Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.1994 й. 266-сон "Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқитиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.1994 й.

N 266



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ЎҚИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Хорижий давлатлар фуқароларини Ўзбекистон Республикаси ўқув юртлари ва илмий муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тизимини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси ўқув юртлари ва илмий муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


2. Республика ўқув юртлари ва илмий муассасаларида, уларнинг қайси идорага қарашлилигидан қатъи назар, хорижий фуқаролардан мутахассислар тайёрлашга раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юклансин.


3.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Ўзбекистон Республикасига ўқиш учун келаётган хорижий фуқаролар билан тузиладиган намунавий шартнома (контракт)ларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин;

Тошкент давлат университети ва Тошкент давлат техника университетининг фаолият кўрсатаётган тайёрлов бўлимлари негизида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида чет эллик фуқароларга тил ўргатадиган хўжалик ҳисобидаги Марказни ташкил этсин, Марказга республика ўқув юртларига ўқишга келаётган хорижий давлатлар фуқароларини тил ва умумтаълим бўйича тайёрлаш вазифаси юклатилсин. Марказни маблағ билан таъминлаш хорижий талабаларни ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда олий ўқув юртлари, илмий муассасаларда хорижий фуқароларнинг ўқиши учун тўлов миқдорларини белгилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг ўқув ва илмий муассасаларига ўқишга шартнома (контракт) асосида қабул қилинадилар, Ўзбекистон Республикаси билан бошқа мамлакатлар ўртасида тузилган ҳукуматлараро битимларда назарда тутилган ўқишга қабул қилиш ҳоллари бундан мустасно;

агар давлатлараро битимлар ва контрактларда бошқа валюта назарда тутилмаган бўлса, хорижий фуқароларнинг ўқиши учун тўловлар эркин муомаладаги валютада амалга оширилади;

хорижий фуқароларни ўқитишга рухсатномалар олий ва ўрта махсус ўқув юртларига - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан, умумтаълим мактаблари ва ҳунар-техника билим юртларига эса - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан берилади;

Ўзбекистон Республикасига ўқишга келаётган хорижий фуқароларга виза олишда ёрдам бериш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги талабномалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади;

хорижий фуқароларни қабул қилган ўқув юртлари ва илмий муассасалар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ва белгиланган тартибда ўқишнинг бутун даври учун уларнинг миллий паспортларини ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказишлари шарт.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Таълим ва фан бўлимига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                       А. Муталов











Время: 0.2226
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск