язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Аудит/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2007 й. 99-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида" 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2007 й.

N 99



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "АУДИТОРЛИК

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА АУДИТОРЛИК

ТЕКШИРИШЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИНИ ОШИРИШ

ТЎҒРИСИДА" 2000 ЙИЛ 22 СЕНТЯБРДАГИ 365-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш

ҳамда улар кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни

ошириш тўғрисида" 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда улар кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни ошириш тўғрисида" 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида" 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 62-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 17 майдаги

99-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик

текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида" 2000 йил

22 сентябрдаги 365-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-банд чиқариб ташлансин.


2. Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисида низомда (2-илова):

а) 5-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаш хўжалик субъектининг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланишига олиб келади. Хўжалик субъектининг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўллангандан кейин календарь йил охиригача мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаш хўжалик субъектидан ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган миқдорда жарима ундирилишига олиб келади. Бунда мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товланган тақдирда хўжалик субъектига жарима суд тартибида солинади, хўжалик субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликда айбини тан олган ҳамда жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса - жарима солиқ органи томонидан солинади";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Жарима қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади. Бунда хўжалик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активларининг йигирма фоизидан ортиқ бўлган ялпи жарима хўжалик субъектига жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ундириладиган суммани олти ой мобайнида ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилган ҳолда ундириб олинади";

в) 7-банддаги жадвалнинг "Жарима миқдори" устунидаги "100 баравари", "300 баравари" ва "500 баравари" сўзлари тегишли равишда "50 баравари", "75 баравари" ва "100 баравари" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 199-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 5, 27-модда.