ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси) /

Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш Қоидалари (АВ томонидан 05.05.2007 й. 1678-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси директорининг 03.04.2007 й. 25-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 5 майда 1678-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат патент идораси

директорининг

2007 йил 3 апрелдаги

25-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда

дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли

ихтирога Ўзбекистон Республикаси

патентининг амал қилишини узайтириш

ҚОИДАЛАРИ


Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил 19-сон, 143-модда) мувофиқ фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш тартибини белгилайди.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ патент бериш ҳақидаги талабнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) топширилган санадан эътиборан ихтиро патенти йигирма йил, саноат намунаси патенти ўн йил, фойдали модел патенти беш йил мобайнида амал қилади.

Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилиши тегишинча уч ва беш йилга узайтирилиши мумкин.

Ихтиро патентининг амал қилиши қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.


2. Қўлланилиши учун белгиланган тартибда ваколатли органдан рухсатнома олиниши лозим бўлган дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтиро патентининг (кейинги ўринларда ихтиро патенти деб юритилади) амал қилиши ихтирога талабнома бериш санасидан бошлаб маҳсулотни қўллаш учун биринчи рухсатнома олинган санага қадар ҳисобланадиган муддатга узайтирилади. Бунда ихтиро патентнинг амал қилишининг узайтириладиган муддати беш йилдан ошмаслиги керак.


3. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома Вазирликка патентнинг амал қилиши тугагунга қадар сўнгги уч ой ичида ёки патентнинг амал қилиши тугагандан кейин олти ой ичида қўшимча патент божини тўлаш шарти билан берилади.

4. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилишини узайтириш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда патент божи тўланади.


5. Ихтиро патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома Вазирликка патентнинг амал қилиши давомида маҳсулотни қўллаш учун биринчи рухсатнома олинган санадан олти ой ўтгунига қадар ёки патентни бериш санасидан, мазкур муддатларнинг қайси бири кечроқ тугашига боғлиқ ҳолда берилади.

6. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг, ихтиро патентининг (кейинги ўринларда патент деб юритилади) амал қилишини узайтиришга доир ишларни юритиш мустақил равишда патент эгаси томонидан, ваколати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан тасдиқланадиган вакил ёки патент вакили орқали амалга оширилади.



2-§. ИЛТИМОСНОМАНИ БЕРИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


7. Патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларда келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.

Илтимоснома патент эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан илтимоснома лавозими кўрсатилган ҳолда раҳбар томонидан имзоланади. Имзо муҳр билан тасдиқланади.


8. Фойдали модел патентининг, саноат намунаси патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимосномага патентнинг амал қилишини узайтириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаганида илтимосномани кўриб чиқишга доир юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди.


9. Ихтиро патентининг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги илтимосномага патентланган ихтиро формуласида тавсифланган маҳсулот билан идентификациялашга имкон берадиган маҳсулот тўғрисидаги маълумотларни, рўйхатдан ўтказилган рақами ва ваколатли органдан ушбу маҳсулотни қўллаш учун биринчи рухсатнома олинган санани ичига олган расмий ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси (расмий ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари) илова қилинади.


10. Зарурият бўлганида илтимосномага вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома, шунингдек ворислик ҳуқуқи ёки меросга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.


11. Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Вазирликка бевосита берилади ёки почта орқали юборилади.

12. Ишончнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида барча керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг ушбу Қоидаларнинг 1 - 11-бандларида белгиланган талабларга мос келиши текширилади.


13. Ушбу Қоидаларнинг 7 - 10-бандларида кўрсатиб ўтилган керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, патент эгасига мавжуд бўлмаган ва/ёки тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан бошлаб уч ой ичида тақдим этиш зарурлиги тўғрисида сўровнома юборилади. Бунда ишончномани кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши етишмаётган ёки тузатилган ҳужжатларнинг охиргиси келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.


14. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келганида патентнинг амал қилиши узайтирилади.

Патентнинг амал қилишини узайтириш тўғрисидаги маълумотлар тегишли Давлат реестрига киритилади ва Вазирликнинг расмий бюллетенида эълон қилинади. Патент эгасига патентнинг амал қилиши узайтирилганлиги тўғрисидаги ёзувли "Патентга илова" юборилади.

15. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келмаганида, шунингдек тузатилган ёки етишмаётган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда Вазирлик патент эгасига илтимосномани қаноатлантириш рад этилганлиги тўғрисидаги рад этиш асослари кўрсатилган билдиришномани юборади.





Қоидаларига

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: ______ E-mаil: __________

______________________________

(Ф.И.О. ёки

______________________________

юридик шахснинг номи)


Манзил ______________________

Телефон ______________________


ИЛТИМОСНОМА

-

саноат намунаси

-

фойдали модел

N _________________ рақамли патентининг амал қилишини узайтириб беришингизни сўрайман.


Патентнинг амал қилиши _____________________ да тугайди (тугаган).

(кун, ой, йил)


Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераклиси [Х] билан қайд этилсин)



-

патентнинг амал қилишини узайтириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

-

меросга бўлган ҳуқуқни ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;

-

ишларни юритиш учун ишончнома.


Патент эгаси                                                   __________________________

                                                                                                        (лавозими, Ф.И.О., имзо)


Сана _____________                                                                          (М.Ў.)





Қоидаларига

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: ______ E-mаil: __________

______________________________

(Ф.И.О. ёки

______________________________

юридик шахснинг номи)


Манзил ______________________

Телефон ______________________


ИЛТИМОСНОМА

-

дори воситасига

-

пестицидга

тааллуқли ихтирога N _______ рақамли патентининг амал қилишини узайтириб беришингизни сўрайман.


Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераклиси [Х] билан қайд этилсин)

-

Фойдали моделга, саноат намунасига ҳамда дори воситаси ёки пестицидга тааллуқли ихтирога Ўзбекистон Республикаси патентининг амал қилишини узайтириш қоидаларининг 10-бандида назарда тутилган расмий ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси;


-

меросга бўлган ҳуқуқни ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;


-

ишларни юритиш учун ишончнома.


Патент эгаси                                                   __________________________

                                                                                                       (лавозими, Ф.И.О., имзо)


Сана _____________                                                                          (М.Ў.)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 203-модда.

































Время: 0.2083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск