Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.05.2007 й. ПФ-3878-сон "Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.05.2007 й.

N ПФ-3878



ЁШ ОИЛАЛАРНИ МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун, "Ижтимоий ҳимоя йили" Давлат дастурига мувофиқ ва ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, меҳнат фаолиятини бошлаш ва мустақил ҳаётга кириб келишида уларга зарур ёрдам кўрсатиш, барқарор даромад манбаларини шакллантириш механизмлари ва амалий рағбатлантириш омилларини яратиш ҳамда уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида:

1. Қуйидагилар жойлардаги давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Маҳалла" жамғармаси, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг энг муҳим вазифаси ҳисоблансин:

республикамизнинг ҳар бир ҳудудида янги иш ўринлари очиш, ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорликка фаол жалб қилиш, ёш оилаларга ўз ишини ташкил этиш учун микрокредитлар ажратиш, касаначиликни ривожлантириш, уларга имтиёзли равишда қорамоллар сотиш асосида меҳнат билан бандлигини таъминлаш ва ёш оилаларнинг барқарор даромад манбаларини шакллантириш учун зарур шароит яратиш;

ёш оилаларга ипотека ва истеъмол кредитлари ажратиш йўли билан уй-жой сотиб олиш ёки қуриш, уй хўжалигини йўлга қўйишда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

ёш оилаларни маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ёшларда ўзи қурган янги оила учун ғурур ва масъулият ҳиссини, ота-онага, кекса авлод вакилларига ҳурмат-эҳтиром, меҳнат қилиш ва халқимизнинг боқий маънавий қадриятлари руҳида бола тарбиялашга интилиш туйғуларини шакллантириш;

кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга, шу жумладан никоҳдан ўтиш ва тўй маросимларини ўтказишда қўшимча моддий ёрдам кўрсатиш.

2. Тижорат банклари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг тижорат банклари томонидан имтиёзли шартлар асосида ёш оилаларга ипотека, истеъмол кредитлари ва микрокредитлар шаклида қуйидаги мақсадлар учун 2007 йилда 50,0 миллиард сўм ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил қилиш;

уй-жой қуриш, таъмирлаш ва сотиб олиш (ижарага олиш);

уй-хўжалигини йўлга қўйиш;

мебель ва бошқа узоқ муддат фойдаланиладиган ҳаётий зарур товарлар сотиб олиш.

Тижорат банклари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига ёш оилаларга кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун 2007 йилга мўлжалланган ҳажмдан кам бўлмаган миқдорда қўшимча кредит маблағларини излаб топиш ва ажратиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган таклифларни ҳар йили Вазирлар Маҳкамасига киритиш тавсия этилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки, қонунчиликка мувофиқ, ёш оила тоифасига турмуш қурганларнинг ёши 30 ёшдан ошмаган, ёки болаларни (болани) 30 ёшдан ошмаган ота-онадан бири, шу жумладан, турмушидан ажрашган эркак (аёл), бева (бева аёл) кишилар тарбиялаётган оилалар киритилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда мазкур Фармонда кўзда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда:

2007 йил 1 сентябргача давлат тасарруфида бўлган вақтинча фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уйлар ва кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналарни улардаги маиший шароитларнинг ёш оилалар яшаши учун мос келиши нуқтаи назаридан инвентаризация қилсин;

2007-2008 йиллар давомида Нукус шаҳрида, ҳар бир вилоят маркази ва Тошкент шаҳрида фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уй-жойлар ва кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналар негизида оилавий ётоқхоналар ва ёш оилалар учун имтиёзли нархларда ижарага бериладиган квартиралар ташкил этсин.

Белгилаб қўйилсинки, мазкур бандга мувофиқ ёш оилаларга бериладиган уй-жойни таъмирлашни молиялаш ҳамда уни зарур санитария-маиший асбоблар билан жиҳозлаш тегишли маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми кўрсаткичларининг ошириб бажарилган суммаси ҳамда "Ижтимоий ҳимоя йили" Давлат дастурини амалга ошириш доирасида жалб қилинаётган ҳомийлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уйлар ва кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналарни ёш оилаларга бериш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Фармондан келиб чиққан ҳолда қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 192-модда.








































Время: 0.1943
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск