Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 17.05.2007 й. 1680-сон билан рўйхатга олинган 06.04.2007 й. МВ 38-сон, ДСҚ 2007-27-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 17 майда 1680-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2007 йил 6 апрелдаги

38, 2007-27-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани

ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартибини белгилайди.



I. СОЛИҚНИ ТЎЛОВЧИЛАР


1. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчилари бўлиб тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар - Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ҳисобланадилар.

Солиқ солиш мақсадида мазкур Йўриқномада юридик шахслар деганда мулкида, хўжалик юритишида ёки тезкор бошқарувида мол-мулки бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил баланс ва ҳисоб рақамига эга бўлган алоҳида бўлинмалар ҳам тушунилади.


2. Қуйидагилар ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчилари бўлиб ҳисобланмайдилар:

а) нотижорат ташкилотлари. Бунда тадбиркорлик фаолиятидан даромад олувчи нотижорат ташкилотлари ушбу фаолият бўйича солиқни умумбелгиланган тартибда тўлайдилар;

б) солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби ўрнатилган юридик шахслар, агар уларда қонунчиликка биноан ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлаш мажбурияти юзага келмаса.



II. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ ВА

СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН БАЗА


3. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблашда солиқ солиш объекти бўлиб, ҳисобланган фойда солиғи чегирилганидан кейинги соф фойда (даромад) ҳисобланади.


4. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблашда солиқни тўловчилар учун солиқ солиш базаси бўлиб:

а) балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлмаганлар учун - соф фойда;

б) балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлганлар учун - тўғриланган соф фойда ҳисобланади.

Тўғриланган соф фойда қуйидаги формула асосида аниқланади:


Сф + Хис - С, бунда:


Сф - соф фойда;

Хис - ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича амалдаги харажатлар;

С  фойда (даромад) солиғининг ҳисобланган суммаси, у фойда (даромад) солиғининг белгиланган ставкаси ва ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича амалдаги харажатлари суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади (Хис х фойда(даромад) солиғи ставкаси / 100).


5. Мазкур Йўриқномани қўллаш мақсадида ижтимоий инфратузилма объектларига соғлиқни сақлаш, болалар мактабгача тарбия муассасалари ва умумтаълим мактаблари киради.



III. СОЛИҚ СТАВКАСИ


6. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг энг юқори ставкаси миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ўрнатилади.


7. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг аниқ ставкаси миқдори Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органлари қарорлари билан белгиланади.



IV. СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАШ,

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАҚДИМ

ҚИЛИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


8. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи солиқ солиш базаси ва белгиланган ставкадан келиб чиқиб ҳисобланади.

Бунда, агар балансида ижтимоий инфратузилма объектлари мавжуд бўлган солиқ тўловчида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича амалдаги харажатлари:

ҳисобланган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммасига тенг ёки ундан кўп бўлса, солиқ тўланмайди;

ҳисобланган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммасидан кам бўлса, бюджетга тўланадиган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисобланган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича ҳақиқатдаги харажатлар фарқи сифатида аниқланади.


9. Чорак давомида солиқ тўловчилар, мазкур Йўриқноманинг 10-бандида кўрсатилганларидан ташқари, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тўлайдилар.

Жорий тўловлар мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган шаклда жорий чорак биринчи ойининг 5-кунига қадар рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим қилинадиган Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари тўғрисидаги маълумотномада кўрсатилган тахмин қилинаётган соф фойда суммаси ва белгиланган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Жорий тўловлар ҳар ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи чораклик суммасининг учдан бир қисми миқдорида тўланади.


10. Жорий тўловлар қуйидагилар томонидан тўланмайди ва мос равишда, Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари тўғрисидаги маълумотнома тақдим қилинмайди:

ҳисобот чорагида товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлари (фойдаси) энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ўтган ҳисобот чорагида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича харажатлари суммаси соф фойда суммасига тенг ёки ундан кўп бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирма ва кичик корхоналар томонидан;

ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан.


11. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-китоблар рўйхатдан ўтказилган жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар чоракда ўсиб борувчи якун билан ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида тақдим этилади.


12. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-китоблар:

балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган солиқ тўловчилар томонидан ушбу Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган шаклда;

балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан ушбу Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклда тақдим қилинади.


13. Ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммаси ўсиб борувчи якун билан ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобларини тақдим қилиш муддатидан кечиктирмай тўланади.


14. Бюджет билан ҳисоб-китоблар бухгалтерия ҳисоби бюджетга тўловлар бўйича (турлар бўйича) қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағи бўйича юритилади. Белгиланган тартибда ҳисобланган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағи кредити ва солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш учун фойдани ишлатишни ҳисобга олиш ҳисобварағи дебети бўйича юритилади.

Ўтказилган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммалари бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш ҳисобварағи дебети ва пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварағи кредити бўйича акс эттирилади.



V. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


15. Солиқ тўловчилар ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқни тўғри ҳисобланиши, ҳисоб-китобларнинг тақдим этилиши ва солиқларнинг тўланишини ўз вақтида амалга оширилиши учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.



VI. ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ

ОРГАНЛАРИНИНГ НАЗОРАТИ


16. Мазкур Йўриқноманинг тўғри қўлланилиши устидан назорат Давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.





Йўриқномага

1-ИЛОВА

СТИР

Ҳужжат тури

/

Ҳисобот даври

чорак

Ҳисобот йили

Ҳужжат тури: 1 - асосий, 2 - аниқлаштирувчи (каср орқали аниқлаштирувчи рақами)

Юридик шахснинг тўлиқ номи

Ижтимоий инфратузилма объектлари:

соғлиқни сақлаш объектлари

(кераклисига "V" белгиси, мавжуд

болаларнинг мактабгача тарбия муассасалари

бўлмаганига "-" белгиси қўйилсин)

умумтаълим мактаблари

Юридик шахснинг манзили

Почта манзили

Телефон: код

рақам

Маълумотномани тақдим этиш муддати (кун/ой/йил)

га тақдим этилади

(рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг номи)



Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани

ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

Кўрсаткич

Сатр коди

Сумма (сўм)

Чорак давомида тахмин қилинаётган фойда (даромад) суммаси

010

фойда (даромад) солиғи ставкаси, %

020

Бюджетга тўланадиган фойда (даромад) солиғи суммаси

(010-сатр х 020-сатр)

030

Тахмин қилинаётган соф фойда(даромад) (010-сатр - 030-сатр)

040

Ижтимоий инфратузилма объектларини таъминлаш харажатларининг тахминий суммаси

050

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкаси, %

060

Бюджетга тўланадиган солиқ суммаси

[(040-сатр - 050-сатр) х 060-сатр]

070

Мазкур хабарномада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини тасдиқлайман:

Давлат солиқ хизмати органининг ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар:

Ушбу хабарнома

СТИР

(кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

Ф. И. Ш.

қоғозда

электрон кўринишида

Имзо


шахсан

почта

электрон почта орқали

Бош ҳисобчи

орқали

СТИР

варақда тақдим этилди

Ф. И. Ш.

Имзо

Тақдим этилган сана

(кк/оо/йй)

Сана (кк/оо/йй)

Ф.И.Ш.

Имзо

М.Ў.




Йўриқномага

2-ИЛОВА

СТИР

варақ

0

1

Ҳужжат тури

/

Ҳисобот даври

чорак

Ҳисобот йили

Ҳужжат тури: 1 - ҳисоб-китоб, 2 - қайта ҳисоб-китоб (каср орқали қайта ҳисоб-китобнинг рақами)

Балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган,

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани

ривожлантириш солиғини тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Юридик шахснинг тўлиқ номи

Ижтимоий инфратузилма объектлари:

соғлиқни сақлаш объектлари

(кераклисига "V" белгиси қўйилсин)

болаларнинг мактабгача тарбия муассасалари

умумтаълим мактаблари

Ишчилар сони

киши

Микрофирма

Кичик корхона

Йирик корхона

(кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома

Юридик шахснинг манзили

Почта манзили

Телефон: код

рақам

Ушбу ҳисоб-китоб

варақда тузилган, унга илова қилинган

Ўлчов бирлиги

тасдиқловчи ҳужжатлар

варақда

сўм

ёки уларнинг нусхалари

Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати (кун/ой/йил)

га тақдим этилади

(рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг номи)


Мазкур ҳисоб-китобда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини тасдиқлайман:

Давлат солиқ хизмати органининг ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар:

Ушбу маълумотнома

СТИР

(кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

Ф. И. Ш.

қоғозда

электрон кўринишида

Имзо


шахсан

почта

электрон почта орқали

Бош ҳисобчи

орқали

СТИР

варақда тақдим этилди

Ф. И. Ш.

Имзо

Тақдим этилган сана

(кк/оо/йй)

Сана (кк/оо/йй)

Ф.И.Ш.

Имзо

М.Ў.

СТИР

варақ

0

2

Балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган,

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани

ривожлантириш солиғи тўловчиларининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Сумма

Тузатиш киритилган соф фойда

(0101-сатр + 0102-сатр - 0103-сатр)

010

шу жумладан:


Соф фойда

("Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" 2-сон шаклининг 240-сатри - 250-сатр)

0101

Солиқ тўловчи балансида бўлган ижтимоий инфратузилма объектларини таъминлашнинг ҳақиқий харажатлари

0102

Ҳисобланган даромад (фойда) солиғи суммаси

[(0102-сатр х даромад (фойда) солиғи ставкаси)/100]

0103

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкаси (% да)

020

Ҳисобланган солиқ суммаси

(010-сатр х 020-сатр)

030

Бюджетга тўланадиган солиқ суммаси

(030-сатр - 0102-сатр)

040

Аввалги давр учун ҳисоб-китоб бўйича солиқнинг ҳисобланган суммаси (аввалги ҳисоб-китобнинг 040-сатри)

050

Солиқ суммаси (040-сатр - 050-сатр):


қўшимча тўлашга

060

Камайтиришга

070

Изоҳ:

0102-сатрдаги сумма 030-сатрдаги суммага тенг ёки ортиқ бўлган тақдирда, 040-сатрга "0" қўйилади, яъни тўловчи ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилма солиғини тўламайди.




Йўриқномага

3-ИЛОВА


СТИР

варақ

0

1

Ҳужжат тури

/

Ҳисобот даври

чорак

Ҳисобот йили

Ҳужжат тури: 1 - ҳисоб-китоб, 2 - қайта ҳисоб-китоб (каср орқали қайта ҳисоб-китобнинг рақами)

Балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлмаган,

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани

ривожлантириш солиғини тўловчилар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Юридик шахснинг тўлиқ номи

Ишчилар сони

киши

Микрофирма

Кичик корхона

Йирик корхона

(кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома

Юридик шахснинг манзили

Почта манзили

Телефон: код

рақам

Ушбу ҳисоб-китоб

варақда тузилган, унга илова қилинган

Ўлчов бирлиги

тасдиқловчи ҳужжатлар

варақда

сўм

ёки уларнинг нусхалари

Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати (кун/ой/йил)

га тақдим этилади

(рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг номи)


Мазкур ҳисоб-китобда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини тасдиқлайман:

Давлат солиқ хизмати органининг ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар:

Ушбу маълумотнома

СТИР

(кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

Ф. И. Ш.

қоғозда

электрон кўринишида

Имзо


шахсан

почта

электрон почта орқали

Бош ҳисобчи

орқали

СТИР

варақда тақдим этилди

Ф. И. Ш.

Имзо

Тақдим этилган сана

(кк/оо/йй)

Сана (кк/оо/йй)

Ф.И.Ш.

Имзо

М.Ў.

ИНН

варақ

0

2

Балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлмаган,

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани

ривожлантириш солиғи тўловчиларининг

ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Сумма

Соф фойда

("Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" 2-сон шаклининг 240-сатри - 250-сатр)

010

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкаси (% да)

020

Бюджетга тўланадиган солиқ суммаси

(010-сатр х 020-сатр)

030

Аввалги давр учун ҳисоб-китоб бўйича солиқнинг ҳисобланган суммаси (аввалги ҳисоб-китобнинг 030-сатри)

040

Солиқ суммаси (030-сатр - 040-сатр):


қўшимча тўлашга

050

камайтиришга

060


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 212-модда.
































Время: 0.2001
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск