ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 30.04.2007 й. 45-сон "Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаси тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.05.2007 й. 177-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.05.2007 й.

N 177-3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.04.2007 й.

N 45


БУЙРУҒИ



Бюджет муассасалари ва ташкилотлари

ходимларини моддий рағбатлантиришнинг

махсус жамғармаси тўғрисидаги низомга

қўшимча киритиш ҳақида


(2007 йил 1 сентябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2007 йил 19 мартдаги ПФ-3864-сон Фармонининг 2-бандига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1995 йил 8 сентябрда 98-сон билан тасдиқланган Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаси тўғрисидаги низомнинг (1995 йил 20 сентябрь, рўйхат рақами 177) II-боби қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Болалар, қариялар ва ногиронларнинг "Мурувват" ва "Саховат" интернат-уйлари, жисмоний ривожланиш имконияти чекланган ва жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган коллежлар, уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийлари, ногиронлар реабилитация марказлари ва уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳисобидан 25% миқдорда ташкил этилади.


2. Мазкур буйруқ 2007 йил 1 сентябрдан кучга киритилсин.



Молия вазири                                                                        Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 209-модда.






































Время: 0.1977
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск