Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.1994 й. 248-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.1994 й.

N 248



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИГА

ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ҳукумат аппарати тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими тугатилсин ҳамда:

ходимлари сони 10 нафардан иборат бўлган Таълим ва фан бўлими;

ходимлари сони 11 нафардан иборат бўлган Ижтимоий масалалар ва маданият бўлими ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар бу бўлимларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Таълим ва фан бўлими бўйича:

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг бажарилишини таъминлаш ишларини ташкил этиш;

вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, илмий ташкилотларнинг таълим, фан ва информатика соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича фаолиятларини мувофиқлаштириш;

республика Ҳукуматига киритиш учун таълим, фан, техника ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш соҳаларини концептуал ривожлантириш тўғрисидаги таклифларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва ишлаб чиқиш;

Ижтимоий масалалар ва маданият бўлими бўйича:

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг бажарилишини таъминлаш ишларини ташкил этиш;

вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ижтимоий соҳа ва маданият соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича фаолиятларини мувофиқлаштириш;

республика Ҳукуматига киритиш учун аҳолини давлат томонидан кафолатли ижтимоий ҳимоя қилишни, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт, туризмни ва ахборот билан таъминлашни такомиллаштириш ва ривожлантириш йўлларини амалга ошириш бўйича таклифларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва тайёрлаш.


3. Комплекс раҳбари М.Қ. Қорабоев 10 кун муддатда Таълим ва фан бўлими ҳамда Ижтимоий масалалар ва маданият бўлими тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқласин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов














Время: 0.1656
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск