиқиш, уларни қўллашга ваколат берилган давлат органлари томонидан уларнинг қўлланиши устидан назорат қилишни ташкил этиш;

наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши кураш олиб бориш чора-тадбирларини амалга оширишга йўналтириладиган молиявий маблағлар ва моддий ресурсларни тақсимлаш;

наркотик моддалар муомаласининг турли жиҳатларига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳалари бўйича хулосаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида наркотик моддалар устидан назорат қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;

наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши кураш олиб бориш масалалари бўйича МДҲга кирувчи давлатлар билан битимлар лойиҳаларига, шунингдек, бошқа хорижий мамлакатлар билан битимлар лойиҳаларига таклифлар тайёрланишини таъминлаш;

наркотик моддаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига ва уларни суиистеъмол қилишга қарши кураш олиб бориш соҳасида халқаро битимларда назарда тутилган Ўзбекистоннинг мажбуриятлари вазирликлар ва идоралар томонидан бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

наркотик моддалар устидан назорат қилиш масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар фаолиятида белгиланган тартибда қатнашиш;

наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича иш тажрибасини ўрганиш учун тегишли номзодларни танлаш ва уларни хорижий мамлакатларга юбориш;

наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши кураш олиб бориш бўйича тажриба алмашиш учун миллий ва халқаро семинарлар, конференциялар ва симпозиумлар ташкил этиш.



III. ҲУҚУҚЛАРИ


4. Комиссия ўз олдида турган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

давлат бошқаруви барча органлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ҳамда фуқароларнинг жамоат бирлашмалари томонидан наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши кураш олиб бориш бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари, ўз қарорлари бажарилишини текшириш;

наркотик моддалар устидан назоратни ташкил этиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига таклифлар киритиш;

наркотик моддалар устидан назорат қилиш ишлари тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли комиссиялари ҳисоботларини эшитиш;

ички ишлар вазирлиги, адлия, божхона бошқармаси органлари ва бўлинмаларининг ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органларнинг ахборотини эшитиш;

мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг, наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши кураш олиб бориш бўйича кўрилган чора-тадбирлар билан боғлиқ ахборотларини кўриб чиқиш; бу ишга баҳо бериш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш;

наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши кураш олиб бориш бўйича қонунчиликнинг бузилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни бартараф этиш тўғрисида тавсиялар бериш, тегишли давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва меҳнат жамоалари олдига наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш масалаларини қўйиш;

ўз фаолиятида халқ хўжалиги турли тармоқларининг, илмий муассасалар ва ўқув юртларининг мутахассислари ёрдамидан фойдаланиш;

наркотик моддалар устидан назорат қилиш билан боғлиқ бўлган қонунчилик ва институционал асосларни такомиллаштириш бўйича, уларнинг наркотик воситалар бўйича БМТ Конвенцияси талабларига мувофиқлигини таъминлаш учун, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига таклифлар киритиш.



IV. ИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.


6. Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Комиссия раиси бошчилик қилади.


7. Комиссия таркибига ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, божхона органлари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва бошқа давлат органлари раҳбарлари қирадилар.

Комиссиянинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


8. Комиссия иши жорий ва истиқбол режалари асосида амалга оширилади. Комиссия мажлислари, заруриятга кўра, одатда, йилнинг ҳар чорагида бир марта ўтказилади. Комиссия мажлислари уларда аъзоларнинг камида ярми қатнашган тақдирда қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади.


9. Комиссиянинг қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қарорлар, агар улар учун кўпчилик овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.


10. Комиссия ҳужжатлари қарорлар сифатида расмийлаштирилади ва зарурат бўлганда оммавий ахборот воситалари орқали оммага етказилади. Комиссиянинг расмийлаштирилган қарорлари барча давлат бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва жамоат ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


11. Комиссия мажлислари ўртасидаги даврда жорий ишлар бевосита Комиссия раисига бўйсунувчи Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази томонидан амалга оширилади.

13. Жойларда наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши кураш олиб боришни мувофиқлаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича минтақа комиссиялари ташкил этилади.


14. Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича минтақа комиссияларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилик қиладилар.


15. Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича минтақа комиссиялари ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг қарорларига амал қиладилар.








































Время: 0.2148
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск