ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида эътибор талаб этувчи болалар учун таълим ва тарбия муассасалари /

Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.05.2007 й. 100-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 17 майдаги

100-сон қарорига

ИЛОВА


Имкониятлари чекланган шахслар учун

ихтисослаштирилган касб-ҳунар

мактаблари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларининг мақомини ва фаолияти хусусиятларини белгилайди.

2. Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари (кейинги ўринларда - мактаб) имкониятлари чекланган шахсларни ўқитадиган ва тарбиялайдиган ҳамда имкониятлари чекланган ўқувчиларнинг ўқиши ва касб-ҳунарга эга бўлишларида тенг имкониятларни таъминлайдиган давлат таълим муассасаси ҳисобланади.

3. Мактаб юридик шахс ҳисобланади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади, Устав, мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида фаолият кўрсатади.


II. МАКТАБНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

4. Имкониятлари чекланган шахслар бўлган ўқувчиларни чуқурлаштирилган ихтисосли, табақалаштирилган ўқитиш, интеллектуал ривожлантиришни таъминлаш ва уларнинг жисмоний ва ақлий камол топиши хусусиятларига мувофиқ танланган касблар бўйича мутахассисликни эгаллаши мактабнинг мақсади ҳисобланади.

5. Қуйидагилар мактабнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

имкониятлари чекланган шахслар мутахассислик бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиши, уларнинг касбий-таълим хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароитлар яратиш;

давлат таълим стандартлари доирасида умумтаълим ва касб-ҳунар дастурларини амалга ошириш;

ўқувчиларнинг танланган касбга мувофиқ ўқишни таълимнинг навбатдаги босқичларида давом эттириш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун зарур ва етарлича бўлган билимлари ва касб тайёргарлиги даражасини чуқурлаштириш;

ўқув-тарбия жараёнининг реабилитация қилувчи йўналиши учун шарт-шароитларни таъминлаш.


6. Мактабда таълимнинг мазмуни, таълим жараёнини ташкил этиш (ўқиш муддати, ўқув жараёни жадвали) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган давлат таълим стандартлари асосида ишлаб чиқиладиган махсус ўқув режалари ва дастурлари билан белгиланади.

7. Мактабда ўқиш муддати ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тегишли мутахассисликлари ва касблари бўйича имкониятлари чекланган шахслар ўқиши учун зарур ва етарли ўқув юкламасининг умумий ҳажми ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. Бунда танланган касбларнинг сони ва мураккаблиги эътиборга олинади.

8. Ижтимоий кафолатлар, мактаб ўқувчилари ва ходимларини қўллаб-қувватлаш ва уларга бериладиган имтиёзлар қонун ҳужжатларида, шунингдек мактаб Уставида белгиланади.


III. ЎҚУВЧИЛАРНИ МАКТАБГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ,

ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УНИНГ МАЗМУНИ

9. Ўқувчиларни мактабга қабул қилиш уларнинг ўқиш йўналишларини ихтиёрий танлаши ҳисобга олинган ҳолда умумий ўрта таълим негизида амалга оширилади.

Ўқишга қабул қилишда имкониятлари чекланган шахслар учун мутахассисликлар ва касблар рўйхатига мувофиқ тиббий тавсиялар ҳисобга олинади.


10. Мактабга ўқувчилар жинси, тили, ёши, ирқи, миллати, диний мансублиги, ижтимоий келиб чиқиши, машғулотининг тури, ижтимоий мавқеи, яшаш жойи ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча муддат яшаганлигидан қатъи назар, қуйидаги тартибда қабул қилинадилар:

ногиронлиги бўлган ўқувчилар-Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бошқармаларининг йўлланмаси бўйича;

"енгил даражада ақлий заиф" ташхиси қўйилган ўқувчилар - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари қошидаги психологик-тиббий-педагогик комиссия йўлланмаси бўйича.

11. Мактабга қабул қилинган шахслар ўқувчилар деб аталади. Мактабга қабул қилинган ўқувчиларга ўқувчи билети ва белгиланган намунадаги ўзлаштириш дафтарчаси берилади.

12. Ўқувчилар ўқиш курслари бўйича гуруҳларга, ўқиш йўналишлари бўйича эса - бўлимларга бирлашади.

Мактабда ўқув йили икки семестрга бўлинади. Таълим олаётганлар учун камида 10 ҳафта давом этадиган ва 12 ҳафтадан ортиқ бўлмаган таътил белгиланади.

13. Мактабда ўқиш кундузги шаклда амалга оширилади. Машғулотларнинг қанча давом этиши, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат стандартларига мувофиқ белгиланади.

Мактабда ўқув синфлари ва гуруҳларининг сон таркиби (15 - 20 киши) қабул қилиш режасида белгиланади.

14. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастури ўқиш йўналишлари бўйича умумтаълим, умумтехник касб-ҳунар ва махсус дастурларни ўз ичига олади.


15. Имкониятлари чекланган, умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув дастурлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда белгиланади.

16. Ҳар бир курсда ўқиш тамом бўлгандан кейин рейтинг назорати ва аттестация натижалари бўйича мактаб ўқувчиларини курсдан курсга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Курсдан курсга ўтказиш мактаб директорининг буйруғи билан амалга оширилади.

17. Мактабнинг ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган битирувчиларига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

Дипломга ўзлаштирилган умумтаълим ва махсус фанлар, соатлар ҳажми ва улар бўйича баҳолар кўрсатилган ҳолда қўшимча варақ илова қилинади.

Мактабни тугатганлик тўғрисидаги диплом эгалланган мутахассисликка мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

18. Ўқувчиларни мактабдан чиқариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

19. Мактабга қабул қилинган ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

9 йиллик ёки 11 йиллик ўрта маълумотга эга бўлган тақдирда - ўқиш;

белгиланган нормалар доирасида озиқ-овқат билан бепул таъминланиш;

мактабнинг моддий-техника базаси ва мол-мулкидан бепул фойдаланиш;

ётоқхонада яшаш;

бошқа таълим муассасасига ўтиш.



IV. ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ,

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ


20. Тегишли маълумотга, профессионал тайёргарликка ва чекланган имкониятли шахслар билан ишлаш учун юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар мактабда педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақлидир.

21. Ўқитувчилар ва муҳандис-педагог ходимларни мактабда ишлашга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш натижаларига кўра амалга оширилади.

22. Ўқитувчилар ва муҳандис-педагог ходимларнинг ўқув-педагогик юкламаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


23. Ўқитувчиларнинг (ўқув предметлари ва соатлари бўйича) вазифасини вақтинчалик бажариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг норматив ҳужжатлари билан белгиланади.


24. Иш жараёнида ваколатли органлар томонидан мактабнинг ўқитувчилар ва муҳандис-педагог ходимларини даврий аттестациядан ўтказиш амалга оширилади.


V. МАКТАБНИ БОШҚАРИШ

25. Мактабга ташкилий, ўқув-методик ва илмий раҳбарлик қилиш, давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув-таълим ва профессионал дастурларни бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тармоқ вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилади.

26. Тармоқ вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари мактаблари икки томонлама бўйсунувда бўлади. Тармоқ вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари уларнинг моддий ва молиявий таъминотини, профессионал ўқитишни ҳамда ўқувчиларда амалий кўникмаларни шакллантиришни амалга оширадилар, мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлайдилар, битирувчиларни ишга жойлаштириш масалаларини ҳал қиладилар.

27. Мактабни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошқаради.

28. Директор мактаб фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ўқувчиларнинг ўқиши ва тарбияси, махсус ўқув режалари ва дастурларининг бажарилиши, ўқув-ишлаб чиқариш ва молия-хўжалик фаолияти учун жавоб беради. Ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида мактабнинг штатлар рўйхатини, педагог ходимларнинг тарифлар бўйича рўйхатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлайди.

29. Мактаб ходимлари ва раҳбарларининг лавозим бўйича мажбуриятлари ва ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида ва мактаб Уставида белгиланади.

30. Мактабда педагогик кенгашлар тузилади, улар мактаб директори ҳузуридаги ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва такомиллаштиришга кўмаклашадиган коллегиал орган ҳисобланади.

Педагогик кенгаш функциялари мактаб Уставида белгиланади.

31. Мактабда жамоат бошқаруви (ҳомийлик кенгашлари) ва ўзини ўзи бошқариш органлари тузилиши мумкин, уларнинг таркибига ҳомийлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамда қонун ҳужжатлари ва Устав асосида иш олиб борувчи жамғармалар вакиллари киритилади.

32. Мактабни аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


VI. МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА

МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИ


33. Мактаб фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:

бюджетдан ажратиладиган маблағлар;

таълим хизматлари кўрсатишдан, илмий-педагогик, ишлаб чиқариш ва таълим муассасаларининг Уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

ихтиёрий эҳсонлар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадли бадаллари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


34. Мактабнинг молиявий маблағлари унинг тасарруфида бўлади, улардан қонун ҳужжатларига ва мактаб Уставига мувофиқ фойдаланилади.

35. Мактабнинг моддий воситалари, бинолари, иншоотлари ва асбоб-анжомлари унинг хўжалик тасарруфида бўлади ва улардан Уставдаги вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади.

Мактабнинг устахоналари, лабораториялари ва бошқа объектларининг жиҳозланганлиги Давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим жараёнини моддий-техник таъминлаш нормативлари билан белгиланади.

36. Мактаб белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ва бухгалтерия ҳисоботини юритади.

Мактабда хўжалик ва молиявий интизомга риоя этилиши устидан назорат давлат ваколатли органлари томонидан амалга оширилади.

37. Моддий-техник жиҳозланганлик, бинолар ва хоналар имкониятлари чекланган шахсларни ўқитиш талабларига жавоб бериши керак.



VII. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК


38. Мактаблар Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлатлараро ва ҳукуматлараро битимлари, шунингдек таълим соҳасидаги идоралараро битимлар асосида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, хорижий шериклар билан ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатларига ва ўз Уставига мувофиқ битимлар тузиш ҳуқуқига эга.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 200-модда.







































Время: 0.1545
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск