ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /

Адлия вазирининг 08.05.2007 й. 84-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.05.2007 й. 1267-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.05.2007 й.

N 1267-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

08.05.2007 й.

N 84-мҳ


БУЙРУҒИ



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

Давлат реестридан чиқариш тўғрисида


(2007 йил 18 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида" 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш тўғрисида" 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорига асосан ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг 2007 йил 18 апрелдаги 4-2/6-505-сон хатини инобатга олган ҳолда, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 августда 1267-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг 2003 йил 28 июлдаги 10, 01/06-8, 87, 01/3149-сон "Пахта толасини Ўзбекистон Республикаси мол-хом ашё биржаси (ЎзРМХАБ) орқали сотиш ва унинг учун "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилишнинг вақтинчалик низомини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (A. Инанбабаев) ушбу буйруқни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Адлия вазири                                                                      Ф. Отахонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 207-модда.







































Время: 0.2041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск