язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Пенсия таъминоти/ Ёшга доир пенсиялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1994 й. 250-сон "Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.1994 й.

N 250



ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАРДА ПЕНСИЯГА ЧИҚИШ

ҲУҚУҚИНИ   БЕРУВЧИ   ИШЛАБ   ЧИҚАРИШЛАР,

МУАССАСАЛАР, ИШЛАР, КАСБЛАР, ЛАВОЗИМЛАР

ВА КЎРСАТКИЧЛАРНИНГ РЎЙХАТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини жорий этиш тартиби ҳақида" 1993 йил 3 сентябрдаги қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидаги илова қилинаётган рўйхатлар тасдиқлансин:

талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда ёшидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-рўйхати*;

талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2-рўйхати*;

талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхати*.


2. Белгилаб қўйилсинки:

2-рўйхатнинг* 1-қисми ва 3-рўйхатнинг* 1-қисми иш ўрнини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда татбиқ этилади;

мулкчилик шакллари ва қайси идорага қарашлиликларидан қатъи назар, корхоналарда имтиёзли пенсия таъминоти бўйича рўйхатларнинг тўғри қўлланилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги амалга оширадилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳамда Молия вазирлигига ёши бўйича имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар Рўйхатини татбиқ қилиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар бериш, шунингдек, келишган ҳолда ушбу Рўйхатга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буюртманомаси бўйича 1994 йилнинг 1 июнигача имтиёзли пенсия таъминоти ҳақидаги норматив ҳужжатлар тўпламининг нашр этилишини таъминласин.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўпламнинг нашр қилиниши учун керакли маблағларни излаб топсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов



*) 1, 2 ва 3-рўйхатлар рус тилидаги матнда берилган.