Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Олмалик кон-металлургия комбинатининг Устави (ЎзР ВМ 09.06.1994 й. 291-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 9 июндаги

291-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Олмалиқ кон-металлургия комбинати, кейинги ўринларда "комбинат" деб аталади, ўзининг ҳуқуқий мақоми бўйича давлат мулкчилигига асосланган давлат корхонаси ҳисобланади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


2. Комбинат юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларга эга бўлади, тўлиқ xўжалик юритиш ҳуқуқлари билан алоҳида мол-мулкка эгалик қилади, мустақил балансга эга бўлади, ўз номидан мулкий ҳуқуқларга бўлиши ва улар бўйича мажбуриятларни бажариши, суд opганларида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.


3. Комбинат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, ҳукуматнинг қарорлари ва фармойишларига, амалдаги қонун ҳужжатларининг норматив актларига ҳамда мазкур Уставга амал қилади.


4. Комбинат Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган штампга ва иш қоғозларига эга бўлади.

5. Комбинатнинг корхоналари ва бўлинмалари жойлашган жой: Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳудудларида. Почта манзили: 702400, Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси.

6. Комбинат таркибига хўжалик ҳисоби асосларида ва комбинат томонидан тасдиқланган улар тўғрисидаги низомларга мувофиқ фаолият кўрсатувчи таркибий бўлинмалар ҳамда юридик шахс ҳуқуқи билан қуйидаги корхоналар мустақил баланс билан кирадилар.

ишлаб чиқариш бўлинмалари:

Тожикистон Республикасининг Ленинобод вилоятидаги Олтинтопган ишчилар шаҳарчасида жойлашган Олтинтопган кон бошқармаси;

Учқулоч кон бошқармаси, Жиззах вилоятининг Фориш тумани;

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги Қуюн шаҳарчасида жойлашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи корхона;

Қалмоққир кони;

мис бойитиш фабрикаси;

мис эритиш заводи;

рух заводи;

саноат темир йўл транспорт бошқармаси;

ремонт-механика заводи;

автотранспорт бошқармаси.

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган цех ҳуқуқига эга бўлган асосий бўлинмалар:

қўрғошин-рух бойитиш фабрикаси;

Саричўққи кони;

хўжалик транспорти автобазаси;

автомобиллар ва махсус техникани тузатиш заводи;

эмал сим ишлаб чиқариш цехи;

оҳактош қазиб олиш ва қайта ишлаш заводи;

халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бошқармаси.

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган цех ҳуқуқига эга бўлган ёрдамчи бўлинмалар:

тузатиш-қурилиш бошқармаси;

тармоқлар ва кичик станциялар цехи;

электр иссиқлик маркази;

марказий автоматлаштириш лабораторияси;

марказий илмий-тадқиқот лабораторияси;

марказий таҳлилий лаборатория;

ядро-геофизика лабораторияси;

моддий-техника таъминоти бўлими;

техника назорати бўлими;

саноат сув таъминоти цехи;

алоқа цехи;

асбоб-ускуналар бўлими;

уй-жойларни тузатиш ва улардан фойдаланиш ташкилоти;

ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларни сақлаш цехи;

геология-разведка партияси;

идорадан ташқари ҳарбийлаштирилган қўриқлаш;

комбинат бошқармаси.

Комбинат таркибига юридик шахс ҳуқуқи билан, мустақил баланс ва банкда ҳисоб-китоб счёти билан қуйидагилар киради:

ихтисослаштирилган тузатиш-монтаж бошқармаси;

"Ранглиметаллтузатиш" акционерлик жамияти;

электр тузатиш ижара корхонаси;

"Хизмат" кичик давлат корхонаси".


II. КОМБИНАТНИНГ ФАОЛИЯТ ТУРИ,

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


7. Комбинатнинг фаолият тури ва мақсади қуйидагилардан иборат:

полиметалл рудаларни қазиб олиш ва бойитишни ҳамда тозаланган мис, металл-рух, олтингугурт кислотаси ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

қимматбаҳо, нодир ва кам учрайдиган нодир металл рудаларини қазиб олиш ва бойитиш ҳамда қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқариш ва уларга ишлов бериш;

таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурсларни ва чиқиндиларни тайёрлаш ҳамда уларни қайта ишлаш;

импорт бўйича, шунингдек, МДҲ мамлакатларидан келтирилаётган хом ашёни қайта ишлаш;

соғломлаштириш ва бошқа болалар лагерларини ташкил этиш;

халқ истеъмол моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш.

портловчи моддаларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, транспортда ташиш ва сотиш;

ёнғинга қарши автоматик сигнализация тизимини монтаж қилиш, созлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;

дам олиш уйлари ва зоналари, профилакторийлар, ретрансляция узеллари ва меҳнаткашларга ижтимоий хизмат кўрсатишга оид бошқа муассасалар ишини ташкил этиш;

дўконлар, буфетлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат товарлари сотиб олишга бўлган эҳтиёжларни қондиришга доир бошқа савдо шохобчалари орқали савдо қилишни белгиланган тартибда ташкил этиш ва амалга ошириш.

8. Комбинат қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

маҳсулот етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш;

бюджетга солиқлар ва бошқа тўловлар тўланганидан кейин корхона ихтиёрида қоладиган соф фойдадан фойдаланиш йўналишларини мустақил равишда белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган ва комбинатнинг Уставида назарда тутилган мақсадларга жавоб берадиган хўжалик фаолиятининг бошқа турларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ мустақил равишда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

давлатга қарашли бўлмаган корхоналар билан ўзаро муносабатларда асосий фондларни Давлат мулки қўмитасининг қарори билан, оборот маблағларни - мустақил равишда тасарруф этиш;

давлат корхоналари билан ўзаро муносабатларда асосий оборот фондларни мустақил равишда тасарруф этиш.

телевизион ва радио дастурларни ретрансляция (қабул қилиб олиш ва узатиш) қилиш.

9. Комбинат ўз фаолиятини иқтисодий истиқболни белгилаш асосида амалга оширади, ресурслар, хом ашё, материалларнинг мавжудлигидан ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга, бажарилаётган ишларга, кўрсатилаётган хизматларга бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда комбинатни ижтимоий ривожлантириш масалаларини мустақил равишда ҳал этади.



III. КОМБИНАТНИНГ МОЛ-МУЛКИ


10. Комбинатнинг мол-мулкини асосий фондлар ва оборот маблағлар, шунингдек, қиймати комбинатнинг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа бойликлар ташкил этади.

Мол-мулк комбинатга тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқлари билан тегишли бўлади. Комбинат барча бойликларнинг аҳволи учун тўлиқ жавоб беради.


11. Қуйидагилар комбинат мол-мулкини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

маҳсулотни сотишдан, бажарилган ишлардан, кўрсатилган хизматлардан, шунингдек, хўжалик фаолиятининг бошқа турларидан олинадиган даромадлар;

банклар ва бошқа кредиторларнинг кредитлари;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ комбинат томонидан чиқариладиган қийматли қоғозлардан олинадиган даромадлар;

Бюджетдан ажратиладиган капитал маблағлар ва дотациялар;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


12. Комбинат сафарбарлик ресурсларининг сақланишини таъминлайди.



IV. КОМБИНАТНИНГ ХЎЖАЛИК, ИҚТИСОДИЙ

ВА ИЖТИМОИЙ ФАОЛИЯТИ, ФОЙДАНИ

ТАҚСИМЛАШ


13. Фойда, даромад комбинат хўжалик фаолияти молиявий натижаларининг умумлаштирувчи кўрсаткичлари ҳисобланади.

Комбинат бюджетга солиқ ва бошқа тўловларни тўлагандан кейин корхона ихтиёрида қоладиган соф фойдадан фойдаланишнинг йўналишини мустақил равишда белгилайди. Соф фойда корхонанинг ихтиёрига тўлиқ ўтади, унинг бир қисми меҳнат жамоаси аъзоларининг мулки қилиб берилиши мумкин, унинг миқдори комбинат Кенгаши томонидан белгиланади.


14. Комбинат бошқа корхоналар, ташкилотлар ва фуқаролар билан хўжалик фаолиятининг барча соҳаларидаги муносабатларини шартнома асосида қуради.


15. Комбинат ўз ишлаб чиқариш ва ижтимоий фаолиятни режалаштириш, моддий-техника таъминоти, нормалаштириш ва меҳнатга ижтимоий муҳофаза қилиш соҳаларидаги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа соҳалардаги ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ амалга оширади.


16. Комбинат ўз фаолиятини мустақил равишда режалаштиради, чиқарилаётган маҳсулотга, бажарилаётган ишларга ва кўрсатилаётган хизматларга бўлган талаблардан ҳамда комбинатнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланишини таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда истиқболни белгилайди.

Комбинат қонунчилик билан белгиланган тартибда давлат эҳтиёжлари учун ишлар бажаради, маҳсулот етказиб беради.



Кредит ва молия муносабатлари соҳасида


17. Комбинат пул маблағларини сақлаш ва ҳисоб-китоб, кредит ва касса операцияларининг барча турларини амалга ошириш учун бирлашма ва унинг таркибий бўлинмалари рўйхатдан ўтказилган жойларда ҳисоб-китоб ва бошқа счётларни очишга ҳақлидир.

Комбинатнинг ҳисоб-китоблари, шу жумладан, бюджетга тўловлар ҳамда иш ҳақи тўловлари ҳисоб-китоб ҳужжатларининг календарь бўйича келиб тушиш навбатига кўра (тўлов муддатлари келганда) амалга оширилади.

Комбинат кредитлар бўйича шартномаларга ҳамда ҳисоб-китоб интизомига риоя қилиниши учун тўлиқ жавоб беради.



Нарх-наво соҳасида


18. Бозор муносабатлари шароитида комбинат маҳсулотни, товарларни ўзи мустақил равишда белгилаган ёки шартномавий нархлар ва тарифлар бўйича, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ҳолларда эса давлат нархларида сотади ва хизматлар кўрсатади.



Меҳнат, иш ҳақи ва ижтимоий ривожлантириш соҳасида


19. Иш ҳақининг энг кам миқдори жамоа шартномаси билан, лекин Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилгандан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Комбинат ходимлари иш ҳақларининг кафолатли энг кам миқдори Ягона тариф сеткасига мувофиқ ҳар қайси касб, лавозим бўйича белгиланган разрядлар билан аниқланади.

Комбинатда меҳнат ва иш ҳақи тўлаш шартларининг контракт шакли ҳам қўлланилади.

Комбинат ходимларини уларнинг меҳнати учун моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ маъмурият ва меҳнат жамоаси томонидан қабул қилинган низомлар ва шартлар бўйича амалга оширилади.

Ижтимоий ривожланиш, шу жумладан, меҳнат, турмуш шароитларини ва саломатликни яхшилаш, меҳнат жамоаси ва уларнинг оила аъзоларини мажбурий cyғypтa қилишни кафолатлаш масалалари меҳнат жамоаси томонидан комбинат маъмурияти иштирокида ҳал этилади.



V. КОМБИНАТНИ БОШҚАРИШ ВА ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ


20. Комбинатни бошқариш бош директор томонидан амалга оширилади.

Комбинат бошқарув тузилмасини мустақил равишда аниқлайди, штатларни белгилайди.


21. Комбинатга бош директор бошчилик қилади.

Бош директор:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва эгаллаб турган лавозимидан бўшатилади;

Комбинат номидан ишончномасиз иш кўради, ватанимиздаги ва хориждаги барча корхоналар ва ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;

ўз ваколатлари доирасида:

шартномалар тузади, шу жумладан, меҳнат ва контракт асосида шартномалар тузади;

ишончномалар беради, банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа счётлар очади;

штатларни тасдиқлайди, буйруқлар, норматив ҳужжатлар чиқаради ва комбинатнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

комбинат Кенгаши ва меҳнат жамоаси конференцияси ваколати даражасида бўлган масалалардан ташқари комбинат фаолиятига тегишли барча масалаларни мустақил равишда ҳал этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда бош муҳандисни, бош директор ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва эгаллаб турган лавозимидан бўшатади;

бўлинмалар ва хизматлар, бўлимлар, цехларнинг раҳбарларини ва уларнинг ўринбосарларини, катта усталар ва усталарни лавозимга тайинлайди ва эгаллаб турган лавозимидан бўшатади;

бош муҳандиснинг, бош директор ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, бўлинмалар, хизматлар, бўлимлар раҳбарларининг ва бош мутахассисларнинг лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди.

Бош директорнинг иш ҳақи комбинат Кенгаши томонидан белгиланади.

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ комбинат мол-мулкини бошқариш ҳуқуқи берилади ва жавобгар бўлади.

22. Бош муҳандис, бош директорнинг ўринбосарлари ўз ваколатлари доирасида комбинат номидан иш кўрадилар, бошқа муассасалар ва ташкилотларда уни ифодалайдилар, ишончномасиз хўжалик операцияларини амалга оширишлари ва шартномалар тузишлари мумкин.


23. Комбинат фаолиятига тегишли ижтимоий иқтисодий қарорлар корхонанинг бошқарув органлари томонидан меҳнат жамоаси ёки уларнинг ваколатлари органлари иштирокида ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.

Комбинат меҳнат жамоаси ваколатларини амалга оширишнинг асосий шакли Конференция ҳисобланади, у:

Комбинат маъмурияти билан жамоа шартномаси тузиш зарурлиги тўғрисидаги масалани ҳал этади, унинг лойиҳасини кўриб чиқади ҳамда уни меҳнат жамоаси номидан имзолаш учун касаба уюшмаси қўмитасига ваколат беради;

комбинат Кенгашига вакиллар сайлайди (чақириб олади), уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тинглайди;

ўз ходимлари учун қўшимча таътиллар, қисқартирилган иш кунини ҳамда истеъмол қилиш учун йўналтириладиган ишлаб топилган маблағлар доирасида бошқа ижтимоий имтиёзларни белгилайди;

комбинат Кенгаши тўғрисидаги Низомни тасдиқлайди.


24. Комбинатда 22 вакилдан иборат Кенгаш фаолият кўрсатади, шулардан 11 нафари бош директор томонидан тайинланади ва 11 нафари меҳнат жамоаси томонидан сайланади.

Комбинат Кенгаши 5 йил муддатга тузилади.

Кенгашнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Кенгаш тўғрисидаги Низом билан белгиланади.



VI. КОМБИНАТ ТАРКИБИГА КИРУВЧИ

ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРНИ БОШҚАРИШ


25. Таркибий бўлинманинг ҳуқуқий мавқеи комбинат бош директори томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади.



VII. ҲИСОБГА ОЛИШ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


26. Комбинат ўз иш якунлари бўйича оператив ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботини олиб боради


27. Myлкни тўлиқ хўжалик ҳисобида бошқариш ҳуқуқига эга бўлган субъект ўз ташаббуси билан бир йилда камида бир марта корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиши мумкин.

Текширув ва тафтишларнинг барча турлари комбинатнинг нормал ишлашига халақит бермаслиги керак. Тафтишлар ва текширишларнинг натижалари комбинатга хабар қилинади ҳамда тегишли ҳужжат билан расмийлаштирилади.


28. Комбинатнинг молия-хўжалик фаолиятини комплекс тафтиш қилиш "Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ амалга оширилади.


29. Комбинат фаолиятининг алоҳида томонларини текшириш вазифаси қонунчилик билан юклатилган солиқ, молия ва бошқа давлат органлари, аудиторлик хизматлари бундай текширувларни ўз ваколатлари доирасида ўтказишлари мумкин.



VIII. МАХФИЙ ВА ТИЖОРАТ АХБОРОТЛАРИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ


Комбинат амалга оширилаётган ишларнинг махфийлигини, шунингдек, тижорат сири бўлган ахборотни муҳофаза қилишни ташкил этади ва махфийлик тартибини таъминлайди.



IX. КОМБИНАТНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


30. Шартнома мажбуриятларини, кредит-ҳисоб-китоб ва солиқ интизомини, маҳсулот сифатига бўлган талабларни, хўжалик фаолиятини амалга оширишнинг бошқа қоидаларини бузганлик учун комбинат Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ёки шартномада назарда тутилганидек тўлиқ мулкий жавобгар бўлади.



X. КОМБИНАТНИНГ ТУГАТИШ ВА

УНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ


31. Комбинатни тугатиш ва уни қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланган ҳолатлар ва тартибда амалга оширилади.
































Время: 0.1343
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск