Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.1994 й. 268-сон "VISА" дебет ва кредит карточкаларини муомалага чиқаришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.1994 й.

N 268



"VISА" ДЕБЕТ ВА КРЕДИТ КАРТОЧКАЛАРИНИ

МУОМАЛАГА ЧИҚАРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонининг Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг ўзининг "VISA" дебет ва кредит карточкаларини муомалага чиқаришни жадаллаштиришга доир қисмини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йилнинг 25 апрелида республикада хорижий банкларнинг "VISA" карточкаларига хизмат кўрсатиш дастури бошланганлиги, 14 июндан бошпаб зса Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда хорижий мамлакатларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг "VISA" карточкаларининг муомалага чиқарилиши ва уларга хизмат кўрсатилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Чет эл валюталарининг сохта банкнотлари кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистонда "VISA" карточкаларининг муомалага киритилиши муносабати билан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, республика корхона ва ташкилотлари, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасидаги нақд пулли тўлов ҳисоб-китоб операциялари асосан "VISA" карточкалари бўйича амалга оширилади.

Республика вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлар, уюшмалар, банк муассасалари, корхоналар ва тижорат тузилмалари чет мамлакатларга доимий равишда бориб турадиган ходимлар учун, белгиланган лимитлар доирасида, хизмат сафарлари харажатлари маблағларидан фойдаланишнинг Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан чиқарилган "VISA" карточкалари ёрдамида нақд пулсиз тизимига ўтишни таъминласинлар.


3. "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва эркин муомаладаги валютада хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар тасарруфларидаги иловага мувофиқ, корхона ва ташкилотлар билан Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ўртасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳамда хорижий банклар томонидан чиқарилган "VISA" карточкаларини муомалага киритиш бўйича шартномалар тузишни 1994 йилнинг 10 июнигача таъминласинлар.

Маълумот учун қабул қилинсинки, халқаро нормаларга мувофиқ, ташкилот ва корхоналар "VISA" карточкалари бўйича хизмат кўрсатишни хизматлар ва товарлар нархларига операцияларни бажарганлик учун воситачилик харажатларини қўшмасдан амалга оширадилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки манфаатдор идоралар билан биргаликда иловада кўрсатилган ташкилот ва корхоналарни ҳамда "VISA" карточкалари бўйича хизмат кўрсатишда қатнашувчиларни зарур асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминласин, уларнинг ходимларини ўқитишни ташкил этсин. Натижалари 1994 йилнинг 1 августигача Вазирлар Маҳкамасига маълум қилинсин.


5. Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки талабномаларига биноан тегишли тур ва сифатдаги алоқа каналлари беришни, шунингдек, "VISA" карточкалари бўйича хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун телекоммуникация хизматлари кўрсатишни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки хорижий мамлакатлардаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига "VISA" карточкалари эгаларига улар бўйича хизмат кўрсатиш қоидаларини тушунтиришга доир зарур чора-тадбирларни кўрсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 26 майдаги

268-сон қарорига

ИЛОВА


Тўлов-ҳисоб-китоб операцияларига Ўзбекистон Республикаси

Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва хорижий

банкларнинг "VISA" пластик карточкалари тизими

орқали хизмат кўрсатувчи савдо ва хизмат кўрсатиш

соҳаси ташкилотларининг

РЎЙХАТИ


ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Меҳмонхоналар


1. "Ўзбекистон"


Ҳамза кўчаси, 45

2. "Чорсу"


Чорсу майдони, 1

3. "Ёшлик"


Пахтакор кўчаси, 5

4. "Тошкент"


Ш. Рашидов шоҳ кўчаси, 50

5. "Саёҳат"


Буюк Ипак йўли кўчаси, 115

6. "Туркистон"


Г. Лопатин кўчаси, 64

7. "Турон"


А. Қодирий кўчаси, 1

8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар Бошқармаси меҳмонхонаси


С. Азимов кўчаси, 11а

Дўконлар

9. "Чинор"


М-1 Б/В

10. "Сафсар"


Пушкин кўчаси, 65

11. "Иверсон"


"Ўзбекистон овози" кўчаси, 32

12. "Иверсон"


Наврўз бозори, 7

13. "Иверсон"


Чилонзор, 7-даҳа

14. "Иверсон"


Олой бозори

15. "Афросиёб"


"Правда Востока" кўчаси, 26

16. "Ал Машриқ"


Лоҳутий кўчаси, 38

17. "Панасоник"


Навоий кўчаси, 14

18. "Диёр"


Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 44

19. "Диёр"


У. Носир кўчаси, ЗОа

20. "Совпластитал"


Халқлар дўстлиги кўчаси, 29а

21. "УзДЭУэлектроник"


А. Қодирий кўчаси, 2

22. "ROZ Trading"


Ҳ. Олимжон майдони, 13а

23. Тошкент Марказий Универсал дукони


Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 17

24. "Чорсу" универсал дўкони


Чорсу майдони, 21

25. "Фармация" бирлашмаси "Узбекимпэкс" фирмасининг валютага савдо қилувчи дорихонаси


А. Тўқай кўчаси, 33

26. "Фармация" бирлашмаси  "Узбекимпэкс" фирмасининг валютага савдо қилувчи дорихонаси


М-17/18, 1А-уй

27. "Фармация" бирлашмаси "Узбекимпэкс" фирмасининг валютага савдо қилувчи дорихонаси


Навоий кўчаси, 6

28. "Шарк, гули" Тошкент хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш бирлашмаси


А. Кодирий кўчаси, 78

29. "Жиҳоз" республика акционерлик бирлашмаси


Жомий кўчаси, 20

30. "Азия-Рианта" қўшма корхонаси


Тошкент шаҳри аэропорти

31. "Дигель ЛТД" қўшма корхонаси


Халқлар дўстлиги кўчаси

32. "Таш-Чинет" қўшма корхонаси


Пушкин кўчаси, 17

33. "Фавн" савдо ишлаб чиқариш фирмаси


Хоразм кўчаси, 6

34. "Абу Тоҳир"


Турон кўчаси, 73

35. "Олам"


Пограничний кўчаси, 4

36. "Шарқ-маркет"


Фурқат кўчаси, 1

37. "Нигора"


Лоҳутий кўчаси, 38

38. "Азия К° ЛТД"


Пушкин кўчаси, 1

Авиачипталарни сотиш

39. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси кассалари


Сапёрлар кўчаси, 9

40. "Ўзбекистон" меҳмонхонаси


Ҳамза кўчаси, 45 !

41. "Санрэй"  қўшма корхонаси


Тошкент шаҳри аэропорти

"VISA" карточкалари бўйича нақд пул бериш

42. Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Операция бошқармаси


Охунбобоев кўчаси, 23

43. Миллий банкнинг шаҳар бўлими


Шевченко кўчаси, 29

Хизматлар

44. "Ўздунробита" қўшма корхонаси


А. Толстой кўчаси, 1

45. "Ўзксерокс" қўшма корхонаси


"Правда Вострка" кўчаси, 41

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

Андижон шаҳри

Меҳмонхоналар

46. "Олтин водий"


Машраб кўчаси, 19

Дўконлар

47. "УзДЭУавто"нинг Андижон филили


Чўлпон кўчаси, 10

48. "Диёр"


Навоий шоҳ кўчаси, 96

49. Техник хизмат кўрсатиш станцияси (автомобилларни сотиш)


Кольцевой кўчаси, 1

Авиачипталарни сотиш

50. Авиачипталарни банд қилиш мажмуи


Кольцевой кўчаси, 1

"VISA" карточкалари бўйича нақд пул бериш

51. Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бўлими


Машраб кўчаси, 37

БУХОРО ВИЛОЯТИ

Бухоро шаҳри

Меҳмонхоналар

52. "Бухоро" туристик мажмуи


Октябрь 40 йиллиги кўчаси, 8

53. "Гулистон"


Ўзбекистон 40 йиллиги кўчаси, 19

54. "Варахша"


Навоий кўчаси, 5

Дўконлар

55. "Бухоро" ташқи иқтисодий уюшмаси


Ленин кўчаси, 256

56. "Диёр"


Ульянов кўчаси, 2

57. "Омега-Ситора"


Ҳамза кўчаси, 14

Авиачипталарни сотиш

58. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси кассалари


Навоий кўчаси, 15

"VISA" карточкалари бўйича нақд пул бериш

59. Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бўлими


Ўзбекистон 40 йиллиги кўчаси, 10

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Қарши шаҳри

Меҳмонхоналар

60. "Ўзбектуризм" миллий компаниясининг минтақавий бўлими


Мустақиллик шох, кўчаси, 2

Дўконлар

61. "Муҳаммад Саид"


Ўзбекистон кўчаси, 189

62. "Сирожиддин Нажлим"


Калинин кўчаси, 189

Авиачипталар сотиш

63. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси кассалари


Мустақиллик шоҳ кўчаси, 2

"VISA" карточкалари бўйича нақд пул бериш

64. Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бўлими


Ленин кўчаси, 219

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

Наманган шаҳри

Меҳмонхоналар

65. "Ўзбектуризм" миллий компаниясининг минтақавий бўлими


Нодира кўчаси, 1

Дўконлар

66. "Урумчи" савдо маркази


Машраб кўчаси, 23

67. "Диёр"


Лучинский кўчаси, 316

Авиачипталар сотиш

68. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси кассалари


Машраб кўчаси, 41

"VISA" карточкалари бўйича нақд пул бериш

69. Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бўлими


Машраб кўчаси, 2

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Нукус шаҳри

Меҳмонхоналар

70. "Тошкент"


Бердах кўчаси, 59а

Дўконлар

71. Марказий универсал дўкон


Қорақалпоғистон кўчаси, 10

Авиачипталар сотиш

72. Авиачипталарни банд қилиш мажмуи


Пушкин кўчаси, 47

73. Аэропорт


Дўстназаров кўчаси, 2

"VISA" карточкалари бўйича нақд пул бериш

74. Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бўлими


Гарезсизлик кўчаси, 52

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

Самарқанд шаҳри

Меҳмонхоналар

75. "Самарқанд" туристик мажмуи


Университет бульвари, 1

76. "Сайёҳ" туристик мажмуи


Гагарин кўчаси, 85б

77. "Кўк Сарой" туристик мажмуи


Регистон кўчаси, 2

78. "Регистон"


Мустақиллик кўчаси, 7

Дўконлар

79. "Диёр"


Гагарин кўчаси, 84

80. "Sопу"


Регистон кўчаси, 7

81. Бош универсал дўкон


Мустақиллик кўчаси, 35

82. Марказий универсал дўкон


Миршаропов кўчаси, 32

83. "Самарканд" марказий универсал дўкони


Регистон майдони

84. "Зебо" универсал дўкони


Сиёб бозори

Авиачипталарни сотиш

85. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси кассалари


Гагарин кўчаси, 84

"VISA" карточкалари бўйича нақд пул бериш

86. Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бўлими


Фирдавсий кўчаси, 7

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

Термиз шаҳри

Меҳмонхоналар

87. "Термиз"


А. Икромов кўаси, 21

88. "Сурхон"


Ат-Термизий кўчаси, 20

89. "Шарқ"


Ф. Хўжаев кучаси, 15

Дўконлар

90. "Диёр"


Пардаев кўчаси, 1

Авиачипталарни сотиш

91. Авиачипталарни банд қилиш мажмуи


А. Навоий кўчаси, 15

"VISA" карточкалари бўйича нақд пул бериш

92. Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бўлими


Ат-Термизий кўчаси, 7а

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

Фарғона шаҳри

Дўконлар

93. "Диёр"


Усмонхўжаев кўчаси, 19

94. "Фер-Навруз"


Маърифат кўчаси, 50

"VISA" карточкалари бўйича нақд пул бериш

95. Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бўлими


Ал-Фарғоний кўчаси, 69

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Урганч шаҳри

Дўконлар

96. Техник хизмат кўрсатиш станцияси (эҳтиёт қисмларни сотиш)


Промишленний кўчаси, 14

Авиачипталарни сотиш

97. Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпаниясининг кассалари


Урганч шаҳри, аэропорт

98. Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бўлими


Паҳлавон Маҳмуд кўчаси, 150

ХИВА ШАҲРИ

Меҳмонхоналар

99. "Жайхун"


Ал-Хоразмий кўчаси, 28

Дўконлар

100. "Диёр"


"Ичон Қалъа" қўриқхонаси, 5-дўкон

Время: 0.1902
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск